II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
Фаннинг мақсади – талабаларга пулнинг зарурлиги, моҳияти, пул назариялари ва пул айланмаси, кредит ва кредит муносабатлари, банклар ва банк тизими, валюталарнинг халқаро миқёсдаги ҳаракатини ташкил қилиш бўйича чуқур назарий ва амалий билимлар беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси - пулнинг келиб чиқиши ва зарурлиги, пулнинг моҳияти ва пул муомаласи қонунлари, пул айланмаси ва пул тизими, кредитнинг моҳияти ва принциплари, кредитнинг шакллари ва турлари, банк тизими ва унинг таркиби, тижорат банклари операциялари, нобанк молия кредит институтлари фаолияти, халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш ва тартибга солиш асослари хусусидаги назарий ва амалий билимларни ўрганишлари ҳамда ўзлаштиришлари, билим, кўникма ва малакасига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:
пул, кредит ва банклар категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг эволюцияси;
пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари;
пул айланмаси тушунчасининг моҳияти;
пул муомаласи ва уни ташкил қилиш асослари;
пул тизимининг мазмуни ва уни ташкил қилиш асослари;
инфляция ва унинг юзага келиш сабаблари;
кредит тушунчаси ва унинг зарурлиги;
кредит муносабатлари юзага келишининг сабаблари ва шарт-шароитлари;
банкларнинг дастлабки операциялари;
Марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши;
тижорат банклари фаолиятининг ташкилий асослари;
тижорат банклари актив ва пассив операциялари;
нобанк кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг зарурлиги;
кредит тизими ва унинг таркиби;
валюта муносабатлари асослари;
халқаро молия институтлари фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
пул, кредит ва банкларнинг шакллари ва турларини;
пул назарияларининг ўзига хос хусусиятларини;
нақд ва нақдсиз пул айланмасини;
пул агрегатлари ва уларнинг таркибини;
пул тизимининг элементлари ва унинг ривожланишини;
инфляциянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини;
кредит қонуниятлари ва муносабатларининг ривожланиш босқичларини;
кредитнинг турлари, шакллари ва функцияларини;
банкларнинг турлари ва банк тизимининг элементларини;
Марказий банкнинг ташкилий тузилиши ва функцияларини;
тижорат банкларининг ташкилий тузилиши ва функцияларини;
тижорат банклари актив ва пассив операцияларининг таркибини;
нобанк кредит ташкилотлари ресурс базасининг шаклланиши ва актив операцияларини;
кредит тизимининг элементлари ва турларини;
миллий валюта тизими ва унинг элементларини;
халқаро молия институтларининг ривожланишини билиши ва улардан фойдалана олиши;
пул, кредит ва банкларнинг функциялари ва уларнинг ўзаро алоқадорлигига баҳо бериш;
замонавий пул назариялари аҳамиятини англаш;
пул айланмасини ташкил этиш;
пулларга бўлган талаб ва таклифни аниқлаш ҳамда пул ислоҳотларини амалга ошириш;
пул муомаласини барқарорлаштириш;
кредит шаклларидан фойдаланиш;
кредит тизимининг барқарорлигини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини тартибга солиш;
тижорат банклари актив операцияларининг рисклилиги ва даромадлилигини баҳолаш;
валюта муносабатларини барқарорлаштириш;
халқаро молия институтлари фаолиятини тартибга солиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |