•
во-первых,
понятие «прав человека» раскрывается через социальные и юридические возможности
человека. В данном определении права человека – это категория, которая отражает степень
реальной свободы человека в обществе, т.е. что он реально может реализовать в обществе;
•
во-вторых,
эти возможности предоставляются человеку для реализации своего предназначения в этом
мире. Без них он не может быть человеком и не может, развиваться как личность в много-
образии своих связей в обществе. Вот почему свобода, честь, достоинство, равенство
являются самыми необходимыми ценностями и в качестве определяющих, защищены законом;
•
в-третьих,
права человека всегда конкретны и имеют особенности своей реализации в каждой стране,
связаны и зависят от уровня социально-экономического и культурного развития каждой
страны.
Данное определение прав человека связывает его с законом, то есть права человека представляют собой определён-
ную меру (масштаб) свободы, права человека понимаются, как определённое поведение и права человека связаны
с законом и определяются государством.
Таким образом, можно констатировать, что понятие прав человека как индивида, личности имеет важное, определяю-
щее значение для правильного восприятия его в качестве носителя конкретных прав и обязанностей в обществе.
Содержание его прав определяется и устанавливается государством исходя из общепризнанных международных
стандартов в сфере обеспечения, защиты прав и свобод человека.
3
Международное публичное право: Учебник. – Т.: «Zarqalam»; ТГЮИ; ЦИПЧГП, 2003 – С. 335
53
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Давлат хизматида кадрларни
танлаш ва уларни жой-жойига
қўйишнинг айрим масалалари
(ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун
ҳужжатлари мониторинги институти бош илмий ходими, юридик фанлар
номзоди Улуғбек Хусаинов
Ў
збекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида ўз олдига демократик ҳуқуқий давлат
қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдек стратегик мақсадни қўйган экан, бунга эришиш учун кучли
давлат ва у томонидан самарали ислоҳотларнинг ўтказилиши талаб этилади. Мазкур ислоҳотларни амалга
ошириш ва кўзланган мақсадга эришишда давлатнинг салоҳияти нафақат унинг сиёсий ва маъмурий кучи билан
белгиланади, балки унга қанот бахш этадиган, бунинг учун эса маъмурий ҳокимиятдан самарали фойдаланадиган,
юксак даражадаги малака, билим ҳамда касбий маҳоратга эга бўлган давлатнинг кадрлари, мансабдор шахслари
фаолияти билан ҳам ифодаланади. Шу туфайли ҳам мазкур муаммо ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида ҳам
долзарблигини йўқотмаётганини кўриш мумкин. Бундай ҳолатни “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари”
деган ғояни амалга оширишдаги “давлат – бош ислоҳотчи” тамойилини ислоҳотларнинг ҳозирги даврида янгича
талқин қилиш лозимлиги ҳақидаги Президентимизнинг мана бу кўрсатмаларида ҳам кузатиш мумкин: “Ҳаммангизга
маълумки, бизда давлат – бош ислоҳотчи деган тамойил бор. Бугун шу иборани янгича тарзда, янгича мазмунда
қўллаб айтадиган бўлсак, асосий ислоҳотчи давлат ходими бўлиши керак. Ҳозирги кунда ислоҳотлар тақдирини энг
аввало давлат ва ҳукумат идораларида масъул лавозимда ўтирган одамлар ҳал қилишини, бинобарин, улар шу
масалага бевосита жавобгар эканини барчамиз чуқур англаб олишимиз шарт
1
”.
Бундан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, давлат кадрлар сиёсатини изчил йўлга қўйиши, шу жумладан, унинг асосий
элементларидан бирини ташкил этувчи ротация институтини самарали қўллаши – кадрлар салоҳиятидан самарали
фойдаланиш, уларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини оптимал ҳал этиш имкониятини беради. Шу боис
ҳам бугунги кунда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш борасидаги умумжахон тенденциясини таҳлил
қилиш ва бу борада тегишли таклиф ва хулосалар ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўтган аср охирида кўпгина ривожланган Европа ва Америка давлатларида давлат хизмати учун кадрларни тайёр-
лаш махсус дастурлари яратилди. Улар MPA-Master of Public Administration деб ном олган ягона стандартларга
жойлаштирилган. Ҳар хил давлатлардаги асосий маълумот дастурларининг ўзаро ўхшашлигига қарамасдан, улардаги
муҳим фарқларни ҳам кузатиш мумкин. Мазкур фарқлар асосида давлат хизматчиларини тайёрлашга қаратилган
бир қанча ёндашувларни ажратиш мумкин.
Умуман олганда, давлат хизмати учун мутахассисларни тайёрлашда иккита асосий ғарбий европалик англосаксон
ва француз ёндашувларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Хорижий мамлакатларда давлат хизматига кириш учун
кадрларни тайёрлаш тизимини яхлит тасаввурга келтириш учун иккала ёндашувни ҳам кўриб чиқиш мумкин. Давлат
хизмати учун кадрларни тайёрлаш бўйича кенг тарқалган анъанавий англосаксон ёндашувининг асоси бўлиб Буюк
Британия тан олинади.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон демократик тараққиётнинг янги босқичида. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2005. – Б. 78.
Do'stlaringiz bilan baham: |