Кун тартиби 1.Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28-йиллиги ва ватанпарварлик ойлиги муносабати билан “Ватанпарварлик миллий юксалиш кафолати”мавзуси бўйича маърузаси
2.Ўқувчи ёшларни харбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директори Ж.Худайбердиев сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклади.
Шундан сўнг харбий таълим ўқитувчиси А.Шодиев Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ҳақида маъруза қилди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини 28 йиллиги бутун Республикамизда кенг нишонланмоқда. Армиямиз мустақилликнинг дастлабки йиллирида анча қийинчиликларни бошдан утказди. Жумладан махаллий кадирларни етишмаслиги, ҳарбий қуролларнинг замон талабларида эмаслиги ачинарли эди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.Каримовнинг сайи ҳаракатлари эвазига армиямиз тезда оёққа турди. Миллий кадрлар билан армиямиз сафлари тулдирилди. Бугунги кунда хурматли юртбошимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан осудалигимизни янада мустахкамлаш учун “Миллий гвардия ” хам ташкил этилди. Шу боисдан ватанимиз сархадлари ишончли қўлларда эканлигини ишонч билан айтишимиз мумкин.
Хозирги кунда шу мактабни битириб армиямиз сафларида хизмат қилаётган собиқ ўқувчиларимиздан катта лейтенант М.Мусаев, шартнома асосида хизмат қилаётган ва бир неча маротаба “Қўл жанги” бўйича Ўзбекистон ва Осиё чимпиони Ж. Бердиев, шартнома асосида хизмат қилаётган Ғ. Кубаев, Э.Эргашев , И. Хакимов, Д.Равшанов, М.Бигимов каби собиқ ўқувчиларимиз билан хар қанча фахирланса арзийди.
2-масала юзасидан мактаб ММИБДУ Т.Ахмедов сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклади ва ўқувчиларни ватан химоёчиси бўлиш хар бир йигит бурчи эканлигини такидлаб,бунининг учун улар мунтазам спорт билан шуғилланиб аъло бахоларга ўқиш кераклигини айтиб ўтди.
Шундан сунг юқори синф ўқувчилари тайёрлаган ватанни мадх этувчи куй кўшиқлар,ватан химоясини акс эттирувчи сахна кўринишлари тақдим этилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан йиғилиш қарор қилади.
ҚАРОР 1.Мактаб директори Ж.Худайбердиев маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ватан химоячилари куни муносабати билан барча синфларда “Мен албатта харбий бўламан” шиори остида мардлик ва жасорат дарслари ташкил этилсин.
3.Юқоридагиларни назорат қилиш мактаб ММИБДУ Т.Ахмедов зиммасига юуклатилсин.