Bajardi: Xolmurodov Mirziyo Бухгалтерия балансининг тузилиши ва унинг мазмуни ҳамда ахамияти


Ҳар қандай корхона, фирма, ташкилот ўз фаолиятини тегишли маблағлар билан таъминлаб туриши учун мақбул молиявий салоҳиятга ҳам эга бўлиши зарур



Download 393,75 Kb.
bet2/3
Sana28.01.2023
Hajmi393,75 Kb.
#904675
1   2   3
Bog'liq
Xolmurodov Mirziyo

Ҳар қандай корхона, фирма, ташкилот ўз фаолиятини тегишли маблағлар билан таъминлаб туриши учун мақбул молиявий салоҳиятга ҳам эга бўлиши зарур.
Корхона молиявий имкониятга эга бўлмаса, у ўзининг моддий- техника базасини ҳам, айланма маблағларини ҳам шакллантириш имконига эга бўлмайди. Оқибатда, фаолият кўрсатиши ҳам қийинлашади.
Корхона молиявий салоҳиятига баҳо беришда баланс пассивининг тузилиши таҳлил қилинади. Яъни, корхона мулкида ўз маблағлари ва четдан жалб қилинган маблағларининг хажми, уларнинг жами маблағлар таркибидаги салмоғига баҳо берилади. Соф активлар қиймати, ўз айланма маблағлари нақдлиги, узоқ муддатли ва жорий активларнинг молиялаштиришнинг таркибий унсурлари баҳоланади.
Бухгалтерия ҳисоби - бу фаолият кўрсатаётган субъектнинг мулки, мажбуриятлари, хўжалик операциялари ва уларнинг ҳаракатини ёппасига ҳамда узлуксиз ҳужжатлаштириш йўли билан тартибли йиғиш, назорат қилиш, ўлчаш, рўйхатга олиш, пул ўлчовида ишлов бериш тизимидир.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади - тўлиқ ва ишонарли ахборотларни шакллантириш, ички ва ташқи фойдаланувчиларни у билан таъминлаш, шунингдек, бошқарув ва молиявий қарорлар қабул қилиш учун ахборотлардан фойдаланиш.
Корхоналарни бошқаришда хўжалик ҳисобидан самарали фойдаланиш ҳамда асосланган бошқарув қарорларни қабул ҳилишучун маълум талабларга риоя қилиш керак. Бу талаблар бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан белгиланган.
Бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги талаблар қўйилган: ҳисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги; ўз вақтидалиги, аниқлиги ва объективлиги; тўлалиги; равшанлиги; тежамлилиги ва хаммабогшшшги ва х.к.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагилардир: иккиёқлама ёзув; узлуксизлик; хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; аниқлик; ҳисоблаш; эҳтиёткорлик; мазмуннинг шаклдан устунлиги; кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.
Хўжалик ҳисоби томонидан қамраб олинадиган объектлар рақам кўрсаткичлари воситасида акс эттирилади. Уларни олиш учун хўжалик ҳисобида моддий, меҳнат ва қиймат ўлчовлари қўлланилади.
Моддий ўлчовв маълумотларни санаш, тортиш, ўлчаш йўли билан олиш учун хизмат қилади. Бу узунлик (метр, сантиметр, миллиметр), оғирлик (грамм, килограмм, тонна), ҳажм (квадрат метр, литр, кубометр) ва бошқа ўлчамлардир. Улардан қайси бирини танлаш ҳисобга олинадиган объектларнинг хусусиятига боғлиқ. Моддий ўлчовлардан асосан товар моддий қийматликларнинг миқдорини ҳисобга олишда фойдаланилади.
Меҳнат ўлчови сарфланган меҳнат миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун қўлланилади ва киши-куни, киши-соати бирликларида ифодаланади. Меҳнат ўлчови ёрдамида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари, корхона ходим-ларининг иш ҳақи ҳисоблаб чиқилади, ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормалари белгиланади ва назорат қилинади. Бу ўлчов кўпинча моддий ўлчови билан биргаликда қўлланилади. Шундай қилиб, меҳнат ўлчови ёрдамида у ёки бу жараёндаги меҳнат сарфларининг самарадорлиги аниқланади.
Натура ўлчовларидан фарқли ўлароқ, меҳнат ўлчовлари айрим ҳолларда, масалан, маҳсулотнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқаришга қилинган меҳнат сарфлари миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган нормалаштирилган вақт кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш йўли билан ҳар хил бўлган ҳажмларни ўзаро солиштириш имконини беради.
Пул ўлчови хўжалик фаолиятининг энг муҳим бўлган миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисобланган ишлаб чиқариш ҳажми, фойда, рентабеллик, ликвидлик корхонанинг тўлов қобилияти ва бошқа кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш учун зарурдир. Қиймат ўлчови ҳисобда кўпинча моддий ва меҳнат ўлчовлари билан биргаликда қўлланилади.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг предмети- ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.

Download 393,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish