Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/44
Sana23.06.2022
Hajmi45,63 Mb.
#696084
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

 Қор маликаси ҳақидаги эртак эсингиздами?


161 / МИЛЛИЙ ТВ
 У Кайни ўз юртига олиб кетганида бола ҳамма
нарсани унутиб, бегона одамга айланиб қолади, юраги 
музлайди. Лекин опаси Герда уни топиб, қалбини эри-
тади, оилага қайтаради. Миллий ТВ кўпчилик ва-
тандошларимиз учун ана шу «Герда» бўлди, Ўзбекис- 
тон деган Ватанинг бор, оиланг, бола-чақанг бор, йў-
лингга кўз тиккан она-юртинг бор, бизни унутма, деб 
эслатиб турадиган ҳамсуҳбат, жон-жигар бўлди.
Лицензия олинди. Лекин кадрлар йиғишга жуда 
қийналдик. Марказ ТВдан кейин ҳеч ким хусусий те-
леканалда ишлашни хоҳламас эди. Ўз вақтида улар 
МТРКдаги энг зўр мутахассисларни танлаб олиш-
ганди. Канал ёпилгандан кейин яна давлат телевиде-
ниесига қайтганлар энди иссиқ ўрнини йўқотгилари 
келмасди. Мен уларни: «Ҳеч бўлмаса ярим ставкада 
ишлаб туринг», — деб кўндиришга ҳаракат қилган-
ман. Рози бўлганлар: «Бу ерда ишлаётганимни ҳеч ким 
билмасин», — деб илтимос қилишди. МТРК тизими-
да ёзилмаган бир қонун бўларди: бошқа ёққа ўтиб кет-
ганлар ишга қайтиб олинмайди. Қатағон қўрқуви пул 
топиш истагидан ҳам кучли эди.
Канални расман 1 сентябрда очишни мўлжал қил-
дик. Август ойидан синов режимида ишга тушиб, 
эфирга мақомлар ва мумтоз мусиқани қўйиб турдик. 
Менга бу самовий мусиқа жудаям ёқади. Айни ўша 


162 / МИЛЛИЙ ТВ
пайтда, кутилмаганда, Каримов вафот этиб қолди. 
Биз расмий эфирни мотам мусиқасидан бошладик. 
Кўнглим сал хижил бўлди. 
Анча вақт тақиқда бўлган Юлдуз Усмонова30 Мил-
лий ТВ туфайли эфирга қайтди. Кўп йиллик тақиқлар-
дан кейин Обид Асомов31 экранга чиқарилди. Жуда 
узоқ йиллардан бери телевидениеда кўринмаёт-
ган Шерали Жўраев32 ва ўн беш йил давомида эфир-
да исми ҳам тилга олинмаган Озода Нурсаидова33 эк- 
ранга қайтдилар. 
Янги Президент билан тақиқлар даври ҳам туга-
ди. «Бўлди, етар шунча тақиқ. Ҳамма ёқ тақиқ бўлиб 
кетди», — деган гапларини яхши эслайман. 
Бу гап амалда тасдиғини топди. Президентнинг 
янги сиёсати ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида демо-
кратик ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Тақиқлар 
кўп ҳолларда мутлақо асоссиз бўлиб, у ёки бу сабаб-
га кўра кимгадир маъқул келмаганларга қарши қу-
рол вазифасини ўтар эди. Бундай ҳолатларга чек қў- 
йилди. Фикрлар хилма-хиллиги юзага келди, одамлар 
ўз қарашларини эркин намоён қилиши мумкин бўлиб 
қолди. Энг асосийси, ижодий ривожланиш майдо-
ни пайдо бўлди. Жумладан, цензура ҳақида гап кетар 
экан, Президент чеклов ва тақиқлар билан муаммони 
ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлади. 


163 / МИЛЛИЙ ТВ
Шавкат Миромонович маданият вакиллари билан 
учрашувларда халқ онгининг шаклланишида ижод-
кор зиёлиларнинг ўрнига ҳар сафар алоҳида эътибор 
қаратади.
Обид Асомовнинг «айби» «Кривое зеркало»да34 
чиқиб, аввалги раҳбариятнинг фикрича, ўзбеклар-
нинг устидан кулгани эди. У телевидениеда ўн йил 
кўринмади. Менинг олдимга келганида ҳам ҳали 
тақиқ остида эди.
— Ҳечқиси йўқ, ҳозирча кадр ортида ишлаб туринг. 
Телевидениеда чиқишингиз учун лицензия олишга ҳа-
ракат қиламиз, — дедим.
Эшитишимча, Юлдуз Усмонова Туркманистонда-
ги концертида бир оғиз: «Қанийди, бизда ҳам сиздек 
раҳбар бўлса» — деган гапи учун «чўққидан учириб 
юборилган» эмиш. Бу гап қанчалик ростлигини бил-
майман. Айтган бўлса ҳам, Туркманбошига диплома-
тик мулозамат қилгани тушунарли. Лекин у замонда 
бундан юмшоқроқ гап учун ҳам балога қолиб кетиш 
мумкин эди. 
Ҳар бир артистга эфир керак. Эфир улар учун ҳа-
водек зарур, шу орқали танилишади, халқнинг эъти-
рофини қозонишади. Эфирсиз улар ҳеч ким бўлмай 
қолади, халққа кўринмайдиган, фақат тўйма-тўй юра-
диган отарчига айланиб қолишади. Эфирга чиқиш-


164 / МИЛЛИЙ ТВ
ни тақиқлаб қўйиш — улар учун оғир жазо. Обид
Аъзамович қайси даҳшатли айби учун бунчалик қат-
тиқ жазоланганини ақлимга сиғдиролмайман. Мабо-
до ҳақиқий жиноятга қўл урганида ҳам, аллақачон
қамоқдан чиққан бўларди. 
Бу тақиқ Обид акага жуда оғир ботган. У ҳеч қачон 
миллатини ҳақорат қилмаганини ўзи биларди, шу-
нинг учун ҳам бундай айблов унга ёмон зарба бўлган. 
Ахир бу анъанавий аския бўлса, одам ўзининг камчи-
ликлари устидан кулиши азалдан бор-ку, бунинг учун 
лицензиядан маҳрум қилиб бўларканми?! 
Артистлар худди ёш боладек, кўнгли нозик бўлади, 
ҳар қандай ноҳақликни юракка яқин олади. Айниқ-
са, бошқа ҳамкасбларини тантаналарга чақириб ту-
ришса, мукофотлар беришса-ю, уларни унутиб юбо-
ришса, тушкунликка тушиб қолишади. Санъаткорлар 
шунақа таъсирчан. Биз Обид Асомов билан тез-тез уч-
рашиб, шунчаки гаплашиб ўтирардик. Бу одамнинг 
суҳбатини олиб, мазза қилардим, дунёқараши кенг, 
ақлли инсон эди, раҳматли.
Ўзларига алоҳида кабинет қилиб бердим. Биз Обид 
Асомовга эфир учун лицензия берилиши кераклиги-
ни исботлай олдик. Обид ака телеэкранларга Миллий 
ТВ эфири орқали қайтди. Ўша куни ҳақиқий байрам 
бўлиб кетди! Шундан кейин уни қолган телеканаллар-
га ҳам таклиф қила бошлашди. Мабодо бошқа жойда 


165 / МИЛЛИЙ ТВ
эксклюзив чиқиш қилиб қолса, бироз хафа ҳам бўлар-
дим, бошида. Кейин: «Майли, кўнгли нимани иста-
са, шуни қилсин, бу буюк комик шундай эътирофга 
лойиқ» — деб қўйдим. 
Бу инсон вафот этганида қаттиқ куйиндим. Таскин 
берадигани шуки, ҳаётининг охирги йиллари оқла-
ниб қолди, эфирга қайтди, ҳазил-мутойиба қилиб, яна 
миллионлаб томошабинларнинг кайфиятини кўтар-
ди. Рози-ризолик билан кетди, руҳи шод деб умид қи-
ламан. 
Артист — барибир артист-да, уларга оддий ходим-
дек қараб бўлмайди. Юлдуз Усмонова ҳам биринчи 
марта Миллий ТВ орқали эфирга қайтди, кейин эса 
мен унинг учун ёмонга чиқдим, орқамдан ҳар хил бўл-
мағур гапларни гапириб ташлади. Ҳалигача кечирим 
сўрайди. Сабаби Озода Нурсаидовада, уни ёмон кўр-
ганида экан.
Лекин ҳаммадан кўра Шерали Жўраевнинг тақиқ-
дан чиқишини хоҳлагандим. Унинг қўшиқларини 
жуда яхши кўраман. Бир сафар Самарқанддан Тош-
кентга келгунча «Ўзбегим»35 қўшиғини ўн беш марта-
ча эшитиб келганман. «Ўзбегим» китобига шу туртки 
бўлган. Шерали Жўраев ҳеч қанақа айб қилмаган, ҳеч 
қаерда хатога йўл қўймаган, ҳеч кимни хафа қилма-
ган. Фақат жуда машҳур эди ва шуниси билан режим 
учун хавфли бўлиб қолган. У концертларида томоша-


166 / МИЛЛИЙ ТВ
Унинг қайтиши эсда қоларли воқеа бўлди. Ўйлай-
манки, бу ишимизни юртимиздаги миллионлаб мух-
лислар катта совға сифатида қабул қилишди.
Лекин Президентимизнинг хорижга қилган расмий 
сафари биринчи марта Миллий ТВ жамоаси томони-
дан жонли эфирга узатилгани Телеканал тарихидаги 
энг катта ютуқлардандир. 

Download 45,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish