1.Техник ижодкорлик тўгараклари машғулотларини олиб бориш
мазмунига оид ахборотларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва уларни қайта
ишлаш тартиби.
Бизнинг асримиз фан-техника ютуқларининг мислсиз даражада
тараққий этиши, ҳамда бу тараққиѐт натижаларининг оддий инсонлар
ҳаѐтига жуда қисқа муддатларда кенг кириб келаѐтганлиги билан
тавсифланади. Мана шундай тараққиѐт омилларидан бири бу шубҳасиз янги
ахборот технологияларидир. Бугунги кунда ҳаѐтимизнинг ҳеч бир соҳасини,
жумладан таълим тизимини ҳам янги ахборот технологиялари ҳамда унинг
асоси бўлган компьютерларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш
билан шуғулланувчи технологияларни компьютерлар асосида жорий этиш,
яъни белгиланган фаолият турини амалга оширувчи компьютер ва унда
жорий этилган дастурий таъминотни юритиш мажмуаси ахборот
технологияси деб юритилади. Ахборотлар даври ҳисобланган бугунги кунда
тарихда биринчи маротаба инсоният фаолиятининг кўплаб соҳалари моддий
буюмлар билан эмас, балки ахборотларни қайта ишлаш билан боғлиқ
бўлмоқда. Шу сабабли, бугунги кунда ѐшларни ахборот даврида яшаш ва
ишлашга ўргатиш, уларда ахборотларни йиғиш, тартибга солиш ва таҳлил
қилиш, уни узатиш кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб
74
этади. Булар ўз навбатида тўгарак аъзоларнинг кўплаб қобилиятларини, шу
жумладан, ихтирочилик қобилиятларини ривожлантиришда ҳам муҳим асос
вазифасини ўтайди, чунки ҳар қандай янги ғояни таклиф қилишдан илгари
қаралаѐтган соҳани батафсил ўрганиб чиқиш, янги ахборотларни топиш ва
уни тавсия этилаѐтган ечим билан боғлашни ўрганиш лозим бўлади. Бу
вазифаларни амалга ошириш учун бўлса, албатта оддий инсон хотирасида
сақлаб бўлмайдиган даражада катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш
талаб этилади. Янги ахборот технологияси имкониятлари ушбу муаммони
автоматлашган ўқув-ахборот тизимлари, билимлар банки ва маълумотлар
банклари воситасида осон ва самарали ҳал қилиш имкониятларини яратади.
Шу муносабат билан кейинги пайтда республикамизда бу соҳага эътибор
кучайиб бормоқда, кейинги беш йил мобайнида мавжуд компьютерлар
парки бўйича ватанимиз жаҳон кўрсаткичларига яқинлашиб қолди. Бироқ,
таълим жараѐнида замонавий ахборот техникаларини, жумладан шахсий
компьютерларнинг қўлланиши учун зарур назарий ва амалий, илмий-методик
асосларнинг ишлаб чиқилмаганлиги айниқса ижодий қобилиятларни
ривожлантириш билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Ҳозирги пайтда ўқув дастурларига халқ хўжалигида янги ахборот
технологиялари ва компьютер техникаларининг қўлланилиш соҳалари билан
таништирувчи кўплаб фанлар киритилган. Уларни ўзлаштириш давомида
тўгарак аъзолар компьютерларнинг таълим, иқтисод ва муҳандислик
ишларида қўлланилиши, математик моделлаштириш, автоматлашган ўқув-
ахборот тизимлари ҳамда иш ўринларида фойдаланиш тартиби, меҳнат
тавсифи ва унумдорлигини оширишдаги аҳамияти билан танишадилар. Бунда
тўгарак аъзолар тўгарак раҳбарлари фаолиятида компьютерларни қўллаш
тартибини маълум маънода ўзлаштирсаларда, уни бугунги кун талаби
даражасида деб бўлмайди, зеро у ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да
белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун етарли эмас. Демак,
тўгарак аъзоларни янги ахборот технологиялари билан ишлаш билим ва
кўникмаларини жаҳон талаблари даражасига кўтариш учун ўқув дастуридаги
фанлар билан биргаликда олий ўқув юртларидаги барча таълим шакллари,
жумладан, тўгарак аъзолар конструкторлик бюроларидан ҳам самарали
фойдаланиш керак. Бу ўринда ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифа янги
ахборот технологияларини таълим жараѐнида қўллашнинг дидактик
имконият ва шаклларини аниқлаб олишдан иборат.
Ихтирочилик ижодкорлигини амалга оширишда компьютерларни
қўллашнинг шакл ва усулларини белгилашда, аввало улар ѐрдамида тўгарак
аъзонинг ихтиро қилишни эмас, балки янги техник ечимни яратишдаги
ахборотларга бўлган эҳтиѐжини қондириши ва уни амалга оширишнинг
самарали йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланишини эътиборга олиш лозим.
Бундан
келиб
чиққан
ҳолда
ихтирочилик
ижодкорлигини
такомиллаштиришдаги
вазифалар
таҳлили
асосида,
бу
жараѐнда
компьютерларни қўллашнинг қуйидаги асосий йўналишларга амал қилинади:
1. Таълим жараѐнининг аниқ масалаларини ҳал қилишга ѐрдам берувчи
дидактик восита сифатида.
75
Do'stlaringiz bilan baham: |