Барча фан ўқитувчилари Тингловчилар



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/65
Sana28.06.2022
Hajmi1,81 Mb.
#716945
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65
Bog'liq
Ilg`or ta`lim-tarbiya texnologiyalari va jahon tajribasi

Бошланғич таълим
Узлуксиз таълим тизими 
Мактаблар қуйидагича бўлинган:
1. Бошланғич мактаб 6 йил.
2. Ўрта мактаб 3 йил.
3. Юқори мактаб 3 йил.
Бошланғич мактаб таълимнинг илк 6 йилини қамраб олади ва унинг асосий 
қисми ҳисобланади. Японияда мактабга 6 ѐшдан борилади. Бошланғич мактабга 
6 ѐшдаги япон болаларнинг 99% қатнайди. 99% япон бошланғич мактаблари 
давлат тасарруфида, 1% - хусусий. Ўқув режасига япон тили, гуманитар 
фанлар, арифметика кабилар киради. Санъат ва ҳунар (япон ҳусни хати), 
мусиқа, уй хўжалигини юритиш, жисмоний тарбия, ахлоқий одобнома 
академик предметлар ҳисобланмайди. Японияда бошланғич таълим мажбурий 
ва бепул бўлиб, машғулотлар апрель ойида бошланади. Ўқув йили 3та чорак-
триместрга бўлинади. 1-чорак-6 апрелдан-20 июлгача давом этади, кейин ѐзги 
таътил 
бошланади. 
1-сентябрдан
2-триместр бошланади ва 26 декабргача давом этади. 26-декабрдан
7-январгача 
қишли таътил бўлади. Охирги 3-триместр 7-январдан
25-мартгача давом этади. 25-мартдан 6-апрелгача баҳорги таътил бўлади. Шу 
пайтда ўқувчилар синфдан синфга кўчади. Чорак-триместрларнинг бошланиши 
ва тугалланиши турли мактабларда турли саналарга тўғри келиши мумкин. 
Таътил пайтида ўқувчилар уй вазифаларини оладилар. Баъзан таътил пайтида 
ҳам, агар триместрда яхши ўқимаган бўлса, махсус курсларда ўқийдилар. 
Японияда ўқиш 6 кунлик, лекин ҳар 2-шанба дам олиш куни ҳисобланади. 
Мактабларда ўқитиш дастури ўзгарувчан, лекин Таълим вазирлиги тасдиқлаган 
стандартларга асосланади. Бошланғич таълимни молиялаштириш, ўқитувчилар 
билан таъминлаш, мактаб дастурларини яратиш маҳаллий ҳокимият зиммасида. 
Бошланғич таълимда болалар давлат ҳисобидаги 1945 канджи иероглифдан 
1006 тасини ѐд олиши керак. Бошланғич таълим қуйидаги вазифаларни ҳал 
қилади:
-ўқувчиларни 
ватанпарварлик 
руҳида 
тарбиялаш, 
ватанига, 
ўз 
қадриятларига ҳурмат ҳиссини ўргатиш;


73 
-ўқувчиларни халқаро ҳамкорлик руҳида тарбиялаш;
-она тилидан тўғри фойдаланиш;
-иқтисодий тарбия бериш;
-баркамол шахсни тарбиялаш.
Ўқув мақсадларига аниқ ўқув фанлари бўйича ўқув режалари ва 
дастурларни тайѐрлаш орқали эришилади. Жамиятшунослик, табииѐт, мусиқа, 
расм ва ҳунар, уй ижодиѐти, этика каби фанлар ўқитилади, жисмоний тарбия 
билан шуғулланадилар. Шунингдек ―махсус фаолият‖ фани ҳам ўқитилади, 
унга клуб ишлари, мажлислар, спорт тадбирлари, саѐҳатлар, байрамлар ва б. 
киради. Кам таъминланган оилаларнинг болалари мактаб нонушталари, турли 
хизмат ва саѐҳатларга пул тўлаш учун дотация оладилар. Ота-оналар 
фарзандларини ўз туманларида жойлашган мактабга боришини истамасалар, 
хусусий пуллик таълим муассасасига беришлари мумкин, лекин бу мактабларга 
жуда қийин танлов орқали қабул қилинади.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish