Ҳазорасп тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида туман АРМ ҳодимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тадбир
Баённомаси
Ҳазорасп тумани 2020 йил 24-ноябрь
Қатнашдилар: Туман ахборот кутубхона маркази директори Д. Бобожонова, касб-ҳунар мактаби ЁБИБДЎ З. Ниёзметов, ёшлар етакчиси С.Тиллаев, туман АКМ ходимлари, ота-оналар, ўқувчи ёшлар гуруҳлари.
Кун тартиби
“Энг яхши китобҳон оила” мусобоқасини ўтказиш ва иштирокчи ғолибларини аниқлаш.
Туман ахборот кутубхона маркази директори Дилдора Бобожонова сўзга чиқиб мазкур танловни ўтказишдан мақсад, ўқувчилар ва уларнинг оилаларида миллий ва жаҳон адабиётлари тизимини тарғиб қилиш, уларнинг қалбларида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакиллантириш, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма, малакаларини ҳосил қилиш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш каби вазифалар мақсад қилиб олинган. Шунингдек ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир меросини ўрганиш, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш ҳамда маънавий-интелектуал салоҳияти ва дунёқарашини янада юкалтиришдан иборат деди.
Ушбу танловда касб-ҳунар мактабимиз ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, оила аъзоларидан иборат бешта оила 1.Султоновлар оиласи, 2. Қаландаровлар оиласи, 3. Абдуллаевлар оиласи,4. Раҳимовлар оиласи ва 5.Жияновлар оиласи қуйидаги бешта шарт буйича,” Тништирув” шарти, “Шеърхонлик” шарти,” Сахна кўриниши” шарти, “Савол-жавоб” ва “Ўзбек ва жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича беллашдилар. Ўтказилган мусобока якунига кўра Жияновлар оиласи иштирокчилари барча шартлар бўйича 89 балл туплаб мусобоқа ғолиби бўлдилар.Барча мусобоқа иштирокчилари туман АКМ ва касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан эсдалик совғалар билан тағдирландилар.Тадбир якунида касб-ҳунар мактаби ЁБИБДЎ З.Ниёзметов ва касб-ҳунар мактаби библиография бўлими мудири Б.Жуманиёзовлар сўзга чиқиб, фан ўқитувчилари ва гуруҳ рахбарларига, ўқувчи-ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни китоб билан дўст бўлишга ундаш ва китоб ўқиш маданиятини шакиллантиришни кенг тарғиб қилиш ишларини дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар давомида олиб бориш вазифаси топширилди.
Баённома тузувчи: З.Ниёзметов
Do'stlaringiz bilan baham: |