Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

210. Олий таълим муассасасини тугатгач, турмушга чиқдим. Ҳозир фарзанд 
кутаяпман ва ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Айтингчи, ҳомиладор бўлсам ҳам 
мени ишга қабул қилишадими?
Меҳнат кодексининг 224-моддасига кўра, ҳомиладорлиги ёки боласи бор-
лиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини 
камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи 
бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг 
сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни 
ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
211. Мен хусусий корхона очиб, ишга кўпроқ аёлларни қабул қилишни режа
-
лаштирдим. Айтингчи, қайси меҳнат турларида аёлларни меҳнатидан 
фойдаланиш тақиқланади?


96
11-БОБ
Меҳнат кодексининг 225-моддасига асосан, меҳнат шароити ноқулай ишларда, 
шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади, ер 
остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший 
хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.
Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари 
ва ташишлари ман этилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 5 январда 865-сон билан 
руйхатга олинган «Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити 
ноқулай ишларнинг рўйхати» тасдиқланган.
212. Мен хотин-қизлар жамоат бирлашмасининг вакилиман ва маҳалламиздаги 
фаоллар билан бирга туманимиз ҳудудидаги саноат корхонасини бориб кўрмоқ
-
чимиз. Айтингчи, агар ноқулай меҳнат шароитларида иш олиб борилаётган 
бўлса нималарга эътибор қаратиш лозим?
Сиз, Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек 
ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланишига эътибор қара-
тишларингиз лозим, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки 
санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.
Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши таъқиқланадиган меҳнат 
шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган 
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 865-сон 
билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Мазкур рўйхат ўзида 44 та бўлимни қамраб олган. Биринчи бўлимда, халқ 
хўжалигида ҳамма учун умумий бўлган касблар рўйхати келтирилган. Қолган 
бўлимлар эса соҳавий принципга асосан жойлаштирилган. Масалан, рўйхатнинг 
10-бўлимида аёлларнинг меҳнати тақиқланган қора металлургиядаги, 11-бўлимда 
эса рангли металлургиядаги ишлар рўйхати ва ш.к. келтирилган.
Рўйхат учта устундан иборат жадвал кўринишида тузилган. Биринчи графада 
касблар (мутахассисликлар)нинг коди, иккинчи устунда — касбларнинг рўйхати 
кўрсатиб ўтилган. Учинчи устунда ушбу касблар бўйича аёлларнинг меҳнати 
тақиқланган иш рўйхати белгиланган. Агар учинчи устунда касблар номланишининг 
тўғрисида «касб бўйича барча ишлар турлари» деган ёзув бўлса, бунда ушбу касб 
бўйича аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ҳисобланади.
Масалан, Рўйхатнинг биринчи бўлимига мувофиқ, аёллар меҳнатидан юк 
ташувчи, ўт-ўчирувчи-десантчи сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Агар, учинчи 
устунда аниқ иш турлари кўрсатилса, у ҳолда аёл киши тегишли касб бўйича 
ишлаши мумкин, лекин учинчи устунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ишларни 
бажармаслиги лозим. Масалан, рўйхатнинг «Шиша ва шиша буюмларини ишлаб 


97
11-БОБ
чиқиш» 27-чи бўлимининг иккинчи устунида «ойна бўёвчи» касби келтирилган, 
ушбу номланишнинг қаршисидаги учинчи устунида эса «симобни қўллаш билан 
боғлиқ иш» кўрсатилган. Бунга кўра, аёллар ушбу касб бўйича ишлаши мумкин, 
бироқ симобни қўллаш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно.
Бундан ташқари, белгиланган нормадан ортиқ юкларни аёллар томонидан 
кўтарилиши ва ташилиши тақиқланади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish