42
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Д
авлат хизматини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш муаммолари Ўзбекистонда давлат бошқарувини
ташкил этишнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда давлат институтида фундаментал ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Давлат органлари ва фуқаро-
лар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги муносабатлар тобора демократлаштириб борилмоқда.
Бошқарув технологиялари, инсоннинг ҳукуматга бўлган талаблари ҳам ўзгариб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш
юзасидан турли шу каби анжуманларда, турли ҳуқуқшунослар ва амалиёт ходимлари томонидан, шунингдек миллий
қонунчилигимизда бир қатор ғоя ва таклифлар берилган бўлса-да, лекин республикамизда бу соҳада тизимли,
концептуал, яхлит ҳуқуқий асослар тўлиқ яратилмаганлигини тан олишга тўғри келади.
Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг мавжуд ҳуқуқий асослари ва уни илғор хорижий тажрибани инобатга
олган ҳолда янада такомиллаштириш зарурати мавжуд.
Гарчи юқорида ягона, тизимлашган ҳуқуқий асослар яратилмаганлигини таъкидлаган, лекин мустақиллик йилларида
айнан давлат хизматини ташкил этишга доир, гарчи бирмунча тарқоқ, лекин етарли ҳуқуқий база яратилганлигини
кузатишимиз мумкин.
Жумладан, авваламбор, 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг давлат
хизматини ҳуқуқий тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳеч муболағасиз айтиш
мумкинки, ушбу Кодекс бошқа давлатлар, хусусан ғарб давлатларининг меҳнат қонунчилигидан фарқли равишда,
анча тизимлашган, мукаммал ва аниқ нормаларни ўз ичига олади. Тўғри, ушбу Кодекс давлат хизматига доир
муносабатларни иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар, ходимларнинг ижтимоий, меҳнат ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари нуқтаи назаридан тартибга солади, лекин давлат хизматини ташкил этишнинг принциплари ва
ҳуқуқий режимини белгиламайди. Аммо, шунга қарамай Меҳнат кодекси бугунги кунда давлат хизматчилари хизмат
фаолиятини унификациялашган ҳолда тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб қолмоқда.
Айни пайтда Меҳнат кодексининг 18-моддасига мувофиқ, давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш
хусусиятлари қонун билан белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, кодексга мувофиқ, давлат хизматчилари меҳнати
қонун даражасида қабул қилинадиган алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солиниши лозим. Сизга
маълум, бундай қонун ҳозирги кунга қадар қабул қилинмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган жамиятни
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг устувор вазифалари
ва йўналишларини амалга ошириш бўйича Давлат раҳбарининг ПҚ-24-сон қарори билан
Do'stlaringiz bilan baham: |