“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

Лизинг олувчи учун 
-Кам миқдордаги бошланғич капитал ҳисобига ҳам ишни ташкил этиш имкони 
-Юз фоизли кредитлаш 
-Тўловларни зудлик билан амалга оширишни талаб этилмаслиги 
-Тўловларнинг қулай схемасини ишлаб чиқиш имконияти 
-лизинг олувчини мулк солиғидан озод бўлиши 
-Лизинг тўловларини ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатлари 
таркибига киритилиши 
-Вақтинчалик фойдаланишга олинган мулкни жисмоний ва 
маънавий эскириш хатарини камлиги 
-Янги маҳсулот ишлаб чиқаришда хатарни камайиши 
-Солиқ тўлашдаги имтиёзлар ва жадал амортизацияни қўллаш 
имконияти 
Молиявий лизингнинг камчиликларига қуйидагиларни киритиш мумкин: лизинг 
олувчида лизинг тўловларини олишдаги таваккалчилиги ва мулкни маънавий эскириш 
хатари лизинг олувчи ўз маблағлари ҳисобига олгандагига қараганда юқори бўлиши, 
айрим ҳолларда эса банк кредити эвазига сотиб олган мулкка нисбатан лизингга олинган 
мулк баҳосининг юқори бўлиши, ошириб юборилган лизинг тўловлари маҳсулот 
баҳосининг ошиб кетиши ва унинг рақобатбардошлигини камайишига олиб келиши 
мумкин. 
Келтирилган камчиликлар капитал қўйилмалар шаклидаги ҳаражатлашнинг ушбу 
усулига берилган умумий ижобий баҳога унчалик таъсир кўрсатмайди. 
Лизинг жараёнларининг иқтисодий самараси кўп ҳолларда уларнинг нечоғлик пухта 
расмийлаштирилишига боғлиқ. Лизинг битимида унинг бажарилиши кетма-кетлигини 
тавсифловчи 3 та босқични алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин (9-жадвалга қаранг). 
2. Лизинг тўловларини ва лизингнинг молиявий самарадорлигини аниқлаш, 
банкларда лизинг ҳисоби. 
Лизинг тўловлари ўз таркибига шартномада таъкидланган мулкнинг тўла ёки қисман 
ҳолдаги қийматини ҳамда, кўрсатилган лизинг хизмати ва қўшимча сервис хизматлари 
тўловини олади. 


Натижада, лизинг берувчида тижорат нуқтаи-назаридан лизинг битими қуйидагича 
кўринишда бўлади: 
Лизинг берувчининг келишув асосидаги умумий ҳаражатлари қуйидаги тенглик 
билан изоҳланади: 
Лт=Бқ+Кт+Қт
Кт - кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов, сўмда; 
Қт- қўшимча хизматлар учун тўлов, сўмда; 
Бқ - лизинг шартномаси предмети ҳисобланган мулкнинг баланс қиймати,
сўмда; 
Лизинг битими асосида лизинг олувчининг лизинг тўловлари ҳаражатлари 
қуйидагича ҳисобланади: 
Лт=А+Кт+Ткомис+Қт+ҚҚС+ББ
Бунда, 
A - лизинг берувчида жорий йилда ҳисобга олинадиган амортизация ажратмалари 
миқдор ўлчови, сўмда; 
Ткомис - лизинг шартномаси асосида лизинг берувчининг комиссион мукофот пули, 
сўмда; 
ҚҚС - лизинг берувчи хизматлари бўйича лизинг олувчи томонидан тўланадиган 
қўшилган қиймат солиғи, сўмда; 
ББ - божхона божи, сўмда; 
Кт - кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов, сўмда; 
Қт - қўшимча хизматлари учун тўлов, сўмда. 
Ўз навбатида, амортизация ажратмалари қуйидаги формула билан ҳисобланилади:
100
*
А
Н
С
А

Бу ерда, А- амортизация ажратмаси суммаси; 
С- мол – мулкнинг баланс қиймати; 
НА- амортизация ажратмаси меъёри. 
Кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов қуйидаги формула орқали 
аниқланади:


100
*
К
Т
С
К
К

Бу ерда, К- кредит ресурслар суммаси; 
Ск – кредит ресурсларидан фойдаланганлиги учун ставкаси. 
Лизинг шартномаси асосида лизинг берувчининг комиссион мукофат пули 
қуйидагича аниқланади: 
100
*
комис
комис
С
К
Т

Бу ерда, Скомис – комиссион мукофат пули ставкаси. 
Қўшимча хизматлар тўлов миқдори асосан қуйидаги аниқланади: 
Қт = Хсаф + Хрек + Хбошқа
Бу ерда, Хсаф – банк ходимларининг сафар харажатлари;
Хрек – рекламалар харажатлар суммаси; 
Хбошқа - бошқа харажатлар суммаси.
Лизинг берувчининг мулкдан фойдаланиш ҳаражатлари лизинг тўловлари 
асосида 
тўлиқ компенсацияланмайди, яъни қопланмайди. Компенсация суммаси шартнома 
муддати ва мулк амортизацияси муддатига боғлиқ ҳолда шартномада олдиндан 
белгиланган бўлади. Агар амортизация муддати шартнома муддатидан ошиб кетса, бунда 
мулкнинг амортизация муддати тугашига қадар лизинг берувчида қолдиқ қийматида ўз 
мулки бўлиб қолаверади. Комиссион мукофот тўлови лизинг берувчи ҳаражатларини 
қоплаш манбаи бўлиб хизмат қилади. Лекин, бу аниқ битим билан боғлиқ эмас ва фойда 
манбаини шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лизинг фаолиятини ривожлантиришни 
янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони иқтисодиёт тармоқларини, 
хусусан кичик ва хусусий тадбиркорликни замонавий технология ускуналари билан 
жиҳозлашда, шунингдек, мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрлаб 
чиқарилган асбоб-ускуна ва техникани сотишда лизинг фаолияти ролини ошириш 
мақсадида чиқарилган зарурий меъёрий ҳужжат бўлиб, мамалакатимизда лизинг 
муносабатларини ривожлантиришда янгича босқични бошлаб берди. 
Ушбу фармонга кўра 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб лизинг тўловлари - 
қўшилган қиймат солиғидан, лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 
олиб келинадиган технология ва ускуналари - вакил банкнинг тегишли тасдиғи мавжуд 
бўлган тақдирда бож тўловлари ва сотишга солиқлардан озод қилинди. 


Белгилаб қўйилдики, 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб лизинг оладиган хўжалик 
юритувчи субъектлар лизингга берилган мулкка солиқ тўлашдан лизинг шартномаси амал 
қиладиган муддатгача озод қилинадилар; лизинг берувчини солиққа тортиш чоғида у 
лизингга бериш учун мулк ҳарид қилишга олган кредитлар фоизи ҳамда белгиланган 
бошқа тўловларнинг суммаси унинг жами даромадидан чегириб ташланади. 
Амалиётда, тадбиркорлик фаолиятини юритувчилар кўпгина ҳолларда, бир-бирига 
муқобил даражада бўлган танловга дуч келади. Масалан, ишлаб чиқаришни кенгайтириш 
учун олинадиган ускуналарни молиялаштириш самаралими ёки бу ускуналарни ижарага 
олиб, улардан фойдаланиш унумлироқми? Ушбу масала нафақат тадбиркорлар олдида, 
шунингдек ускунларни ишлаб чиқарувчи олдида ҳам туради. Мулк эгаси учун энг муҳими 
ижара тўловлари ҳажмини белгилаб олиш ва ускуналар ижарасининг молиявий 
самарадорлигини аниқлашдир. Ижарага олувчи эса, муқобил вариантлар мавжуд бўлган 
ҳолда, ўзи учун асосий масалани, яъни ускуналарни ижарага олишни ёки уларни ҳарид 
қилишни ҳал қилиши зарур. Иккала масала ҳам соф молиявий тамойиллар асосида ҳал 
қилиниши мумкин. Бу борада қайси бир усулдан фойдаланмайлик бунинг ечими пул 
оқимларини бугунги ўлчам концепциясига асосланади. Ускуналар учун ижара ҳақи 
тўлови қуйидагича аниқланади: 
Айтайлик, Р қийматга эга бўлган ускуна n йилга ижарага берилаяпти. Унинг қолдиқ 
қиймати (ижара муддати охирида) S ни ташкил этади. Ижара тўловлари оқими вақт 
омилини ҳисобга олган ҳолда эскириш қийматига тенг бўлиши лозим. Ижара тўлови, 
йилда бир маротаба йилнинг охирида тўланадиган бўлса, ускуналарга сафарбар этилган 
маблағларни белгиланган меъёрда таъминловчи бир маротабали ижара тўлови қуйидаги 
формула асосида аниқланади: 
R=

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish