Округлар асосан ҳудуднинг макроиқлими ўхшашлигига, геологик тузилишига ва табиий-тарихий жиҳатдан бир хиллигига қараб ажратилади. Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай Ўзбекистонда текислик кичик провинциясида 4 та – Устюрт, Қуйи Амударѐ, Қизилқум, Қуйи Зарафшон, тоғ олди-тоғ кичик провинциясида 6 та – Ўрта Зарафшон, Қашқадарѐ, Сурхондарѐ, Мирзачўл, Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона табиий географик округларини ажратадилар.
Округ тоғ олди-тоғ кичик провинциясида тоғ оралиғидаги ѐки тоғ олдидаги ботиқларга (уларни ўраб турган тоғ ѐнбағирлари билан бирга) ѐки тоғ дарѐси водийсига (уни ўраб турган тоғлари билан бирга) тўғри келади. Бинобарин, тоғ олди-тоғ округлари емирилиш (эрозия) ва аккумляцияси ўзаро боғлиқ бўлган тоғлар, тоғ олди ва тоғ оралиғидаги текисликлардан иборат бўлиб, ўзларига хос баландлик минтақалари билан ажралиб туради.
Текислик округлари нисбатан йирик геоморфлогик бирликларда жойлашган. Улар бир-биридан рельефининг характери, геологик тузилиши ва неоген-тўртламчи даврлардаги геологик ривожланишидаги ўзига хослиги билан ажралиб турадилар. Ҳар бир текислик округида бутун майдонда макроиқлим шароити маълум даражада ўхшаш, геологик тузилиши ва жой таркиб топиш тарихи бир хил, тупроқ-ўсимлик қоплами озми-кўпми умумий хусусиятга эга бўлади. Текислик округлари асосан
ҳудуд макроиқлимининг ўхшашлигига, геологик тузилиши ва табиий- тарихий жиҳатдан бир хиллигига асосланиб ажратилади.
Районлаштириш таксономик бирлигининг 6-поғонаси табиий географик район.
Тоғ олди-тоғ округларида водийлар ва уларни ўраб турган тоғ тизмалари жойланишининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг баландлиги, ѐнбағирларининг экспозицияси округ ичида ички фарқланишларга сабаб бўлади. Тоғ олди-тоғ ҳудудларида район геоморфлогик ва иқлимий жиҳатдан бир хил бўлган округнинг қисмлари бўлиб, улар бир-биридан литологик тузилиши, баландлик минтақаларининг ўзига хослиги билан фарқ қилади. Табиий географик район тоғ олди-тоғ окургларида тоғ этаги пролювиал ва аллювиал текисликларга уларга туташган тоғ ѐнбағирлари билан ѐки водийнинг бир қисмини ўраб турган тоғлари билан бирга, ѐки тоғ дарѐси ҳавзасига, кўл ботиғи ҳавзасига тўғри келади.
Текислик округларида районлар асосан геологик-геоморфологик ва иқлимий хусусиятларига қараб ажратилади. Шунинг учун ҳар бир текислик табиий географик район бир биридан геолого-геоморфологик тузилиши ва иқлимий жиҳатдан ажралиб туради. Бироқ табиий районлар ажратилганда, биринчи галда, иссиқлик ҳамда намни сақлаб турадиган ва у билан боғлиқ бўлган барча бошқа оқибатларга сабаб бўладиган рельеф хусусияти асос қилиб олинади. Районлар ландшафт хариталари асосида
ажратилади. Шунинг учун табиий район ландшафтларнинг муайян мажмуасидан иборат бўлади.
Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай ЎЗбекистонда текислик округларида
15 та, тоғ олди ва тоғ округларида 25 та табиий географик районни ажратганлар. Уларда жами 66 та ландшафт хиллари ажратилган (1964). Шундан 61 таси текислик (чўл) ландшафтлари, 23 таси паст тоғ ва тоғ олди (адир), 5 таси ўртача баландликдаги тоғ, 6 таси баланд тоғ (яйлов) ландшафтларидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |