Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

247. Менинг ўғлим мебель цехида ишлайди. Ўғлимни бўёқ ва чангга аллергияси 
борлиги учун, унинг иши соғлиғига зарар келтираяпди. Турмуш ўртоғим билан 
унинг соғлиғидан хавотир олаяпмиз, чунки у ҳали 17 га тўлмаган. Цех бошлиғи 
ўғлимни ишдан бўшатмаяпти ва унга келишишни таклиф қилмоқда. Ушбу 
ҳолатда биз қандай йўл тутсак бўлади?
Меҳнат кодексининг 247-моддасига кўра, ота-оналар ва васийлар (ҳомийлар), 
шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар ҳамда 
вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, агар ўн саккиз 
ёшга тўлмаган шахслар бажараётган ишни давом эттириш улар соғлиғига 
зиён қиладиган ёки уларга бошқача тарзда зарар етказадиган бўлса, бундай 
шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб этишга 
ҳақлидирлар. Шунинг учун сиз цех бошлиғидан ўғлингиз билан тузилган меҳнат 
шартномасини бекор қилишни талаб қилишингиз мумкин.
Ушбу ҳолатда қонунчиликда она-онанинг талаби қандай шаклда бўлиши бел-
гиланмаган. Бироқ, бундай талаблар иш берувчига ёзма шаклда тақдим этилиши 
ва унда 18 ёшга тўлмаган шахс билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг аниқ 
асослари кўрсатилиши лозим. Бундай асосларга вояга етмаган шахснинг соғлиғига 
таъсир қилувчи меҳнат шартлари, ўқиш жараёни билан номувофиқлиги ёки унинг 
ахлоқ-одобига зиён етказилаётгани кириши мумкин.
Иш берувчи кўрсатиб ўтилган шахсларнинг 18 ёшга тўлмаган шахс билан меҳнат 
шартномасини бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда берган талабини 
муҳокама қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Юқоридагиларга кўра, цех бошлиғи ўғлингиз билан меҳнат шартномасини 
бекор қилиш тўғрисидаги аризангизни олиши билан меҳнат шартномасини бекор 
қилиши керак.
248. Ташкилотимизда 16 ёшли қиз ишлайди. Ота-онаси қизи институтга 
кириши учун давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўриши лозимлигини 
айтиб, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби билан муро
-
жаат қилди. Ушбу масала бўйича касаба уюшмаси билан маслаҳатлашиш 
керакми?
Ушбу ҳолатда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор 
қилинмаётганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишида касаба уюш-
маси ёки ходимнинг бошқа вакиллик органининг розилиги талаб этилмайди. 
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда Меҳнат кодексининг 
106-моддаси, 6-бандига ҳавола қилган ҳолда, меҳнат шартномаси ходимнинг 
ота-онасини талаби билан бекор бўлганлигини баён қилишингиз лозим. Бундан 
ташқари, буйруқда Меҳнат кодексининг 247-моддасига кўра, меҳнат шартномаси 


111
11-БОБ
18 ёшга тўлмаган шахс билан қандай асосларда (масалан, ўқиш жараёнининг иш 
вақти билан номувофиқлиги) бекор бўлганлиги акс этиши керак.
249. Ўтган йили мен институтга ўқишга кираолмаганимдан кейин, ишга кирдим. 
Бир йил давомида ишимда ҳамкасбларим билан яхши алоқа ўрнатдим, бу ерда 
иш ўргандим, шунинг учун ишимни шу ерда давом эттирмоқчиман. Шу билан 
бирга, мен бу йил университетга ўқишга кирдим. Энди мени ўқишим ва сессия 
топширишим керак бўлади. Айтингчи, қонунчиликда ўқиётган ходимларга 
қандай қоидалар белгиланган?
Меҳнат кодексининг 248-моддасига кўра, ишлаб чиқаришда касбга доир 
таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган 
ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга 
қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.
Агар сиз ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда ўқишни давом эттирсангиз, шу 
билан бирга ўқув режаларини бажарсангиз, сиз иш жойингиздан бериладиган 
қўшимча таътилга, қисқартирилган иш ҳафтасига ва қонунчиликда белгиланган 
бошқа имтиёзларга эга бўласиз.
Меҳнат кодексининг XIV боби, 3-параграфида ишни таълим билан бирга 
қўшиб олиб бораётган шахслар учун имтиёзлар қайд этилган. Бундай имтиёзлар 
нафақат Меҳнат кодексида, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам 
кўрсатиб ўтилган. Меҳнат кодексининг 103-моддасига кўра, технологиядаги, 
ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони 
(штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг 
қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда 
қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ 
бўлган ходимларга берилади.
Агар сиз кундузги бўлимда ўқисангиз, ўқишдан бўш бўлган вақтингизда ишла-
шингиз мумкин (масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2003 йил 9 январдаги 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Олий 
таълим тўғрисида»ги низомнинг 50-бандига биноан (Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 2003 йил 22 февралда 1222-сон билан давлат рўйхатидан 
ўтказилган))
Иш берувчингиз сизнинг таълим олиш ҳуқуқингизни амалга оширишга тўсқинлик 
қилмайдиган иш вақтини белгилашга мажбурдир.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish