Банкларнинг пенсия фонди бандлик фонди ва йул фондига туловлари



Download 341,46 Kb.
bet3/3
Sana28.06.2022
Hajmi341,46 Kb.
#713702
1   2   3
Bog'liq
Byudjetdan tashqari jamg\'armalar

СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ
ҲАҚИҚАТДАГИ ҲАЖМИДАН БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ
ПЕНСИЯ ЖАМГАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР
«Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий сугуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тугрисида»ги Низомга (АВ томонидан 6.04.2004 йил 1333-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг хақиқатдаги ҳажмидан ажратмаларнинг тўловчилари бўлиб юридик шахслар ҳисобланади.
ҚҚС ва акциз соликини тўловчи юридик шахслар сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги ҳажмидан ажратмаларни кўрсатилган солиқ суммаларини чегирган ҳолда амалга оширадилар.
Мажбурий ажратмаларга тортиш объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) ҳисобот даврида (ойида) сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажми –саноат, транспорт ва қишлоқ хужалиги корхоналари учун;
б) корхоналарни комиссион тақдирлаш суммалари –воситачилик хизматларини кўрсатувчи дилерлар ва корхоналар учун;
в) ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажми –қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш., ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун;
г) товар айланмаси, бажарилган ишлар, хизматлар, ҳажми –умумий овқатланиш, таъминот-сотиш ташкилотлари билан бирга тайёрлов, савдо корхоналари учун;
д) ялпи даромад –улгуржи ва чакана дорихона муассасалари учун;
е) сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажми, бунга консигнация товари қиймати ҳам киради –консигнация шартномалари бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун;
ж) ҳисобот даврда олинган ҳақиқатдаги даромад –банклар, сугурта ташкилотлари ва уларнинг муассасалари учун;
з) тадбиркорлик фаолиятидан олинган тушум суммалари –тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи нотижорат, бюджет ташкилотлари учун.
Сотилган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқатдаги ҳажмидан мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб ёзиш тўловчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Соталган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги ҳажмидан мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби туловчилар томонидан солиқ органига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 кунигача ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан тақдим этилади.
Сотилган маҳсулот ҳақиқий ҳажмидан ажратмалар бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамгармасига тўловлар юридик шахслар томонидан ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар тўланиши лозим.

Мухокама учун саволлар:



  1. Ягона ижтимоий туловлар кайси орган томонидан назорат килинади? (аклий хужум)

  2. Ягона ижтимоий туловларнинг зарурияти нимада? (мунозара)

Савол якуни: Талабалар ягона ижтимоий туловлар тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.

3-савол буйича дарс максади:Талабаларга йул жамгармасига ажратмалар тунрисида тушунча бериш.


Идентив укув максади:

  1. Талабалар йул жамгармаси хакида тулик тушунчага эга булишдилар.

  2. Талабалар йул жамгармасига тулаш тартибини билиб олишдилар.

3-савол баёни: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 19 август ПФ-3292-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 август «Ўзавтойўл давлат акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамгармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 361-сонли Қарорига мувофиқ:
- Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат акциядорлик концернини Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш Давлат-акциядорлик компанияси («Ўзавтойўл» ДАК) этиб қайта ташкил қилинди;
- 2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб йўл хўжалигини бошқариш тузилмасидаги Республика, вилоят ва маҳаллий йўл жамкармалари тугатилди ва уларнинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Реснублика йўл жамғармаси тузилди;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблағларни йигиш ва тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари зиммасига юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамгармаси даромадларини шакллантириш ва маблагларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-иловасига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2003 йил 21 август 361-сонли Қарори) мувофиқ Жамкарманинг даромадларини қуйидагилар ташкил этади:
а) корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан (мазкур банднинг «а-1», «б», «в», «в1», «г», «д», «ж» кичик бандларида кўрсатилганлардан ташқари) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш ҳажмидан–1,5% микдорида.
Бунга юридик шахслар, яъни асосий фаолияти товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боклиқ бўлган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик субъектлари маблаг тўловчилар ҳисобланади. Улар бўйича тўланадиган айланмага шуниндек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;
а-1) коммунал хўжалиги тизими корхоналари томонидан маблаглардан мажбурий ажратмалар –сотиб олиш қийматини чегирган ҳолда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) тегишли равишда иссиқлик таъминоти корхоналари учун –сувни, газни сотиш ҳажмидан;
б) ажратма маблаглари:
– тайёрлов, воситачи, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиги чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан –1% микдорида;
– савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари томонидан эса даромаддан –1% миқдорида;
в) банклар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари), сугурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеоқўрсатув пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, видео ва аудиоманбаларни кўпайтиришдан, улар прокатидан, пул ютуқли автоматлардан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари ўтказишдан ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлардан, шуниндек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар томонидан даромаддан –1,5% миқдорида;
в-1) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга бериш билан шугулланувчи корхоналар мажбурий ажратмаларни –лизинг берувчи (маржа) даромадидан;
г) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан, қўшилган қиймат солиги чиқариб ташланган ҳолда–1,5% микдорида;
д) автотранспорт корхоналари томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш хажмидан. Қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда 2,5% микдорида.
Бунда юридик шахслар асосий фаолияти тегишли тўлов эвазига юклар ва йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган автомобиль транспорти корхоналари маблаг тўловчилар ҳисобланади. Ушбу корхоналар тўланадиган айланмага шунинлек фаолиятнинг бошқа турлари бўйича маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ҳам киритилади;
е) сотиб олинган ва вақтинча олиб келадиган авто-транспорт воситалари қийматидан, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ушбу воситалар эгалари (фойдаланувчилари) томонидан –сотиб олинган ва вақтинча олиб келингап транспорт воситалари (енгил автомобиллар, автобуслар, микроавтобуслар, юк автотранспорт воситалари ва махсус автомобиллар)нинг баҳосидан келиб чиқиб Ўзбекистон Рес-публикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишдаги тўланадиган йигимлар ҳисобига шаклланади:
автотранспорт корхоналари томонидан тўланадиган ажратмалар қиймати-маҳсулотлар сотиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан, қўшилган қиймат солиги чиқариб ташланган ҳолда –2,5 фоиз микдорида;
сотиб олинган енгил автомобиль нархидан –6 фоиз миқдорида;
бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан –20 фоиз миқдорида.
Автотранспорт воситаларини сотиб олишга ёки қайта сотишга ва вақгинча олиб чиқиб кетишга йирим тўланганлиги тўғрисидаги хужжат кўрсатилмасдан автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилмайди, қайта рўйхатдан ўтказилмайди ёки техник кўрикдан ўтказилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиладиган сотиб олинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар суммаси тўловчи (фойдаланувчи) корхоналар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибига, бюджет ташкилотлари томонидан эса –таъминот сарф харажатлари сметасига киритилади;
з) «Ўзавтойўл» давлат-акдиядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотишдан бюджетга тушиши керак бўлган маблаглар умумий суммасининг —50% миқдорида;
и) хорижий давлатларнинг автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Реснубликаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит учун йигимлар –Ўзбекистон Реснубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир автоташувчи учун белгиланган миқдорда;
к) Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар, хорижий инвестициялар ва кредитлар мабларлари ҳисобига шакллантирилади.
Агар ушбу банднинг «а», «а-1», «б», «в», «в-1» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятнинг бир неча турлари билан шуғулланса, у ҳолда у алоҳида ҳисоб-китоб юритиши ҳамда тўловларни Жамғармага фаолиятнинг ушбу турлари учун белгаланган ставкалар бўйича тўлаши керак.
Тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича солиқ органларига Жамғармага маблағ ажратилиши бўйича ҳисоб-китобларни такдим этадилар ва худди шу ойнинг 20-кунигача тўланиши керак бўлган тўловларни Жамғармага ўтказадилар.
Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ органларининг ортиқча тўлаганлик тўғрисидаги хулосаси бўйича, тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки Республика йўл жамғармаси томонидан тўловчига қайтарилади.
Тўлов, субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Йўл жамрармаси маблағларни ва ажратмаларни ўз вақтида тўлашдан бош тортган вақтда туман автомобиль йўллари бошқармалари, давлат ҳудудий акционерлик бирлашмалари, «Ўзавтойўл» концерни мабларларни йўл жамгармаларига шак-шубҳасиз ундириб олинади.
Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,07 фоизи миқдорида пеня тўланади.
«Республика Йўл жамгармасини ташкил этилиши ва ундан фойдаланиш» тартибининг 29-бандига асосан қуйидаги корхоналар ва хўжалик ташкилотлари йўл жамгармаларига маблаг ажратишдан озод қилинадилар:
Қуйидагилар Жамгармага «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:
–давлат бюджетидаги ташкилотлар ва муассасалар (шу жумладан фаолият ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, фойдаланилмаётган биноларни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича, ҳомийлик ёрдамидан, пулли-контракт асосида ўқитиш учун тушумдан);
–бюджетдан дотация олувчи томоша кўрсатиш билан боғлиқ корхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари ва пансионатлар;
–йўл хўжалиги ташкилотлари –умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини саклаш, таъмирлаш, рекон-струкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар бўйича;
–уй-жой фойдаланиш идоралари, уй бошқармалари, уй-жой мулқдорлари ширкатлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар уй-жой фондини бошқариш, саклаш ва улардан фойдаланишни бевосита амалга оширувчи бошқа ташкилотлар;
–Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамгармаси;
–давлат ташкилотларини бошқариш республика ва маҳаллий органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тижорат ва хўжалик фаолияти бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар ва тушумлар бўйича;
–Ўзбекистон Респубдикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари, уларга бўйсунувчи хўжалик ҳисобидаги хўжалик ташкилотлари бундан мустасно.
Қуйидаги автомобиль транспорти корхоналари Жамғармага «д» кичик бандида назарда тутилган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади:
–давлат бюджетидаги антокорхоналар;

  • «Ўрта Осиё Транс» халқаро автоташиш давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзташишранс» давлат-акциядорлик компанимси;

–умумий фойдаланилишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи йўл хўжалиги пудрат таъминлаш –фойдаланиш корхоналари.
Қуйидагилар сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йигим тўлашдан озод қилинади:
–мотоараваларга ва автомобилларга эга бўлган ва уларни сотиб олган барча гурухларга тегишли бўлган ногиронлар
—ихтисослаштирилган тармокдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни сотиб олаётган фуқаролар, шуниндек ҳадя шартномаси асосида яқин қариндошлардан (ота-оналар, болалар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр, хотин) автомобилар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
–умумий фойдаланилишдаги автомобиль йўлларини созлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи йўл хўжалиги пудрат таъминлаш –фойдаланиш корхоналари;
—юридик шахслар –фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар гашиш учун белгиланган намунадаги лицен-зияларт ‘>г;1 бўл1ап автотранспорт корхоналари –йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгал автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
–40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган конларда ишла-тиладиган автосамосвалларни сотиб олаётган корхоналар;
–ҳомийлик (бегараз) ёрдами сифатида автомобиль олган юридик шахслар –болалар уйлари, ихтисослашти-рилган мактаб-интернатлар, кексалар ва кичик ёшдага ногиронлар учун интернат-уйлар, шунинлек давлат бюд-жетидан таъминланадиган тиббиёт муассасалари;
–юридик шахслар –автотранспорт воситаларини битга тизим (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси) ичида балансдан балансга бепул беришда;
–лизинг ёки лизинг берувчи –Ўзбекистон Ресиубли-каси резиденти билан сублизинг шартномаси бўйича ли-зинг олувчилар ~ бундай шартномада автотранспорт во-ситаларга эгалик қилиш ҳуқуқининг сотиб олиш қийма-тини тўламасдан ўтиши назарда тутилган ва барча лизинг тўловлари тўланган такдирда.
Жамгармага тушумлар тўлиқ тушиши таъминланиши учун:
-юридик шахслар –мулкчилик шаклларидан қагьи на-зар корхонадар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Жамкармага мажбурий ажратмаларнинг ўз вақткда ва тўлиқ аушиши учун –Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;
-Ўзбекисгон Республикаси ҳудудига хорижий давлат-ларнинг автотранспорт воситалари кирганлига учун тўлов-нинг тўлиқ тушиши учун –Ўзбекистон Республикаси Дав-лат божхона қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари;
-автотранспорт восигалари сотиб олинганлиги ёки қай-та сотилганлиги учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўлов тўланганлиги тўгрисидаги ҳужжатсиз рўйхатдан ўтказилишига, қайта рўйхатдан ўтказилишига ёки техник кўрикдан ўгказилишига йўл қўйилмаслиги учун –Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ҳаракат хавфсизлиги давлат хизмати органлари) ва унинг жойлардаги органлари жавоб берадилар.
Мажбурий ажратмалар ва йигимлар тугри ҳисоблаб чиқшшши ва ўз вақгида тўланиши учун жавобгарлик тўлов-чилар зиммасига кжланади, улар:
-белтиланган тартибда ва муддатларда йигимлар ва тўлов-ларнинг тўғри хисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга;
-тўлов ҳужжатларида йигим ва ажратма турини кўрсатишга;
-тўланган йигимлар ва мажбурий ажратмалар суммаси хисобини юритишга.
Жамрармага йигимлар ва мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилишини ва тўланишини текшириш учун давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қонун ҳуж-жатларида белгиланган тартибда қўйишга, уларнинг тала-бига кўра ушбу йигимлар ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақаим этишга мажбурдирлар.
Мухокама учун саволлар:

  1. Йул жамгармасига туловлар кандай амалга оширилади? (аклий хужум)

  2. Йул жамгармасини хисоблаш тартиби.(мунозара)

Савол якуни: Талабалар йул жамгармаси тугрисида тулик тушнчага эга булишдилар.

Мавзу якуни: Талабалар бюджетдан ташкари ажратмалар тугрисида тулик тушунчага эга булишдилар.


Талаба мустакил иш топшириклари:



  1. Ягона ижтимоий туловларнинг зарурияти

  2. Йул жамгармасининг зарурияти.

АДАБИЕТЛАР:


Асосий адабиетлар:

  1. Узбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т. Узбекистон , 1997.

  2. Узбекистон Республикаси Солик кодекси. – Т. . Адолат, 2002.

  3. Узбекистон Республикасининг «Давлат солик хизмати тугрисида»ги конуни\\ Халк сузи, 29 август 1997.

  4. Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотни чукурлаштириш йулида, - Т.. Узбекистон, 1995.

  5. Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиет кафолатлари – Т.. Узбекистон, 1997.

  6. Каримов И.А. Узбекистон буюк келажак сари, - Т.: Узбекистон, 1998.

  7. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хает – пировард максадимиз – Т. Узбекистон 2000.

  8. Каримов И.А. Хавфсизлик ва баркарор тараккиет йулида. – Т.: Узбекистон, 1998.

  9. Алимбоев С. Соликлар. Укув кулланма - Т., 2000.

  10. Беганов В. ва бошкалар . Молия сиесати, соликлар ва солик солиш – Т.: Иктисодиет ва хукук дунеси, 1998.

  11. Йулдошев М., Турсунов Й. Солик хукуки - Т.: Молия, 2000.

  12. Маликов Т. Соликлар ва соликка тортишнинг долзарб масалалари. – Т.: Академия, 2002.

  13. Налоги и налогооблажение (в вопросах и ответах) часть 1 Т.: ГНК 1998.

  14. Налоги и налогооблажение в Российской Федерации (Учебник для ВУЗов). – М. : Книжный мир, 1999.

  15. Налоги. Учеб. пос. (Под. ред. Д.Г.Черника)- М.: Финансы и статистика, 1998.

  16. Финансы. (Под. ред. Дробизиной П.А.) – М.: ЮНИТИ, 2000.

  17. Хван Л.Б. Солик хукуки. – Т.: Консаудит Информ, 2001.

  18. Яхеев В. Узбекистонда солик тизими – Т.: Мехнат, 2003.

  19. Яхеев К. Узбекистоннинг соликли ва соликсиз туловлари. – Т.: 1999.

  20. Яхеев К. Яхеев К. Соликка тортиш назарияси ва амалиети – Т.: Г.Гулом, 2000.

  21. Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике – М.: ЮНИТИ, 2000.

Кушимча адабиетлар:



  1. Алимардонов М.И., Худойбердиев С.К. Даромад (фойда)дан олинадиган соликлар. Укув кулланма – Т. ТМИ, 2002.

  2. Алимардонов М.И., Осмонов А. Соликларни прогноз килиш. Укув кулланма - –. : ТМИ, 2002.

  3. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикаси 2003 йилги асосий макроиктисодий курсатгичи прогнози ва давлат бюджети параметрлари тугрисида»ги 435-сонли Карори 2002й. 30 дакабрь.

  4. Бухгалтерский учет и налогооблажения в бюджетных организациях. – М.: Издательский дом Герда, 2000.

  5. Богатая И., Коралева Н., Кузнецова Л. Как минимизировать ваши налоги. – М.: Финикс, 2001.

  6. Карп М. Налоговый менежмент. Учеб. для вузов – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001.

  7. Региональные и местные налоги и сборы – М.: Берати – пресс, 2002.

  8. КАчетков Л.И. Анализ налоговых ошибок. Учеб. пос. – М.: Дело и сервис, 2002.

  9. Узбекистон Республикаси молиявий конунлари. Молия нархлар илмий тадкикот институти. 2002 й. 12-туплам.

  10. Солик туловчи журнали 2002-2003 йиллар.

  11. Узбекистон иктисодий ахборотномаси журнали. 2002-2003 йиллар.

  12. «Соликлар ва божхона хабарлари» газетаси. 2002-2003 йиллар.

Download 341,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish