“БАНКЛАРДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ” ФАНИДАН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари (ҳисобварақлар режаси, тезкор, кунлик баланс, қонунлар, электрон тўлов тизими).
Банкларда бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари (қонун, иккиёқлама ёзув усули, узлуксизлик, баҳолаш, молиявий ҳисоботнинг бетерафлиги)
Тижорат банкларида ҳисобварақлар режаси ва унинг такибий тузилиши (баланс ҳисобварағи, активлар, кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича ҳисобварақлар, бўлим)
Кунлик банк баланси ва унинг тузилиши (кунлик банк баланси, чораклик, мажбуриятлар, пассив, актив, дебет қолдиқ, кредит обороти)
Банкларда бухгалтерия аппаратини ташкил этиш (йўриқнома, масъул ижрочи бухгалтер, бош бухгалтер, Фронт-офис, мижозлар, Бэк-офис бошлиғи)
Минибанкларда бухгалтерия ишларини ташкил қилиш (Банк биносидан ташқарида, масъул ижрочи бухгалтер, банк иш куни, ҳужжатлар)
Банкларда иш куни ва ҳужжатлар айланишини ташкил қилиш (банк амалиёт куни, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, Марказий банк, ХКМ, электрон файл, банклараро тўловлар)
Пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби (мижоз, ҳужжатнинг реквизитлари, муҳр, пул олувчи, электрон ҳужжат, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар)
Банк операциялари ички назорати ва унинг турлари (дастлабки, Бэк-офис ходимлари, бош бухгалтер, назоратчи-бухгалтер, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари)
Бухгалтерия операцияларини дастлабки назоратдан ўтказиш тартиби (Фронт-офис ходимлари, масъул ижрочи бухгалтер, имзолари ва муҳр изи, бўяш, мижозлар номи)
Бухгалтерия операцияларини жорий назоратдан ўтказиш тартиби (Фронт-офис ходимлари, назоратчи-бухгалтер, суммаси, ҳужжатларининг асл ва электрон нусхалари, дастлабки назорат)
Банк операцияларини якуний назоратдан ўтказиш тартиби (Бэк-офис ходимлари, амалиёт куни якуни, банк иш куни, пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхалари, баланс маълумотлари)
Банк операцияларини амалга оширишда жавобгарлик (мижозларнинг ҳисобварақлари, қонун ҳужжатлари талаблари, пул маблағлари, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари)
Тижорат банкларида хужжатлаштириш ва инвентаризация (ҳужжат, реквизитлар, архивлаш, электрон почта, инвентаризация)
Фронт офис ва унинг вазифалари (банк хизматлари, мижоз, ҳисоб сиёсати, пул муомаласи, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, кредитлаш бўлими, чакана операциялар)
Бэк офис ва унинг фунциялари (дастлабки назорат, якуний назорат бўлими, ссуда-депозит (омонат) операциялари, ички хўжалик операциялари)
Ҳужжат ревизитлари ва уларни банк операцияларидаги аҳамияти (ҳужжат турлари, томонлар, расмийлаштириш, архивлаш)
Бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва Бек-офисга ажратиш зарурияти (мижозларга хизмат кўрсатиш, банк ходимларини ўзаро назорат қилиш тизими, мижоз операцияларининг назорати, ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши)
Банк бош бухгалтерининг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги (пул маблағлари, бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилиши, текшириш, мижозларга ҳисобварақлар очиш, банк амалиёт кунини тўлиқ якунлаш, кунлик баланс)
Банкларда бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ва вазифалари (ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит, замонавий компьютер техникаси воситалари, операцияларнинг қонунийлиги)
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва уларни юритиш. Бош ва ёрдамчи китоблар (синтетик ҳисоб, аналитик ҳисоб, молиявий ҳисоботлар, баланс, журналлар, карточкалар).
Шахсий ҳисобварақларда операцияларни акс эттириш тартиби (аналитик ҳисоб, реквизитлар, ҳужжат тури, операция тури, дубликат).
Бош ва ёрдамчи китобларни текшириш тартиби (бухгалтерия ходимлари, шахсий ҳисобварақлар, дебет ва кредит бўйича ёзувлар, кун бошидаги қолдиқ суммалари).
Кунлик баланс ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим қилиш тартиби (бухгалтерия ҳисоби маълумотлари, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, Бош банк, ягона баланс ҳисоботи).
Бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатиш тартиби (кунлик баланс, шахсий ҳисобварақлар, тузатиш ордерлари, тескари бухгалтерия ўтказмалари).
Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш тартиби (бухгалтерия ҳужжатлари, жавобгарлик, архивлаш, кунлик ҳужжатлар йиғмажилди).
Ўзбекистон Республикасида очиладиган банк ҳисобварақлари турлари (банк ҳисобварағи, талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, ссуда ҳисобварақлари).
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар ва бошқа банк ҳисобварақларини очиш тартиби (муддатсиз, миллий валюта, банк ҳисобварағи шартномаси, 20200, гувоҳнома нусхаси).
Жамғарма омонатлар ва уларнинг ҳисоби (Банк омонати шартномаси, омонат кассаси назоратчиси, 20400, шахсий ҳисобварақ, миллий валюта, омонатчи).
Муддатли омонатлар ва уларнинг ҳисоби (Банк омонати шартномаси, 20600, омонат кассаси назоратчиси, шахсий ҳисобварақ, миллий валюта, омонатчи).
Банкларда омонатлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши (ҳисобланган тўланадиган фоизлар, ҳисоблаб ёзиш усули, фоизли харажатлар, омонатлар).
Мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш, ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиш ва ҳисобварақни ёпиш тартиби (ариза, чек дафтарчалари, мижоз юридик йиғмажилди, банк ҳисобварағи шартномаси, тугатиш комиссияси).
Банклараро вакиллик муносабатлари тўғрисида тушунча ва уларнинг турлари (вакиллик ҳисобварағи, НОСТРО, ВОСТРО, ваколатли банклар, Марказий банк).
Ҳисоб-китоблар Маркази (ҲКМ)да тижорат банкларининг Бош офисларига ягона вакиллик ҳисобварақлари (ЯВҲ)ни очиш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби (банк депозиторлари миллий ахборот базаси, 10301, электрон тўлов тизими, Ностро).
Электрон тўлов тизими бўйича ягона вакиллик ҳисобварағи орқали банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш (банклараро тўлов тизими, Ҳисоб-китоблар маркази, 10301, тўлов маркази, банк филиали).
Тижорат банкининг филиаллари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳисобга олиш тартиби (бош банк, тўлов маркази, тўловчи, 16103, электрон тўловлар).
Тижорат банкларида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш (нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари, ҳисоб-китоб ҳужжатлари, электрон тўловлар, реквизитлар).
Мемориал ордер билан ҳисоб-китоблар ҳисоби (ички операциялар, хато ёзувларни тузатиш, қисман тўлов).
Тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар ҳисоби (тўловчи, маблағларни олувчи, 2-картотека, солиқ ва бошқ мажбурий тўловлар).
Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар ва уларнинг ҳисоби (акцепт, 1-картотека, маблағларни олувчи, реестр, 2-картотека).
Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар ва уларнинг ҳисоби (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, давлат солиқ органлари, божхона органлари, 2-картотека).
Хўжалик юритувчи субъектлар банк ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш тартиби (навбатдан ташқари, солиқлар, инкассо топшириқномаси, тўлов талабномаси, суд ижро варақаси).
Аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар ва уларнинг ҳисоби (аккредитивга ариза, кредит, 22602, бажарувчи банк, аккредитив шартлари, тасдиқловчи ҳужжатлар).
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеклари билан ҳисоб-китоблар ҳисоби (серияси ва рақами, минимал сумма, милки, жисмоний шахс).
Пластик карточкалар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби (банк эмитент, дебетли, кредитли, электрон квитанция, процессинг маркази).
Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш тартиби (касса мудири, кирим ва чиқим касса ҳужжатлари, амалиёт кассаси, сайёр кассалар).
Касса операцияларини амалга оширишда ҳужжатлар айланишини ташкил қилиш (чиқим касса ҳужжатлари, ордер, квитанция, кассир, кирим кассири ҳисоботи).
Кирим касса операцияларини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш (кирим кассаси, кирим касса ордери, эълоннома, кирим касса журнали).
Чиқим касса операцияларини амалга ошириш тартиби ва уларнинг ҳисоби (чиқим кассаси, чиқим касса ордери, пул чеки, чиқим касса журнали, назоратчи-бухгалтер).
Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассаларга нақд пул берилишини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш (йўлдаги нақд пуллар, минибанк, 10111,айланма касса).
Кечки кассалар ва тушумларни инкассация қилиш тартиби (кирим касса ҳужжатлари, кассир, назоратчи-бухгалтер, инкассаторлик қоплари, амалиёт куни).
Кредит операцияларини ташкил қилиш ва уларнинг турлари. Мижозларга бериладиган кредитлар бўйича алоҳида ҳисобварақлар, овердрафт ва контокоррент ҳисобварақаларини очиш тартиби.
Қисқа муддатли кредитларни бериш ва қайтарилишини расмийлаштириш, ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби (кредит шартномаси, кредит комиссияси, кредит ҳисобварағи, ҳисобланган фоизлар, муддати).
Берилган кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва ундирилишини ҳисобга олиш (кредит шартномаси, кредит ҳисобварағи, 16309, ҳисобланган фоизлар).
Муаммоли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш заҳирасини ташкил қилиш ва ҳисобга олиш (муддати ўтган кредитлар, зарарларни қоплаш захираси, ҳисобланган фоизлар).
Узоқ муддатли кредитларни бериш ва қайтарилишини расмийлаштириш, ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби (кредит шартномаси, кредит комиссияси, кредит ҳисобварағи, ҳисобланган фоизлар, муддати).
Банкларда факторинг операцияларини ташкил этиш ва ва уларнинг ҳисоби (молиявий агент, дебиторлик қарздорлиги, тўлов талабномаси, дисконт).
Тижорат банклари томонидан лизинг операцияларини амалга ошириш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби (лизинг олувчи, сотувчи, лизинг тўлови, лизинг муддати).
Банк устав капиталини капиталини шакллантириш тартиби (акция, оддий ва имтиёзли, 30315, номинал қиймат, аъзолик бадали).
Тижорат банклари томонидан ўз акцияларини муомалага чиқариш ва уларнинг ҳисобини юритиш (акция, оддий ва имтиёзли, 30318, номинал қиймат, аъзолик бадали).
Тижорат банклари томонидан ўз акциялари бўйича дивидентларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши (тақсимланмаган фойда, даврий ва йиллик дивидендлар, 29822, соф фойда).
Тижорат банклари томонидан қарз қимматли қоғозларини чиқариш ва уларнинг тўловини амалга ошириш бўйича операциялар ҳисоби (облигация, қимматли қоғозларнинг бланкалари, 23600, ҳужжатли).
Банкларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга доир операциялари ҳисоби (олди-сотди қимматли қоғозлари, инвестиция, 10700, 15900, фоизли даромадлар, дивиденд).
Қимматли қоғозлар бўйича тижорат операцияларини амалга ошириш ва ҳисобга олиш (олди-сотди қимматли қоғозлари, инвестиция, 10700, фоизли даромадлар).
Қимматли қоғозлар бўйича инвестиция операцияларини ҳисобга олиш (Сўндириш муддатигача сақланадиган, инвестиция, 15900, фоизли даромадлар, дивиденд).
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан муддатли битимлар (РЕПО,фьючерс ва ҳ.к.) ҳамда бошқа операцияларни амалга ошириш ва уларнинг ҳисоби. (РЕПО битимлари, 10800, 22300, келишувнинг иккинчи қисми, қимматли қоғоз).
Банк муассасалари томонидан сотиб олинган асосий воситалар ва номоддий активларнинг ҳисобга олиш (олдиндан тўлов, бошланғич қиймат, эскириш, кирим, омбор).
Тижорат банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби (бошланғич қиймат, текинга ёки субсидия кўринишида олиш, 16500, омбор).
Тижорат банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби (бошланғич қиймат, текинга олиш, 16600, омбор, амортизация).
Асосий воситалар бўйича эскириш суммаларини ҳисоблаш (амортизация, фойдали хизмат муддати, тўғри чизиқли ҳисоблаш усули, жадаллаштирилган усуллар).
Номоддий активлар бўйича эскириш суммаларини ҳисоблаш (амортизация, фойдали хизмат муддати, тўғри чизиқли ҳисоблаш усули, камайиб борувчи қолдиқ усули).
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (КБТЭБ) ҳамда бошқа материал заҳиралар ҳисобини юритиш (хизмат муддати, товар-моддий қимматликлар, 19921, омборхона мудири, ҳисобдан чиқариш).
Асосий воситалар, номоддий активлар ва КБТЭБни инвентаризация қилиш ҳамда унинг натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби (камомад, даромадлар, моддий бойликлар, зарар).
Банк даромадлари ҳисоби (фоизли даромадлар, хорижий валюталардаги фойда, кредит, лизинг).
Банк харажатлари ҳисоби (фоизли, операцион харажатлар, иш ҳақи, солиқлар, маъмурий харажатлар).
Банк фойдаси ва унинг тақсимланиши (даромадлар, харажат, молиявий натижа, зарар, захира, тақсимланмаган фойда).
Умумий заҳира фонди, имтиёзли кредитлаш фонди ва бошқа махсус заҳира фондларини ташкил қилиш ва уларнинг ҳисоби (тақсимланмаган фойда, имтиёзли кредитлаш, девальвация, кичик бизнес).
Банк ҳисоботларининг турлари ва уларни тузишнинг аҳамияти (баланс, чораклик, фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот, йиллик молиявий ҳисоботлар).
Банкларда баланс ҳисоботи ва унинг тузилиши (актив, пассив қолдиқ, бўлим, мажбуриятлар, капитал).
Банкларда молиявий ҳисоботларнинг тузилиши ва ахборотларни очиб бериш (баланс, фойда ва зарарлар тўғрисида, пул маблағларининг ҳаракати, акциядорлик капитали).
Do'stlaringiz bilan baham: |