Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳақида қисқача тушунча.
“Ягона ғазна ҳисобварағи Ғазначилик томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, бу ҳисобвараққа Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари киритилади. Ягона ғазна ҳисобварағидан Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари тўланади, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси билан белгилаб қўйилишича, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, бундан капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар мустасно;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар; бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
ҳомийликдан олинган маблағлар.
тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, бундан капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар мустасно;
тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
ҳомийликдан олинган маблағлар
аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига
тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрнини тўлдиришга ва моддий-техника базани мустаҳкамлашга;
тушган барча маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1275-сонли Қарорининг 25-бандига мувофиқ, 2010 йилдан бошлаб вазирлик ва идораларнинг, бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини давлат бюджетининг ғазна ижроси механизми билан қамраб олиш амалга оширилмоқда.
Бюджет ташкилотларининг давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган бюджетдан ташқари маблағлари қуйидагилардан иборат
Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари;
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;