40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Muroi Tsutomuнинг таъкидлашича, Япониянинг ҳозирги кунги давлат хизмати тизими Конституцияга мувофиқ
демократик давлат хизмати тизимига эга бўлиб, асоссиз сиёсий аралашувдан мустақил тарзда, адолатли ва самара-
ли тарзда оммавий ишларни амалга ошира оладиган илмий асослантирилган, рационал давлат хизмати тизими
сифатида қуйидаги хусусиятлар мавжуд;
1)
“
Давлат хизматчиси тўғрисида” Қонунга мувофиқ барча фуқаро тенглик тамойили асосида тенг муноса-
бат кўриши ҳамда давлат хизматчиларининг маоши, иш вақти ва бошқа меҳнат шароит (талаблари)
жамиятнинг умумий ҳолатига мос даражада қилиб белгиланиши ва доимий яхшилаб борилиши лозим
(Қонун, 28-модда);
2)
э
скича, мақомий даражаланиш тизимининг ўрнига мансабдор шахсларнинг тури, мураккаблик ҳамда
жавобгарлик даражасига кўра турларга ажратиш, яъни иш даражаси тизими қабул (жорий) этилди
(Қонун, 29–32 моддалари). Иш даражаси тизими (position classification plan) га кўра, мансабдор шахслар
(каншоку) иш турига мувофиқ бир неча “иш турлари” га бўлинган. Шунингдек, иш мураккаблиги ва
жавобгарлик даражасига кўра “даража”ларга бўлинган режадир. Мана шу “иш турлари” ва “даража”лар
режасидан келиб чиқиб, иш ҳақининг ягона, адолатли асослари ишлаб чиқилади, имтиҳон, ишга
олиш ва ишдан бўшатиш, қайта тайёрлов, тренинглар ва бошқа кадрга оид масалалар ҳал
қилинади. Бу келажакда амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги режа бўлиб, ҳозирда давлат
хизматчиларининг маошлари бўйича Қонуннинг 29-моддаси 5-қисмига мувофиқ иш олиб борилмоқда;
3)
давлат хизматчиларининг ишга олиниши бўйича уларнинг қобилияти ва баҳоларига таяниш тамойили
амал қилади (Қонуннинг 33-модда 1-қисми). Шунингдек, давлат хизматчисининг мақомига оид
масалалар, шу жумладан мансабининг пасайтирилиши, ишдан бўшатилиши каби давлат хизматчисининг
ўз ихтиёрига қарамай (қарши) қабул қилинадиган ҳар қандай қарорлар (давлат хизматчисининг ҳуқуқ ва
манфаатига дахл қиладиган қарорлар) қабул қилиниши фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина
йўл қўйилиши мумкинлиги кафолатланади (Қонун, 75-модда). Бундай қоида давлат хизматчисига
асоссиз босим ўтказилишининг олдини олади ҳамда оммавий (давлат) ишларни адолатли, самарали
амалга оширишга хизмат қилади;
4)
демократик, илмий асослантирилган, рационал давлат хизмати тизимини амалга оширилиши учун
асоссиз сиёсий аралашувдан мустақил, адолатли, холис тарзда давлат хизматчиларининг кадр
бошқаруви (маъмурияти)ни профессионал тарзда амалга оширадиган орган керак бўлади. Японияда
Кадрлар бошқармаси (қўмитаси) шундай вазифани амалга оширади
18
.
Do'stlaringiz bilan baham: