Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

маошини йўқотмаслигимиз кераклигини айтди. Айтингчи, илмий ишларни ёзиш 
учун бирон бир махсус вақт таътилга чикишнинг назарда тутилмаганми?
Меҳнат кодексининг 258-моддасида ишлаб чиқариш ёки педагогик фаоли-
ятни илмий иш билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга номзодлик ёки 
докторлик диссертацияларини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий 
қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими 
сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилиши белгиланган.


102
11-БОБ
230. Менинг ходимим олий таълим муассасасига киришга қарор қилди ва унга 
таътил беришни сўраяпти. У бу йилда таътилда бўлган, нимага мен унга яна 
таътил беришим керак?
Меҳнат кодексининг 254-моддасига мувофиқ, кириш имтиҳонлари топширишга 
рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш 
календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув 
юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди. 
Шундай экан сиз унга ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беришингиз лозим.
231. Бизнинг иккита кичкина боламиз бор. Менинг турмуш ўртоғим ишдан 
чарчаб келади ва рўзғор ишларини қилишга мадори қолмайди. Наҳотки 
ишлайдиган аёлларга бирор бир имтиёз бўлмаса?
Албатта бор. «Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида»ги Қонунга 
асосан хамда Меҳнат кодексининг 2281-моддасига кўра, уч ёшга тўлмаган 
болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган 
муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 
ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар 
кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган 
миқдорда тўланади. Ушбу қоида бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган корхона 
ва ташкилотларда ишлайдиган аёлларга тадбиқ этилишига эътибор бериш лозим. 
Бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган корхоналарда бундай имтиёзлар 
жамоа шартномасида назарда тутилиб, корхона ҳисобидан берилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 119-моддаси, 1-чи қисмига кўра, ходим билан иш берувчи 
ўртасидаги келишувга биноан, ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз 
иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Бироқ, ушбу қоидадан 
мустасно ҳолатда иш берувчи, ходимнинг хоҳишига кўра, тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз 
иш ҳафтаси белгилаб қўйиши шарт. Бу мажбурият Меҳнат кодексининг 229-моддасида 
белгиланган бўлиб, унга кўра, ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн 
олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай 
боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган 
шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш 
куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.
232. Мен яқинда она бўлдим. Ҳозирда менга йирик бир компаниядан яхши таклиф 
тушди. Мен у ерда иш бошламоқчиман, лекин кундуз куни боламга қараш учун 
ишдан чалғишим раҳбарият томонидан салбий қаралишидан қўрқаяпман. Мени
-
кига ўхшаган бундай ҳолатлар ҳақида қонунчиликда бирон нарса дейилганми?


103
11-БОБ
Ҳа, дейилган. Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш 
учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча 
танаффуслар ҳам берилади (Меҳнат кодексининг 236-моддаси 1-чи қисми). Бу 
танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган 
муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган 
тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.
Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади 
ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.
Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган 
танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб бери-
лиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига 
кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.
Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартно-
масида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки 
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish