Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

233. Ўн ой олдин мен дўконимга сотувчи сифатида бир аёлни ишга қабул қилдим. 
Ҳозир у ҳомиладор ва ўзини яхши ҳис қилмагани учун мендан таътил беришни 
сўрамоқда. Шундаям, бир ойдан кейин у бола туғиш таътилига чиқади. Ушбу 
ҳолатда мен нима қилишим керак? Уни иш бошлаганига бир йил бўлмагинини 
ҳисобга олиб унга таътил бермаслигим мумкинми?
Сиз унинг хоҳишига кўра, унга таътил беришингиз лозим.
Меҳнат кодексининг 231-моддасига кўра, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан 
аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик 
ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан 
кейин берилади. Шунинг учун, сизнинг ходимингиз ижтимоий таътилини яқинлашиб 
келаётган ҳомиладорлик ва туғиш таътилига қўшиб олиши мумкин.
Шу билан бирга, сиз Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра, ходимда биринчи 
иш йили учун йиллик асосий таътилига чиқиш ҳуқуқи олти ой ишлангандан кейин 
юзага келишини эсдан чиқармаслигингиз лозим.
234. Мени ишлаганимга кўп бўлгани йўқ, май ойида икки йил бўлади. Мен ҳозир 
ҳомиладорман. Менинг стажим кўп бўлмаганлиги учун, иш берувчи менга 
ҳомиладорлик ва туғиш таътилини беришни рад этиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат стажининг қанчалигидан қатъи назар меҳнат шартномаси 
бўйича ишлаётган барча аёллар бола туғиш ва парваришлаш учун таътили олишга ҳақли.
Меҳнат кодексининг 233-моддасига кўра, аёлларга туққунга қадар етмиш 
календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган 


104
11-БОБ
ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати 
билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси 
бўйича нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини беришга асос бўлиб белгиланган тартибда 
берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва туғиш 
таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг 
неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади. Бошқача 
қилиб айтганда, бундай таътилнинг давомийлиги 126 кунни ташкил этади.
Бола туғилишида ходимнинг соғлиғи ёмонлашса ёки эгизаклар туғилган тақдирда 
юқорида кўрсатиб ўтилган таътилнинг муддати 140 календарь кунни ташкил қилади.
Ҳомиладорлик ва бола туғиш таътили календар кунида ҳисобланганлиги учун, 
дам олиш ҳамда байрам кунлари таътил ҳисобига киради.
235. Менинг турмуш ўртоғим талаба. Ёзда у давлат имтиҳонларини топширади, 
яқинда эса бизни фарзандимиз туғилади. Менинг турмуш ўртоғим ўқишини тугат
-
гунча, мен ота сифатида бола парваришлаш учун таътил олишим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Сизга бола парвариши учун таътил тўлиқ берилиши ёки қисмларга 
бўлиб берилиши, шунингдек, бола парваришлаш таътили боланинг бувиси, буваси 
ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошларига берилиши мумкин.
236. Менинг синглимни ишдан бўшатишди. Иш берувчи у билан меҳнат шартно
-
масини бекор қилган вақтида унинг ҳомиладор эканлигини билмаган эди. Менинг 
синглим ҳомиладор эканлиги учун унинг иш жойи сақлаб қолиниши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар 
ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини 
иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг 
бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно.
Иш берувчининг ташаббуси билан ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат 
шартномасини бекор қилиш вақтида унинг ҳомиладор эканлиги билмаган 
тақдирда, ходим олдинги иш жойига қайта тикланади. Ушбу ҳолатда иш берувчи 
ходимни ишдан бўшатиш сабаби унинг ҳомиладор эканлиги бўлмаганлиги учун 
жавобгарликка тортилмайди.
Юқоридагиларга кўра, сизнинг синглингиз иш жойига қайта тикланиши лозим, 
бунинг учун синглингиз иш берувчига ҳомиладор эканлигини маълум қилиши лозим.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish