34
1999 йилда Олий мактаб Халқаро Академияси президиуми қарорига
кўра, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримовга
Фахрий академик дипломи топширилди. Республикамизнинг Биринчи
Президенти Ислом Каримов Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодий
академияси (1998 йил), Нидерландиянинг Фонтис университети (2000 йил),
АҚШнинг Мериленд университети (2001 йил), М.Ломоносов номидаги
Москва давлат университети (2001 йил), Испаниянинг Алкала де Энарес
университети ва Япониянинг Сока университети (2002 йил), Украинанинг
Т.Шевченко номидаги Киев миллий университети(2004 йил), каби нуфузли
таълим муассасаларининг фахрий доктори унвонларига сазовор бўлган.
Франциянинг Сорбонна Париж-Сюд университети қароорига биноан,
Ўзбекистон таълим тизими, илм-фан, маданият ривожини таъминлаш ҳамда
халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун таъсис
этган «Президентлик фаолияти учун» фахрий дипломи илк бор Ўзбекистон
Президентига
топширилди.
Ўзбекистон
Республикасининг
бринчи
Президенти нафақат
Европада, балки бутун дунѐда ўз ўрнига эга илмий
марказ бўлган Сорбонна Париж-Сюд университети таъсис этган
«Президентлик фаолияти учун» фахрий дипломига сазовор бўлган биринчи
давлат раҳбаридир. Негаки Ислом Каримов нафақат Кадрлар тайѐрлаш
миллий модели муаллифи, балки таълим тизимида узоқни ўйлаб амалга
оширилаѐтган ишларга бевосита раҳбарлик қилган, бу соҳадаги
ҳаракатларнинг изчиллигини таъминлаган давлат раҳбари эдилар. Бу халқаро
илмий жамоатчилик томонидан Кадрлар тайѐрлаш миллий модели ва
дастурининг, уларни илмий асосини ва инновацион
даражасини эътироф
этилиши, Ўзбекистоннинг жаҳон халқлари олдидаги етук авлод – ХХI аср
фуқароларини
шакллантириш
ишидаги
хизматларининг
юксак
баҳоланганлигидан гувоҳлик беради.
Мамлакатимизда барча соҳалар қаторида таълим тизимининг барча
турларини ривожланишига алоҳида эътибор берилиб улар замонавий
бинолар, ўқув моддий таъминот, керакли асбоб –ускуналар, анжомлар, ўқув
адабиѐтлар, қўлланмалар ва бошқа керакли материаллар билан таъминланиб
барча муассасалар фаолияти такомиллашиб бормоқда.
Айниқса мактабдан ташқари таълимга алоҳида эътибор берилиши бежиз
эмас, чунки мамлактимиз аҳолисини 64% ини ѐшлар ташкил этади. Уларни
бошланғич давриданоқ турли ҳил йўналишдаги касб- ҳунарларга тўғри
йўналтириш, мустақил ҳаѐтга тайѐрлаш масалалари доимий равишда устувор
вазифа бўлиб келмоқда.
―Таълим тўғрисида‖ги Қонуннинг 2-боб, 17-моддасида мактабдан
ташқари Таълим ҳақида қуйидаги вазифалар белгиланган: Болалар ва
ўсмирларнинг якка тартибдаги эҳтиѐжларини қондириш, уларнинг бўш
вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари,
жамоат
бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-
эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан
ташқари таълим муассасаларини ташкил этишлари мумкин. Мактабдан
ташқари таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби
35
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади‖ деган талаблар белгиланган.
Ҳозирги кунда ўқувчи-ѐшларга қўшимча таълим ва тарбия бериш
мақсадида республикамизда қуйидаги мактабдан ташқари таълим
муассасалари фаолият юритмоқда.
Шу жумладан:
3 та Республика ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари (бадиий
ижодкорлик, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология);
14 та Вилоят ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари (бадиий
ижодкорлик, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология);
197 та Туман (шаҳар) ―Баркамол авлод‖ болалар марказлари (бадиий
ижодкорлик, техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология);
303 та Болалар мусиқа
ва санъат мактаби;
417 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари;
14 та Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари;
28 та футболга ихтисослаштирилган мактаб- интернатлари.
Юқорида номлари санаб ўтилган мактабдан ташқари таълим муассаса
бинолари замонавий лойиҳалар асосида бунѐдга келтирилиб, барча керакли
асбоб – ускуналар, замонавий мебеллар, барча йўналишлар учун хом –
ашѐлар билан таъминланмоқда.
Ёшлар учун бундай имкониятлар яратилиши асосан бизнинг
мамлакатимизда амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: