Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф


 / СИФАТЛИ ТАЪЛИМ НИМАДАН БОШЛАНАДИ? 291 /



Download 45,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/44
Sana23.06.2022
Hajmi45,63 Mb.
#696084
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

290 / СИФАТЛИ ТАЪЛИМ НИМАДАН БОШЛАНАДИ?


291 / СИФАТЛИ ТАЪЛИМ НИМАДАН БОШЛАНАДИ?



 Бугун оилада эркаклар ўз мавқеини сақлаб қола 
оляптими-йўқми, аёл кишининг жамиятда ҳам ўрни 
бўлиши керакми ёки рўзғор, бола-чақасини эплаб 
ўтирса, шунинг ўзи етарлими деган мазмунда кўп му-
нозаралар бўляпти. 
Билмадим. Мен ўсган хонадонда «сен қиласан-
ми, мен қиламанми...» каби тортишувлар бўлганини 
эслолмайман. Ҳамма билиб-билиб ўз ишини бажар-
ган, бир-бирига елкадош бўлган, яқинларга меҳрибон, 
оқибатли бўлган...
Дадам оилада кенжа фарзанд бўлгани учун бувим 
биз билан яшардилар. Икки хонали квартирада олти 
киши турар эдик. Дадам билан ойим бир хонада, биз —
бувим, икки синглим ва мен — иккинчи хонада. Кеча-
си хонтахтани бир четга суриб, қалин, гулдор кўрпа-
293 / ОИЛА МУҚАДДАС
— ◆ XVIII ◆ —
Оила
мукаддас


чаларни тўшаб ухлардик. Мен дераза тагида ётардим. 
Ҳар куни кечқурун бувим дуо қилар, биз бувимнинг 
айтганларини такрорлаб, дуоларини ёдлар эдик. 
Айнан шу бувим ҳаммага «Комилжонни уришманг, 
унга тегманглар, бу болам министр бўлади», дердилар. 
Бувим эрта вафот этдилар. Улар ҳақида хотирамда 
жуда кам, лекин энг илиқ ва ёрқин хотиралар сақла-
ниб қолди. 
Уйимиз тор бўлса ҳам, юракни кенг қилиб, жуда 
аҳил яшаганмиз. Қўшниларимиз ажойиб инсонлар 
эди, умуман, маҳалладаги ҳамма бир-бирига қарин- 
дошдек яқин, хонадонларимиз эшиклари ҳеч қачон 
қулфланмасди. Болалар хоҳлаган пайтида хоҳлаган 
уйига кириб, бемалол сув ёки чой ичиши, музлаткич-
ни очиб, бирон нарса олиб ейиши мумкин эди. Қўш-
ниларникидан ҳали ёғ, ҳали гуруч, ҳали пиёз сўраш-
га мени юборишарди. Қўшни ҳаққи — илинганларини 
ҳам мен орқали чиқаришар эди. Ёнимизда Юсуф ака 
деган киши турар, кўчада мени кўриб қолса, чақириб 
олиб, бир коса қўлбола вино қуйиб, дадамга бериб 
юборарди. Мен эҳтиётлаб кўтариб кетардим. Бир 
сафар лиммо-лим тўла косадан тўкилмаслиги учун 
бир ҳўплам ичиб ҳам кўрганман. Мазаси ёқмаган. 
Етти ёт бегона бўлсак ҳам, ҳамма қўшниларни буви, 
хола, амаки, кеннайи деб чақирардик. Бувимнинг ду-
гоналари бир-бирларини опам, синглим дегандан 
кейин, ҳаммалари бизга хола бўлади-да!

Download 45,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish