108
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ушбу ҳар бир даражаларда давлат хизматчиси камида 2 йил ишлаши лозим. Бу даражалар бутун умрга берилади.
Ҳар бир даражанинг кийим формаси, нишонлари мавжуд. Давлат хизматчиларининг иш ҳақлари уларнинг лавозим
даражалари, шунингдек, мажбуриятларининг қийинлиги ва жавобгарлигига қараб белгиланади. Бизнинг давлатимизга
жорий этилиши мумкин бўлган айрим ушбу давлатнинг давлат хизматчиларига давлат кафолатларини эътиборга
олинди. Яъни:
4
Давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига давлат профилактик даволаш муассасаларида
бепул тиббий хизмат кўрсатилиши, қонунларда кўрсатилганидек, уларни яшаш жойи билан
таъминланиши белгиланган.
4
Яшаш жойидан бошқа жойда хизмат қилаётган бўлса, транспорт чиқимлари учун компенсация
тўланиши, бошқа қонунларга асосан яшаш жойи билан таъминланиши ёки 15 йилга уй қуриш
учун фоизсиз кредитлар берилиши белгиланган.
4
Иш стажи 15 йилдан кам бўлмаган давлат хизматчиларига коммунал хизматлар ва яшаш жойи
учун тўловларга имтиёзлар берилади. Пенсияга чиққан давлат хизматчисига берилган барча
ижтимоий кафолатлар ва компенсациялар сақланади.
Шунингдек, ҳар бир хизматчи лавозимга тайинланганидан 10 кун ичида ўз жамоа ва давлат символлари олдида
қасамёд қабул қилади. Лекин бошқа ишга ўтганида қасамёд қабул қилмайди. Ушбу қасамёд тагига имзо чекади
(15-модда). Давлат хизматчисининг синов муддати 6 ойдан ошмаслиги лозим.
Давлат хизматчиларининг лавозим даражаларида ўсиш холати, албатта, Марказий ва махаллий давлат томонидан
тузилган аттестация комиссияси томонидан ҳар 3 йилда бир маротаба ўтказилиб келинадиган аттестация орқали
амалга оширилади. Ушбу аттестация жавобларига асосан ушбу давлат хизматчисининг иш ҳақи ва лавозим даражаси
оширилиши, қўшимча иш ҳақи оширилиши, камайтирилиши ёки олиб ташланиши ва унга малака ошириш ўқув
курсларига йўлланма берилиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигига
таъсир этувчи омил сифатида қаралаётган давлат кафолатларини ташкил этиш бўйича қуйидагича таклифлар
беришимиз мумкин:
4
давлат хизматчиларининг лавозим даражалари уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари оғир-
лигига қараб бир-биридан ажратилиши;
4
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси давлат кафолатлари умумий тарзда белгиланган.
Шунинг учун ҳар бир органлар давлат хизматчилари учун давлат кафолатлари аниқ ва батафсил,
давлат хизматчиларининг лавозим даражаларига қараб белгиланиши;
4
давлат хизматчиларининг давлат хизматидаги мехнат стажи, маълумоти, тажрибасига қараб
унга қўшимча иш ҳақи тўланишини ошириб борилиши;
4
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларига қараб, республика бюджетидан
ташқари, маҳаллий бюджетнинг харажатлардан ортиб қолган даромад қисмига қараб, ҳудуддаги
бошқарув органлари, айниқса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматчиларини баҳолаш
механизмини ишлаб чиқиш ва шу орқали уларни моддий рағбатлантиришни ташкил этиш мумкин
бўлади. Натижада ушбу органлар давлат хизматчиларининг фаолияти самарадолиги ошади
ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, турмуш даражасининг юксалишига олиб
келади;
4
давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларининг даволанишида дори-дармонлар энг кам
миқдорини белгилаш;
109
4
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш тенденцияси тобора ривожланиб бормоқда, шуни
ҳисобга олиб, давлат хизматчиларининг иш хақларини бозор усулларидан (яъни тадбиркорлик-
нинг ўртача иш ҳақига нисбатан) фойдаланган ҳолда ҳисоблаш зарур;
4
яшаш жойидан узоқда фаолият кўрсатаётган давлат хизматчиларига маълум имтиёзлар
берилишини белгилаб ўтиш;
4
давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича аттестация комиссияси
тузилиб, барча давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш якка тартиби белгиланиши
лозим.
АЛОҲИДА СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |