“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Лойиҳавий молиялаштиришда шартнома муносабатлари таҳлили



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

5. Лойиҳавий молиялаштиришда шартнома муносабатлари таҳлили.
Лойиҳавий молиялаштириш тўғрисидаги шартнома қуйидаги бўлимларни ўз ичига 
олади:

изоҳ - шартномада қўлланиладиган терминларнинг таърифи;

кредит, ссуда - операциянинг тартиби ва структуранинг таърифи;

фоизлар - фоизларнинг таркибий тузилиши ва ставкасининг таърифи. Маълумки, 
ЛИБОР бу Лондондаги банклараро фоиз ставкаси ҳисобланади, бироқ унинг юридик 
жиҳатдан аниқланишида муаммо келиб чиқади; 

кредит тўловлари, кредитни қайтариш ва муддатини узайтириш - формал, бироқ 
жуда муҳим тушунчалар, уларга мижоз ва ажратилган маблағлар тақдири боғлиқ;

муҳитнинг ўзгариши - айтайлик, Олий мажлисга янги солиқ турларини 
киритмоқда. Бундай ҳолат кредиторлар даромадлари ва мижоз мажбуриятларига қандай 
таъсир этади?

аризалар ва кафолатлар мизожнинг тақдим этаётган ҳужжатлари ва маълумотлари 
тўғрилигини ва у қарз олиш ҳуқуқига эа эканлигини тасдиқлаши;

жарималар ва фоиз тўловлари - мижоз кредитни ўз вақтида қайтармаса, у 
тўлайдиган фоиз ва жарималар суммасини аниқлаш;

тўловлар кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш усули;

комиссиялар ва харажатлар - нормал жиҳатдан фоиз тўловлари таркибига 
кирмайдиган (бироқ кредитнинг умумий қийматига қўйилувчи) турли хил харажатлар ва 
комиссиялар тўлови тартиби;

концессиялар ва трансфертлар - синдикатлар бозорини ривожлантиришда муҳим 
бўлган бўлимлардан бири. Ҳар қандай кредит шартномаси фуқаролик ҳуқуқи умумий 
принципларига асосан кредит бўйича 3-шахс ҳуқуқларига ён босишига рухсат беради 
(цессия-синдикат учун 3-шахс бўлган томон, трансферт-синдикатга аъзо бўлган томон). 
Банк кредитларининг иккиламчи бозори, биринчи навбатда синдикатлар ликвидлигини 
ошириш мақсадида барча банклар турли ён босишларга рухсат бериши мумкин. 
Транзанцион харажатларни камайтиришга харакат қиладилар. Хусусан, ҳозирда 
синдикатлашган (ва оддий) кредитлар бўйича ҳужжатларни соддалаштириш тенденцияси 
кузатилмоқда.

ҳуқуқ ва юрисдикция - кўпинча барча шарномалар синдикат ташкилотчиси ва 
томонлар келишувидан келиб чиқиб, инглиз, немис, швейцар қонунчилиги асосида 
тузилади;

бошқа масалалар - шартнома устида ишлаш. Шартнома устида иш олиб борганда, 3 
асосий ҳолатга диққатни қаратиш керак. Биринчидан, шартнома матнида бошланғич 
шартларнинг мижоз учун тўғри ва фойдали этиб акс эттирилиши зарур. Иккинчидан, 
шартноманинг амал қилиш даврида мижоз учун турли чекловлар ўрнатувчи моддаларга 
эътиборни қаратиш муҳим. Шунингдек кредитор маблағларни қайтаришни талаб қилиб 
олишга имкон берувчи моддаларни ҳам шарномага киритиш муҳим ҳисобланади. 


Учинчидан, кредитдан фойдаланганлиги учун мижоз тўлайдиган солиқларни аниқлашга 
катта эътибор бериш керак. Баъзан бу масалалар жуда муҳим ҳисобланганлиги боис улар 
“Терм Шеет” таркибига киритилади.
Кредит шартномасининг якуний вариантини ишлаб чиқиш ва имзолаш фақатгина 
етакчи банк ва иштирокчи банклар ўртасида мазкур инвестиция лойиҳасини биргаликда 
кредитлаш тўғрисида ўзаро келишув тузилгандан кейин амалга оширилади. Лойиҳавий 
молиялаштиришда турли инвестор ва кредиторларнинг маблағлари иштирок этиши 
мумкин, яъни маблағларнинг синдикатлашуви рўй беради. Шу жиҳатдан ҳам лойиҳавий 
молиялаштиришни синдикатлашган кредитлаштириш деб аташимиз ҳам мумкин. Ҳозирда 
еврокредит бозорида ҳаракат қилувчи банк синдикат ва консорциумларининг 
лойиҳаларни молиялаштиришдаги роли кундан кунга ўсиб бормоқда. Республикамизда 
инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ҳам еврокредитлар ва бошқа ривожланган 
чет давлат банкларининг кредитлари, хорижий инвесторларнинг маблағлари, республика 
акционер тижорат ва хусусий банкларининг кредитлари иштирок этмоқда. 
Ривожланаётган давлатларда лойиҳавий молиялаштириш ўз хусусиятига эга, яъни 
кўп ҳолларда улар концессия шартномасига асосланади. Бу шартноманининг мазмуни 
шундан иборатки концессионер (лойиҳачи компания) келишилган давр мобайнида (20, 30 
ва ундан ортиқ йилларга) инвестиция фаолиятининг объектини қуриш, молиялаштириш, 
бошқариш ва хизматини ташкил этиш билан боғлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади. 
Сўнг эса объект давлатга (давлат корхонаси) топширилади. Концессия даврида 
концессионер объектдан фойдаланиб даромад олади, инвестиция лойиҳасини 
молиялаштириш бўйича харажатларини қоплайди. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг 
бундай усули сўнги вақтларда саноати ривожланган давлатларда ҳам кўп 
инфраструктурали лойиҳаларни молиялаштириш схемасининг таркибий қисми 
ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштириш тўғрисида фикримизга якун ясаб қуйидагиларни қайд 
этишимиз мумкин: 

лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий тури бу 

синдикатлашган 
кредитлаштириш бўлиб, унда турли инвестор ва кредиторлар ўз риски ва маблағлари 
билан иштирок этади; 
- лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон амалиётида турлича усуллари ва манбалари 
мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва инвестицион сиёсати, бозор 
механизмининг амал қилиш даражасига қараб бу усуллардан фойдаланиши мумкин; 
- лойиҳавий молиялаштириш объекти бўлиб аниқ мақсадни кўзлаган, иқтисодий ва 
молиявий жиҳатдан самарали бўлиши режалаштирилган лойиҳалар ҳисобланади; 
- лойиҳавий молиялаштиришда энг асосий жараён бу лойиҳа ҳужжатларининг 
техник, иқтисодий, молиявий, экологик таҳлили ҳисобланиб, бу жараённинг қанчалик 
чуқур ва савияли ўтказилиши лойиҳанинг келгуси тақдирини белгилаб беради.



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish