Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/44
Sana23.06.2022
Hajmi45,63 Mb.
#696084
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

2014 
й.
— ◆ IX ◆ —
МЕН 
«
ФОРБС
»
РуЙХАТИГА 
кАНДАЙ КИРДИМ?


 Орадан бир неча кун ўтиб, мен берган интервью-
ли саҳифа очилмай қолди. Унинг ўрнига 404 белги-
си чиқди. «Форбс»нинг русча нашрига ёлғон гапир-
ганим, бу солиқчилар учун чиққан биринчи газета 
эмаслиги ҳақида шикоятлар тушибди, шунга мақо-
ла олиб ташланибди. Пулим қулоғини ушлаб кетди. 
Лекин негадир ҳайрон бўлмадим. Ўзи менга омад доим 
шунақа қилиб келади. 
Майли, дедим. Унда «Форбс»нинг босма версиясига 
киришамиз, шунда ҳеч ким ҳеч нимани ўчириб ташлай 
олмайди. Америкадаги таҳририят билан гаплашамиз. 
Журнал миллионлаб тиражда чиқади, уни бутун дунё 
ўқийди. Ялтироқ қоғозда уч саҳифа... Лекин нархиям 
шунга яраша, отнинг калласи экан. 
Шу пулни бошқа фойдалироқ нарсага сарфласам 
ҳам бўларди ўзи. Лекин у пайтда «Форбс»да чиқсам, 
мен учун ҳамма эшиклар очилади, деб ўйлар эканман. 
Хаёлимда гўёки ҳамма мени таниб қолади, ҳамкорлик 
қилайлик десам, қучоқ очиб рози бўлади. Ахир мен 
дуч келган одам эмасман, нақ «Форбс»да чиққанман! 
«Форбс»да чиқиш учун бекорга ҳаракат қилишмай-
ди-ку, бу нақ бахт калитининг ўзи деб ўйлабман.
Ҳеч бир асоссиз, далилсиз шундай хулосага келган-
ман. «Автотест»ни пиар қилайлик, ким билсин, балки 
шу баҳона халқаро бозорга чиқиб кетармиз, дебман.
148 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?


 Энди ўйлаб қарасам, ҳаммасини тўғри қилган экан-
ман. Ҳозир бу коммуникатив имкониятларни кенгай-
тириш деб номланади. Олдин сен ўзинг ҳақингда 
гапирасан, кейин одамлар сен ҳақингда гапира бош- 
лайди, сенга ишонч билан қарашади, чунки уларга ет-
казмоқчи бўлган гапларингни ўқиган бўлишади. Бу 
воқеалар ижтимоий тармоқ пайдо бўлишидан олдин 
юз берди. Бугун эса ўз-ўзини танитиш имконияти юз 
баравар осон бўлиб қолган.
У пайтда эса қўлимизда фақат «Форбс» бор эди. 
Мақола чиқди, пулим совурилди-кетди. Пулни қим-
матбаҳо «иномарка» олиш, данғиллама уйнинг те-
пасига учинчи қаватни кўтариш ўрнига қандайдир 
бир мақолани, қоғозни сотиб олишга сарфлаш ўзбек-
чиликка умуман тўғри келмайдиган иш эди. «Мен 
«Форбс»да чиқдим! Қойилми?», — деб ўйлардим 
дўппи кийиб тушган расмимга қараб. 
Дўстим билан Emirates Airlines компаниясининг 
икки қаватли А-380 самолётида, бизнес-классда дабда-
ба билан АҚШга учиб келдик. Энг қиммат Мерседес-
ни ижарага олдик, энг қиммат меҳмонхонага жой-
лашдик. Қимматбаҳо костюм-шим, соат, туфлиларда 
олигархмисан олигарх бўлиб олдик. 
— Сардор, кўринишим қалай? 
— Гап йўқ! 
— Сеникигаям гап йўқ. Кетту! 
149 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?


 Нашриётга дадил кириб бориб, савлат тўкиб кур-
силарга ясланиб олдик. Интервью беряпмиз. Булар-
нинг ҳаммасини ташқаридан кузатаётгандекман. «Ҳа-
ётда омадим келди» деган фильмни томоша қиляпман 
гўё, бош ролда — ўзим. Эришиб бўлмас довон забт 
этилди. Мен «Форбс»даман! 
Нашриётнинг биноси эскигина экан. Атрофда 
нуроний қариялар, ҳамма хотиржам ишини қилиб 
юрибди, ҳеч қандай дабдаба, ортиқча югур-югур йўқ.
Кибр-ҳаво билан келганимизни кўриб, биз ҳақимиз- 
да қандай истеҳзо билан ўйлаганларини тасаввур
қиляпман. Кейин бизни тушликка таклиф қилишди. 
Журнални икки кун қўлимдан қўймай юрдим, 
мақоламга қараб, ўзим мазза қиламан. Бу мен учун 
ҳақиқий бахт эди. 
Кўпчилик танишларим журнални кўриб, фақат бир 
гапни айтишди: «Энди эҳтиёт бўл». Чунки «Мерсе-
дес» олишга пули борлар ҳам ими-жимида «Нексия» 
миниб юрадиган замон эди. Дўстларим интервьюни 
ўқиб, жим бўлиб кетишди. Деярли қўнғироқ бўлма-
ди. Биз ҳамкорлик таклифлари бунчалик кам бўлиши-
ни кутмагандик. Фақат стартапга пул сўраб келишди.
Лекин барибир, «Форбс»даги мақола имконият-
лар эшигини салгина очди. Америкадан тўғри Араб 
Амирликларига учдик. Мақсадимиз обрў-эътибор-
150 / МЕН «ФОРБС» РЎЙХАТИГА ҚАНДАЙ КИРДИМ?


ли одамлар билан танишиш эди. Илтимос қилиб уч-
рашув белгилайсан, анча кутасан, олдига борасан, у 
одам телефонда гаплашиб бўлишини яна кутасан — 
у сенинг ўзбекистонлик эканингни билади, шунинг 
учун унинг эътиборини тортишинг қийин. Сен эса 
лойиҳаларингни тақдим эта бошлайсан, гап орасида 
бир оғиз: «Мана, «Форбс»да ҳам бу ҳақда ёзишган», — 
деб қистириб қўясан.
Шу пайт бирданига муносабат кескин ўзгаради. 
Чунки журнал муқовасида «Дунёнинг энг бадавлат 
икки юз одами» деган ёзув бор. Ичида сен ҳақингда 
мақола чиққан. Мана бу бошқа гап! Кўп дўстлар орт-
тирдик. Орасида ўзбекистонликлар ҳам бор эди, баъ-
зилари бизни «ухлатиб» кетди. 
Ўшанда биринчи марта қандай қилиб одамнинг 
кўзини шамғалат қилиб чув тушириш мумкинлиги-
ни кўрдим. «Ҳамкоринг»нинг билагида юз минг дол-
ларлик соат, ҳашаматли уйи, машиналари бор, ярим 
миллион долларлик кабинетда ўтиради. Бир ой ўтмай 
шартта қамалиб кетади. Сен эса омади чопмаган ин-
вестор бўлиб, тиккан инвестицияларинг билан хайр-
лашиб қолаверасан. Бу мен учун зўр сабоқ бўлди. 
Саида Шавкатовна ҳам мени «Форбс» орқали та-
ниган. У Каримов даврида Ўзбекистон фуқароси бўла 
туриб, бутун дунёга салкам олигархман деб жар со-
лишга журъат қилган ўзбек йигити ҳақидаги мақо-

Download 45,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish