яқинда туғиши муносабати билан таътилга чиқишни сўрашга ҳақлиманми?
Ҳа, ҳақлисиз. Агар сиз 6 ойдан ортиқ ишлаган бўлсангиз, йиллий асосий
таътилини олишга ҳақлисиз. Меҳнат кодексининг 144-моддасини тўртинчи
қисмига кўра ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига
биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.
219. Мен фарзандли бўлдим ва менга берилган ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан
фойдаландим. Ҳозирги даврда турмуш ўртоғимнинг ойлик маоши менинг ойли
-
гимдан кам. Турмуш ўртоғим болага қараб турса, мен ишга чиқишим мумкинми?
99
11-БОБ
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 234-моддасини 1-чи қисмида ҳомиладорлик
ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки
ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши назарда тутилган.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 234-моддасини 3-чи қисмига кўра болани
парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси
ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни
қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин
220. Мен ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда болани парваришлаш учун
таътил олмоқчиман. Айтингчи, мен қачон навбатдаги йиллик таътилни
олишим мумкин?
Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан
аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик
ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан
кейин берилади.
221. Турмуш ўртоғим билан ажрашганимдан кейин, мен ўғлимни ўзим тарбия
қилмоқдаман. Унинг ёши 12 да. Ёзда мен у билан тоққа икки ҳафтага дам олишга
чиқмоқчи эдим, лекин мен ишлайдиган фирма ходимларнинг меҳнат таътилига
чиқиш графигида мени таътилга чиқиш вақтим сентябрь ойига тўғри келган.
Менга июнь ойида меҳнат таътили беришларини сўрашим мумкинми?
Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан ўн тўрт ёшга тўл-
маган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани)
тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан
ажрашганлар) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг
хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар
учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.
222. Ўғлим турмуш ўртоғи билан ажрашганидан кейин, турмуш ўртоғи оналик
ҳуқуқидан маҳрум этилиб, бола ўғлимда қолди. Мен бола тарбия қилаётган
оналарга бир қатор имтиёзлар берилишини биламан. Ушбу имтиёзлар бола
тарбия қилаётган оталарга ҳам бериладими?
Ҳа, берилади. Меҳнат кодексининг 238-моддасига асосан аёлларга оналик
билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга
ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни
ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар
100
11-БОБ
бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар
ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар),
онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ
вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида
ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга
етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.
223. Мен фарзандли бўлганимдан кейин, қонунда белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш
таътили, болани парвариш таътили ҳамда навбатдаги йиллик таътилидан
Do'stlaringiz bilan baham: |