Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

250. Мен химия-технология факультетининг 4-курсида ўқийман. Шу йилдан, 
мен лабаротирияда ишлашни бошладим. Мен бошлиғимдан таътил жадвали 
бўйича эмас, сессия даврида менга таътил беришини сўраб мурожаат қилишим 
мумкинми?


112
11-БОБ
Ҳа, мурожаат қилишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 250-моддасига кўра, 
таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик 
таътилларни иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра имтиҳонлар ва лаборатори-
я-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шарт. Ушбу моддада кўрсатилган 
қоидалар Меҳнат кодексининг бошқа моддалари билан аниқлаштирилган.
Меҳнат кодексининг 143-моддасининг умумий қоидасига кўра, йиллик асосий 
таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилиши белгиланган. 
Бироқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий таълим мактабларида, олий 
ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ўқиётганларга, агар улар 
ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, 
курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни 
хоҳласалар таътил ходимнинг хоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан олдин берилади.
Меҳнат кодексининг 144-моддасига мувофиқ, йиллик таътилларни бериш 
навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба 
уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб 
тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Бироқ, ишлаб чиқаришдан 
ажралмаган ҳолда университетда ўқиётганигиз учун иш берувчи сизнинг 
хоҳишингизга кўра, таътил бериши лозим.
251. Ходимим олий ўқув юртига ўқишга кирди ва ҳозирда сиртқи бўлимда 
ўқийди. Уни ишга қабул қилаётганимда таълим олишини келишмаганмиз. 
Ходимимнинг бакалавр димломи бўлишига қарамасдан, унга корхона ҳисобидан 
ўқув таътилини беришим шартми?
«Таълим тўғрисида»ги Қонунинг 14-моддасига кўра, олий таълим юқори 
малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди ва магистратура аниқ 
мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида икки йил давом этадиган 
олий таълимдир. Меҳнат кодексининг 256-моддасига мувофиқ, олий ўқув 
юртларида битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида ўттиз календарь 
кун; диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти 
талабаларига тўрт ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда 
қўшимча таътиллар берилади.
Юқоридагиларга кўра, сиз иш берувчи сифатида, ўртача ойлик иш ҳақи сақланган 
ҳолда қўшимча таътил беришингиз лозим.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 257-моддасига кўра, иш берувчи олий 
ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон 
сессиясида қатнашиш мақсадида ўқув юрти жойлашган ерга бориши ва у ердан 
қайтиб келиши учун йилига бир марта йўл киранинг эллик фоизидан кам бўлмаган 
қийматини тўлайди.


113
12-БОБ
МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ
252. Мен кафеда официант бўлиб ишлайман. Смена охирида одатдагидек тушган 
пулни сейф бўлмаганлиги учун кассага топширдим. Шу куни мен билан бирга 
кафеда яна икки киши — ошпаз ва кафени ёпиб кетадиган фаррош ишлади. 
Эртасига кафе бошқарувчиси менга қўшғироқ қилиб, кафенинг орқа эшиги 
очиқ эканлигини ва кассадан пул ўғирланганлигини айтди. Кафе бошқарувчиси 
содир бўлган ҳолат юзасидан милиция ходимларига хабар бермади. Ҳеч ким бу 
иш билан кейинчалик шуғулланмади ва ўғирланган пулни ходимларнинг иш 
ҳақидан ундиришни айтди. Етказилган зарарни иш ҳақимиздан ундириши 
тўғрими? Ушбу ҳолат бўйича қаерга мурожаат қилишимиз мумкин?
Содир бўлган ўғирлик ҳолати бўйича кафе бошқарувчиси милиция ходим-
ларига хабар бериши лозим эди. Текшириш ўтказилмасдан кафе бошқарувчиси 
ҳеч кимнинг иш ҳақидан пул ундириш ҳуқуқига эга эмас. Шунинг учун сиз кафе 
жойлашган ҳудуддаги туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish