Баённомаси №22 Термиз шаҳри 28. 01. 2021 йил Йиғилиш раиси



Download 5,58 Mb.
bet2/14
Sana23.02.2022
Hajmi5,58 Mb.
#183137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
баённомалар... 5555

СЎЗГА ЧИҚДИ:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасида бир ҳафта мобайнида юз берган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий воқеалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Н. Чориева бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўзлади ва талабаларга 2020 йил 25 декабр куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари” форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга МУРОЖААТНОМАси тўғрисида маълум қилди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 декабр куни “Ўзбекистон ёшлари” форумида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган тақдимот асосида талабаларга тушунчалар берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрдаги МУРОЖААТНОМАсида ислоҳотлар самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш лозимлигини таъкидлаган эди. Шу боис Адлия вазирлигига қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси топширилган эди. Президент ҳузурида бугун ўтказилган йиғилишда амалдаги ҳолат таҳлили ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, самарали ижро тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган. Лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас.
Коронавирус пандемияси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қатор йўналишларда муаммолар борлигини кўрсатди. Олий таълим, транспорт, сув хўжалиги, давлат мулкини бошқариш соҳаларидаги ислоҳотлар кутилган натижани бермаяпти. Шу сабабли мазкур соҳалар раҳбарлари ишдан олинди. Яна бир қатор вазир ва вазир ўринбосарлари фаолияти қониқарсиз деб топилиб, уларга интизомий жазо қўлланилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди. Ўтган йили содир бўлган табиий офат ёдга олинди.
Иккинчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари Чориева С. сўзга чиқиб, талаба-ёшларга “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусида ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилди. Ўзбекистонда дини ва миллатидан қатъий назар ҳар бир инсон эътиборда эканлигини, инсонлар бир-бири билан ўзаро ҳурматда яшаб, меҳнат қилиб келаётганлигини, турли миллат вакиллари асрлар давомида қуда-андачилик қилиб, тотув яшаб келаётганлигини айтди.
Учинчи масала бўйича инсоннинг энг олий фазилатларидан бири одоб - аҳлоқ қоидалари ҳақида суҳбат олиб борилди. Мавзу бўйича гуруҳ талабалари маълумот бердилар.
Тўртинчи масала бўйича гуруҳ талабаси Махмадаминова Райҳона ўзи яқинда мутолаа қилган турк адиби Рашид Нури Гунтегиннинг “Чолиқуши” асари ҳақида сўзлаб берди. Асарнинг мазмуни, қаҳрамонларнинг кечинмалари гуруҳ талабаларида қизиқиш уйғотди. Гуруҳ раҳбари талабаларга бўш вақтларида ушбу асарни ўқишни тавсия қилди.
Гуруҳдаги ҳар хил масалалар юзасидан гуруҳ раҳбари Чориева С. талабаларга қиш мавсуми бўлганлиги сабабли, гигиена қоидаларига қатъий амал қилишни тайинлади. У Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилганлигини, лекин ҳар бир талаба ўз саломатлигига эътиборли бўлиши кераклигини, умумий жойларда тиббий ниқобсиз юрмасликни, ўзаро масофа сақлаган ҳолда муомалада бўлишлари лозимлигини таъкидлади.



Download 5,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish