205. Мен иш вақтида корхонамизнинг бир биносидан иккинчисига ўтаётганимда
музга сирғаниб қўлимни қайириб олдим. Судга мурожаат қилмоқчиман, лекин
иш берувчи менга ушбу ҳолатни тасдиқловчи хужжатларни беришни рад
этмоқда. Иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими ва мен қандай қилиб иш
берувчидан расмий жавоб олишим мумкин?
Бу ҳолатда иш берувчининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний. Меҳнат кодек-
сининг 222-моддасига мувофиқ иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
92
10-БОБ
ҳодисаларни ўз вақтида текшириши ва ҳисобга олиб бориши шарт. Жабрла-
нувчининг талабига биноан текширув тугаган кундан эътиборан узоғи билан
уч кун ичида иш берувчи шу бахтсиз ҳодиса тўғрисида далолатнома бериши
шарт. Узбекистан Республикасининг «Мехнатни мухофаза килиш тугрисида»ги
конунига мувофик, мехнат органлари бахтсиз ҳодисаларнинг хисобини юритади
ва назорат олиб боради.
Сиз ташкилот раҳбарининг номига ёзма ариза билан мурожаат этишингиз керак,
у қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт. Агар рад этилса, сиз юқори турувчи
ташкилотга ёки мехнат органларига мурожаат қилишингиз мумкин.
206. «Иш жойи» ва «иш ўрни» тушунчалари бир хил маънони англатадими?
Иш Жойи тушунчасига ходим ишлайдиган корхона ёки унинг алоҳида
таркибий бўлинмаси (филиал, ваколатхона ва б.) киради. Иш жойи меҳнат
шартномасининг мажбурий шарти ҳисобланади ва иш берувчи ва ходим
ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасига киритилиши лозим. Иш жойини
ўзгартириш иш берувчини ўзгаришига олиб келади ва бир иш берувчи билан
меҳнат шартномасини бекор қилиниб, бошқаси билан янги меҳнат шартномасини
тузилишини талаб этади.
Иш жойи ходимга юклатилган вазифани бажариш жойи хисобланади. Масалан,
касаначилик асосида ишловчиларнинг иш жойи уларнинг шахсий уйи хисобланади.
Иш ўрни эса ходим меҳнат шартномасида назарда тутилган мутахассислик,
малака ёки лавозим бўйича зарур ускуна ва мосламалар билан жиҳозланган
ишлаб чиқариш участкасининг муайян майдони ҳисобланади. Меҳнат кодексининг
91-моддасига кўра, меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини
ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим
билан келишиш талаб қилинмайди.
207. Менинг қўшним ногирон. Яқинда у мендан ишлашга ҳуқуқим борми деб
сўради. Мен бор деб айтмоқчи эдим, лекин бу ҳақда қаерда ёзилганлигини
билмайман. Айтингчи, ногиронларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини белгилаб
берадиган қандайдир ҳужжат борми?
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғриси-
да»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг
чекланганлигини баҳолаш асосида, уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя
чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини,
ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун
ҳужжатларида назарда тутилган турларидаги дастурлар амалга оширилишини,
ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини,
93
10-БОБ
ногиронларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш
юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.
Ногиронлиги бўлган шахс меҳнат шароитлари одатдагича бўлган ташкилотларда,
ногиронлар меҳнатидан фойдаланиладиган ихтисослаштирилган корхоналарда,
цехлар ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун билан тақиқланмаган якка
тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.
Ногиронлиги туфайли ногирон билан меҳнат шартномаси тузишни ёки иш юзасидан
уни юқори лавозимга кўтаришни рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини
иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, ногиронни унинг розилигисиз
бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди; тиббий-ижтимоий экспертизанинг хуло-
сасига кўра ногироннинг соғлиғи касб вазифаларини бажаришга монелик қилган
ёки ногироннинг ёхуд бошқа шахсларнинг соғлиғи ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид
қилган ҳоллар бундан мустасно. Ногирон ўз меҳнат қобилиятини тиклаганидан
кейин илгариги ишига ёки шунга тенг ишга жойлашиш ҳуқуқига эга («Ўзбекистон
Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг
24-моддаси).
Меҳнат кодекси 220-моддасининг 1-чи қисмига асосан, иш берувчи белгиланган
минимал иш жойлари ҳисобидан ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат
органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тас-
диқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги
низомга кўра, ногирон шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд
қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни
ташкил этадиган ташкилотлар учун белгиланади. Бунда ногиронларни ишга жой-
лаштириш учун ходимлар сонининг камида 3 фоизи миқдорида иш ўринларининг
энг кам сони белгиланади ва банд қилиб қўйилади.
94
11-БОБ
АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА
КАФОЛАТ ВА ИМТИЁЗЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |