Мактабгача ва бошланғич таълим факультети Бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Шабнам Юсуфзода ва 14-1 БТУ-19 гурух талабалари билан Лаби ҳовуз ансамблига маърифий саёҳат
Баённомаси
Бухоро шаҳар 2021 йил 30-март
Қатнашдилар: Бошланғич таълим методикаси
кафедраси ўқитувчи Шабнам Юсуфзода ва 14-1 БТУ-19 гуруҳ талабалари
КУН ТАРТИБИ:
Мактабгача ва бошланғич таълим факультети 14-1 БТУ-19 гуруҳ талабалари билан Лаби ҳовуз ансамблига маърифий саёҳат
ЭШИТИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ўтказилган 3-сон йиғилиш баёни ижроси юзасидан 30-март сешанба куни Мактабгача ва бошланғич таълим факультети Бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Гавҳар Саидова ва 14-1 БТУ-19 гурух талабалари билан Лаби ҳовуз ансамблига маърифий саёҳат ташкил этилиб, "Маънавият куни" ўтказилади.
Ушбу саëҳат давомида талабалар қадимий ва навқирон Бухоронинг ўтмиши акс этган кўхна обидалари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди:
Лаби Ҳовуз (“ҳовуз бўйида”, “ҳавза бўйида”) — Бухоронинг марказий майдонларидан бири бўлмиш меъморий ансамбрь XVI — XVII асрларда яратилган. Майдони Кўкалдош, Девон Беги мадрасалари ҳамда Девон Беги ҳонақоҳи биноларидан ташкил топган, атрофи Нодир беги ҳовузи билан бирлаштирилган. Ансамбль ўлчами, тахминан 150х200 метрдир.
Аср ўрталарида Лаби Ҳовуз жонли савдо майдони бўлган, сабаби, бош савдо кўчасининг савдо гумбазларига яқинлиги (улардан бири майдондан 200 метр масофада жойлашган) ва Бухородаги қурилишларнинг ниҳоятда зичлигидир.
Лаби Ҳовузда сақланиб қолган илк иншоот 1569 йилга тегишли бўлиб, у шайбонийларнинг мансабдорларидан бўлмиш Абдуллахон II нинг Ўрта Осиёда йирик Кўкалдош мадрасасини қурилиши ҳақидаги буйруғи билан бошланган. 1619-20 йиллар бошларида вазир Имомқулихон даврида ўзбекларнинг арлат сулоласи вакили бўлмиш Нодир Девонбеги ташаббуси ва маблағига қурилган. 1623 йил вазир Нодир Девонбеги томонидан кейинчалик Девонбеги мадрасасига айланган карвонсарой биноси қурдирилади. 20 йиллар Бухоронинг кўплаб бошқа ҳовузлари каби кўпчилик томонидан барпо қилинган ҳовуз мўъжизавий тарзда қуришдан тўхтайди, ҳовузнинг сақланиб қолишида ансамблнинг бадиий қиммати катта роль ўйнаган.
Кейинроқ майдонга Хўжа Насриддин ҳайкали ўрнатилади. Шаҳарнинг кўплаб ҳовузлари каби Лаби Ҳовуз ҳам Улуғ Ватан Урушидан сўнг қуритилган ва ўзга хос спорт майдони қурдирилиб, у ерда волейбол ҳамда кураш бўйича беллашувлар ўтказилган. Ҳовузга яқин ерларда совет ҳукмронлиши пайтида “Гастроном”, “Бухоро” ресторани, “Комсомолец” кинотеатрлари жойлашган. 50-йиллар Гастрономда ёнғин содир бўлиб, дўкон батамом кул бўлади, ёнидан оқиб ўтувчи “Шохруд” ариғидан оқиб ўтувчи сув ҳам ёнғинни тўхтатишга етмайди. Ушбу ноҳуш ҳодисадан сўнг шаҳар маъмурияти ҳовузни сув билан тўлдириб қўйишга қарор қилишади. 50-йиллар охирида эса ҳовуз атрофларига қувурлар ўтказиб, фаввора қурилган бўлиб, у ҳозирги кунгача ишлаб турмоқда.
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Лаби ҳовуз ансамблига 14-1 БТУ 19 гуруҳ талабаларининг ташрифи инобатга олинсин .
Лаби ҳовуз ансамблига маърифий саёҳат давомида келтириб ўтилган маълумотларга асосланиб, маърифий саёҳат маълумот учун қабул қилинсин.
Йиғилиш раиси: Ш. Ю.Юсуфзода
Йиғилиш котибаси: Х.И.Ҳамдамова
Do'stlaringiz bilan baham: |