257. Бизнинг корхонамизда меҳнат низолари бўйича комиссия тузилди ва у ерга
ариза билан мурожаат қилдим. Бироқ, комиссия қарори иш берувчи томонидан
бажарилмаяпти. Ушбу масала юзасидан кимга мурожаат қилсам бўлади?
Меҳнат кодексининг 266-моддасига асосан, меҳнат низолари комиссиясининг
қарори — бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат
ўтгандан кейин уч кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак.
Башарти иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса,
меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган
гувоҳнома берилади.
Агар ходим ёки иш берувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига
меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома
берилмайди.
Меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи билан уч
ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асосида суд ижрочиси
меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий тарзда ижро эттиради.
Ходим белгиланган уч ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган
тақдирда, гувоҳномани берган меҳнат низолари комиссияси ўтказиб юборилган
муддатни тиклаши мумкин.
258. Отамни ўз хоҳишларига қарши ишдан бўшатишди. Улар қаттиқ сиқилдилар
ва касал бўлиб қолдилар. Биз ишга тиклаш тўғрисида ариза билан судга муро
-
жаат қилмоқчимиз, лекин қонунчиликда ҳужжат топшириш учун белгиланган
116
12-БОБ
муддат давомида отам касал эди. Ҳужжат топшириш учун бир ойлик муддат
ўтган бўлса ҳам судга ишга тиклаш тўғрисида ариза бериш мукинми?
Ҳа, отангизни касал бўлганлари узрли сабаб хисобланади. Меҳнат кодексининг
270-моддасига асосан, судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш
учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
#
ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси
бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб,
бир ой;
#
ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги
низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан
бошлаб, бир йил;
#
бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган
ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб, уч ой.
Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра, ўтказиб юборилган
тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта
тикланиши мумкин.
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга
мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
259. Менинг отам корхона бухгалтери бўлиб ишлайдилар. Улар неча ёшдан
ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкин?
Меҳнат кодексининг 289-моддасига асосан, ёшга доир пенсия суғурта
қилинган ходимларга умумий асосларда:
#
эркаклар — олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш
йилдан кам бўлмаган тақдирда,
#
аёллар — эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма
йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.
Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам
бўлганда, тегишли ҳолларда эса, — меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади.
260. Яқинда бувимни ногиронлик бўйича пенсия олишларини эшитдим. Айтингчи,
ногиронлик пенсияси кимларга тўланади?
Меҳнат кодексининг 290-моддасига кўра, ногиронлик пенсияси қонун ҳуж-
жатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган, суғурта
қилинган ходимларга:
#
меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли —
меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар;
117
12-БОБ
#
бошқа сабаблар туфайли — муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик
рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган
тақдирда тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |