Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

 
услубий адабиѐтлар, шунингдек, моддий-техника базаси билан таъминлаш. 
9. Касб-ҳунар таълимининг барча даражаларида ишлаб чиқариш 
таълими (амалий таълим)ни сарфлаш материаллари билан таъминлаш. 
10. Касб-ҳунар таълими тизими тузилиши (янги типдаги таълим 
муассасалари) ва сифатини ислоҳ қилишни ҳисобга олган ҳолда 
ўқитувчиларни қайта тайѐрлаш. 
11. Таълим муассасалари фаолиятини назорат қилишнинг меъѐрий 
асоси ва талабларини такомиллаштириш. 
12. Таълим 
муассасаларини 
молиялаштириш 
механизмини 
такомиллаштириш ҳамда молиялаштириш меъѐрларини саноати ва 
интеллектуал жиҳатдан ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш. 
13. Республиканинг рақобатбардош кадрлари салоҳиятини турли 
даражадаги ишловчи ва қўли бўш мутахассислар ҳисобига тиклаш. 
14. Барча даражадаги кадрларни мақсадли тайѐрлашни ривожлантириш 
ҳамда такомиллаштириш. 
15. Касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилишнинг ягона тизимини 
шакллантириш. 
Мамлакат ва чет эл ҳомийларининг ѐрдами: молия ва моддий-техника 
таъминоти, педагогларни тайѐрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, 
Таълим тизимини ахборот билан таъминлаш соҳасида техник кўмаклашиш 
амалга оширилмоқда. 
Узлуксиз таълим миллий тизими чет эл таълим тизимлари ва халқаро 
ташкилотлар билан (мутахассисларнинг халқаро сафарлари: тажриба 
ўрганиш, ўқиш, ахборот ва инсон ресурслари алмашиш асосида ва б.) ўзаро 
фойдали муносабатда бўлиб, бу ҳол мамлакат таълим тизимини 
ривожлантириш жараѐнида ижобий акс этади. 
Шундай қилиб, узлуксиз таълим тизимини босқичма-босқич 
ривожлантириш учун шароит яратишдаги давлат кафолатларини, таълим 
хизматлари бозорининг ва таълимнинг лозим даражадаги сифатининг давлат 
томонидан тартибга солинишини, давлат тузилмалари ҳамда жамоат 
ташкилотларининг ўсиб келаѐтган авлодни ўқитиш, тарбиялаш ва 
ривожлантириш учун маъсулиятини Ўзбекистон Республикасидаги таълим 
ислоҳотларининг ўзига хос фарқли хусусияти деб ҳисобламоқ даркор. 
Кўплаб халқаро ташкилотлар, чет эл мутахассислари ва экспертлари 
ушбу хусусият ва фарқни таъкидлайдилар. Масалан, М. В. Ломоносов 
номидаги 
Москва 
Давлат 
университетининг 
ректори, 
академик 
В. А. Садовничий шу муносабат билан: ―Биз Ўзбекистонда қилинаѐтган 
барча ишлар келажак — ўсиб келаѐтган авлод фойдасига ―ишлаши‖ 
лозимлигининг гувоҳи бўлдик. Эркин фикрловчи, юқори маълумотли ва 
юксак профессионал ѐш авлодни шакллантиришга мамлакат раҳбарияти, 
шахсан Ўзбекистон Президенти томонидан катта эътибор берилмоқда‖ — 
деган эди. 
Юқорида кўрсатилган қоидаларни тасдиқловчи айрим қонунчилик ва 
ташкилий-бошқарув жиҳатлар ҳамда механизмларни қайд этиб ўтамиз. 
Таълим соҳасида давлат сиѐсати ―Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.‖ 


95 
 
дегган фикр Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида берилган.
Давлат таълим сиѐсати Ўзбекистоннинг сиѐсий ва ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши асосида ва уларнинг истиқболларини ҳисобга олиб 
амалга оширилади. 
Бош стратегик мақсад — эркин демократик жамият, бозор 
иқтисодиѐтига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этиш; Ўзбекистонда 
истиқомат қилувчи барча кишилар учун, миллати, тили ва диний этиқодидан 
қатъий назар, муносиб турмуш шароитини яратиш; қонуний ҳуқуқ ва 
эркинликларнинг кафолатли амалга оширилиши. 
Мазкур стратегик мақсад жамият ҳаѐтининг истисносиз барча 
соҳаларида бутун бир қатор масалаларни ҳал этишни тақозо қилади. 
Бугунги кунда таълим муассасалари, педагогларга таълим жараѐнини 
қуриш, уни тегишли мазмун билан тўлдириш шакллари ва технологияларини 
танлаш борасида кенг ҳуқуқлар берилган. 
Таълим хизматлари бозорини ва рақобатлашув қобилиятига эга 
муҳитни шакллантириш шароитида таълим муассасалари ўз нуфузини ва 
мақомини ошириш бўйича турли чоралар кўрмоқда. Ўқитувчи ўқув 
материали мазмунини, мамлакат ва сайѐрамиз ҳаѐтидаги воқеа-ҳодисаларни 
ўз дунѐқарашига, оламни ҳис этишига, шахсий қадриятларига мувофиқ 
талқин қилиш ҳуқуқига эга. 
Умумий 
ўрта 
таълимнинг 
янги 
тузилмаси ўқувчиларнинг 
интеллектуал ва ахлоқий салоҳиятини очишга, жумладан, ўқувчилар 
қобилиятига ва имкониятига мувофиқ ҳолда ўқитишга табақалаштириб 
ѐндашишни жорий этишга йўналганликни назарда тутади. 
Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис 
марказларининг вужудга келтирилган тармоғи қобилиятли болалар ва 
истеъдодли ѐшларни аниқлашга кўмаклашиши, кейинги ўқитиш йўналишини 
тўғри англаб танлашга ѐрдам бериши, ўқувчиларнинг меҳнат ва таълим 
хизматлари бозорининг мунтазам ўзгариб бораѐтган эҳтиѐжларига 
мослашишини таъминлаши даркор. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳам табақалашув ва шахс 
салоҳиятини намоѐн қилиш асосига қурилади. Масалан, академик 
лицейларда ўқувчиларни улар танлаган йўналиш бўйича ―жадал 
интеллектуал ривожлантириш, чуқур, профессионал ўқитиш‖, билим 
даражасини ошириш ва ўқишни давом еттиришга ѐки меҳнат фаолиятида 
ишга солишга йўналтирилган махсус профессионал кўникмаларни 
шакллантириш имконияти таъминланади. Касб-ҳунар коллежларида таълим 
олувчилар фундаментал умум таълим тайѐргарлиги билан бирга, замонавий 
касб-корни эгаллашади ва умум касбий ҳамда махсус фанлар бўйича чуқур 
назарий билим олишади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish