2.4. Қуйидаги холларда ишга қабул қилинишга йўл қўйилмайди: Мазкур қоидаларнинг 2.3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилмаган шахслар;
14 ёшга тўлмаган шахслар;
Тиббий кўрикдан ўтиш қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда тиббий кўрикдан ўтмаган, шунингдек, тиббий ҳулосага мувофиқ мазкур ишни бажаришга соғлигининг ҳолати йўл қўймайдиган ходимлар;
Суд хукмига кўра муайян лавозимни эгаллаш ёки унинг бажариши тақиқланган ишда муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шасхлар;
Агар уларнинг иши бевосита бўйсиниш ёки бирининг иккинчиси назорати остида бўлиш билан боғлиқ бўлса, ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) (мазкур талаб фақат Давлат муассасалри учун кўлланилади);
Қонунчиликка кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
2.5. Ишга кирувчининг ишга қабул килиш тўғрисидаги мурожаати махсус ҳисоб дафтарида рўйхатга олиниши, рақамланиши, тикилиши ва муассасанинг муҳри билан тасдиқ-ланиши керак, у кадрлар бўлимида, девонхонада, раҳбарнинг қабулхонасида, иш берувчи томонидан белгиланган бошқа жойда сақланади.
2.6. Меҳнат шартномаси томонларининг келишувлар бўйича музокараларида қуйидаги ҳолатлар белгилаб олинади:
иш жойи;
ишга кирувчининг меҳнат мажбуриятлари, у ишлайдиган ихтисослик, малака, лавозими;
меҳнатга ҳақ тўлашнинг миқдори ва шартлари;
меҳнат шартномасини муайян муддатга тузиш вақтида унинг амал қилиш муддати
(5 йилгача ўқитувчилар, техник ходимлар-номуайян);
ишни бошлаш куни;
ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш пайтида ҳар кунги ишнинг давомийлиги;
меҳнат таътили.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Фақат қуйидаги ҳолларда муддатли меҳнат шартномалари тузилиши мумкин:
таклиф қилинаётган иш муддатли характерда бўлмаса;
ишни бажариш шартлари айни муддатли меҳнат шартномаси тузишни талаб килса;
ходим ана шундай шартнома тузишдан манфаатдор бўлса.
2.9. Ишга қабул қилинаётган ходим билан меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган, камида 2 нусхада ёзма шаклда тузилади ва томонларнинг имзолари билан тасдиқланади раҳбар ўз мухри билан тасдиқлайди.
Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартномаси у билган тилда тузилади ва Давлат тилида тузилган шартнома нусхаси билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
2.10. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.
2.11. Меҳнат шартномаси тузилганидан кейин иш берувчи шартномасини мазмунига аниқ мувофиқликда ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва ходимга имзо қўйдирилган ҳолда ундан хабардор қилади.
2.12. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ишга қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас:
-иш берувчининг ўзи томонидан ишга қабул қилинган шахсларни;
-ногиронларни, 18 ёшдан ёш бўлган шахсларни ва Давлат ҳокимияти органи томонидан муассасага белгиланган энг кам миқдордаги иш ўринлари ҳисобига ишга маҳаллий меҳнат органлари юборган шахсларни;
-ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшдаги болалари бўлган аёлларни.
2.13. Ходим иш берувчидан ишга қабул қилишни рад этилганлигининг сабабларини ёзма равишда асослаб беришни талаб қилишга хақлидир.
2.14. Ишга қабул қилиш пайтида меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисидаги шарт тасдиқланиши мумкин. Дастлабки синов муддати 3 ойдан ошмайди. Агар томонлар тарафидан белгиланган синов муддати тугагунига қадар томонларнинг биронтаси меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги баёнот бермаса, шартномасининг амал қилиши давом этади.