Бадий сузлошув публицистик услубларда матн тайёрлаш



Download 70,5 Kb.
bet2/3
Sana16.03.2022
Hajmi70,5 Kb.
#497080
1   2   3
Bog'liq
Бадий сузлошув публицистик услубларда матн тайёрлаш

Муҳокама учун саволлар:
1.1. Расмий ва долзарб хабарлар, ахборотлар, эълонлар, репортажлар ва бош мақолалар қайси услубда ёзилади?
1.2. Публицистик услубга оид гап тузинг.
1.3. Публицистик услуб нималарга дахлдор муаммолар ҳақида мулоҳаза юритади.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсади:

  • Публицистик услубнинг ижтимоий муносабатлар (сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва б.) соҳаси учун хизмат қилишни тушунтириш.

  • Газета тилида ранг-баранг лексик-фразеологик воситаларнинг учрашини тушунтириш.

  • Махсус атамалар ва терминларнинг қўлланишидаги ўзига хослик мавжудлиги ҳақида тушунча бериш.

Публицистик услуб олдига қўйиладиган асосий талабларни тушунтириш.
Публицистик услуб тилининг морфологик жиҳатдан аниқ ажралиб турмаслигини тушунтириш.
Публицистик нутқ қурилишининг китобий ва оғзаки нутққа хос тузилмалар қўшилмасидан иборат эканлиги.
Идентив ўқув мақсадлари:

  • Публицистик услубнинг лексик-фразеологик хусусиятларини тасаввур қилади ва тушунтира олади.

  • Публицистик услубда ижтимоий-сиёсий лексиканинг тутган ўрнини изоҳлай олади.

  • Публицистик услубда умумуслубий, китобий, сўзлашув, илмий, расмий, диний услуб унсурларининг қоришиқ ҳолда ишлатилишини тушунтиради.

  • Публицистик услуб олдига қўйиладиган асосий талабларни тушунтира олади.

  • Публицистик услубнинг морфологик, синтактик ва композицион усулларни тасаввур қилади ва изоҳлай олади.

  • Публицистик услубда экспрессив синтаксисга оид қурилишларнинг фаоллигини тушунтиради.

2-асосий саволнинг баёни:
Публицистик услуб ўзининг ёзма ҳамда оғзаки кўринишларига эга. Ҳаётнинг муҳим ижтимоий-сиёсий масалаларига бағишланган публицистик бош мАқолалар, фелъетон ва памфлетлар, мурожаатномалар, чақириқЛар, деклорациялар публицистик услубнинг ёзма туридаги асарлардир.
Публицистик услубнинг оғзаки турига эса нотиқлик киради. Ўтмишнинн машҳур нотиқлари кишиларнинг ижтимоий алоқа қуроли бўлган тилдан маълум ғоявий мАқсадни ифодалаш ҳамда эстетик таъсир этиш воситаси сифатида моҳирона фойдаланиб келганлар. Публицистик услубнинг оғзаки турига кундалик воқеаларга доир мАқолалар ёки халқаро обзор Билан радио ва телвидинияда чиқаётган шарҳловчиларнинг нутқлари киради.
Публицистик услубнинг ёзма ва оғзаки кўринишлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлсада, улар публицистик услубнинг умумий талабларига бўйсунади. Чунончи, бу услубнинг икала турида публицистикага хос сиёсий активлик, ҳозиржавоблик, ўткир ва таъсирчан нотиқлик ва тарғибот каби хусусиятлари мавжуд бўлади.
Публицистик услубда нутқнинг образлилиги барқарор ҳарактерга эга бўлади. Истиора, эпитет, ўхшатиш, муболаға, кесатиқ каби ҳис-туйғуга таъсир этувчи воситалар умумхалқ тилидан олинади.
Публицистик услуб китобий-ёзма нутқнинг синтактик норма қоидаларига асосланади. Баённинг кенг ва муфассал бўлиши публицистик услуб учун хос хусусиятлардан биридир. Унда сўзлашув услуби учун ҳарактерли бўлган эллептик конструкциялар камдан-кам учрайди. Публицистик услубда кўпинча параллелизм, анафора (гапларнинг бошида оҳангдош сўз , иборанинг такрорланиб келиши), эпефора (гап охирида сўз, ибора ёки абаротнинг такрорланиб келиши) каби интонацион синтактик воситалар ишлатилади. Публицистикада бу воситалар фикрни мантииқий ифодалаш вазифасини бажариш билан бирга, у ёки бу гап бўлагини эмоционал нуқтаи назардан алоҳида ажратиб ҳам кўрсатади.Публицистикада,булардан ташқарии,антитеза ва нутқда интонацияни кучайтиришга хизмат қилувчи риторик сўроқ ,риторик мурожаат сингари воситалар ҳам учрайди.
Публицистик услуб энг долзарб масалаларни маълум даражада кўтаринки руҳда таҳлил этиш, Айни чоғда муалдлифнинг ўзига хостасвирлаб бериши Билан боғлиқ бўлади. Публицистик услубнинг муҳим хусусиятларидан бири тасвирнинг мукаммаллиги, кенглигидир. Чунки публицистис таҳлил объектини ҳар томондан далиллар асосида изчил равишда ёритиб бериши лозим. Бу эса батафсил изоҳни тақазо этади. Публицистик услуб кундалик ҳаёт масалаларига ҳам, ўтмиш воқеаларига ҳам, халқаро миқиёсдаги воқеа ходисаларга ҳам дахлдор муа ммолар ҳақида мулоҳаза юритади.Лекин уларнинг асосий хусусияти бугуннинг долзарб масалаларига келиб туташади. Масалан,
Ғ. Ғуломнинг «Қуёшни қутлаб», «Момои гуси набурида» каби публицистик мақолаларида ўтмишдаги оқила, фозила,шоира оналаримиз ҳақида фикр юритилса ҳам, унинг хулосаси давримиз масалаларига келиб туташади. Ноҳақ қон тўкканлар, хунрезлик сабабчилари ўша ўтмишдаги ёвуз жаллодлардай маҳв бўлиб кетади, дейди публицист. «Ҳимоясиз гуллар», «Виждон мўртлиги» деб номланган мақолаларга назар ташлайлик. Биз келтирган бу мақолалар бадиий публицистиканинг намуналаридир. Публицистик услуб ниҳоятда хилма-хил, кенг кўламда қамрайди.Бунинг доирасига памфлет,фельетон,чақириқ, мурожаатнома, бош мақола каби турли хилдаги мақолалар мансубдир. Умуман рўзнома материали публицистик услубнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатувчи манбалардан биридир.Одатда публицистик услубни 2 турга ажратамиз:
1.Ёзма шакли.
2.Оғзаки шакли.
Бу услубнинг ёзма шакли кейинги 100 йил давомида шаклланиб,равнақ топаётган бўлса,унинг оғзаки шакли анча узоқ ўтмишга тақалади. Ўтмишнинг етук нотиқлари анна шу оқзаки публицистик услуб учун яхши мисолдир.
Хозирги даврда радио ва телевидениедаги чиқишлар,ваъзчиларнинг турли мавзудаги суҳбатлари публицистик услуб намуналаридир.Аммо Айни чоғда бу услубнинг икки шаклини бирлаштириб турувчи хусусиятлар мавжуд. Бу хусусиятлар публицистик услуб материалининг ташвиқот, тарғибот учун хизмат қилишида, лексик воситаларнинг оммабоплигида, ҳатто атамаларнинг ҳам оммавийлик касб этишида, тимсоллардан фойдаланишида кўрилади. Публицистик услубда, бир томондан, умумий лексиканинг қўлланилиши жиҳатидан бошқа хосланган услублар билан ўзаро ўхшашлик кўзга ташланса,иккинчи томондан,бу услуб материалида ижтимоий-сиёсий ҳаётга оид сўз ва атамалар кенг равишда қўлланади.
Публицистик услуб материалида кесатиқ, киноя, пичинг, ғазаб ва нафратни ифодаловчи иборалар кенг қўлланади. Бу жиҳатдан публицистик услубда қўлланилган тимсолли бирикмаларни икки қисмга бўлиш мумкин:
1.Халқ нутқида асрлар давомида қўлланиб келаётган мақоллар, иборалар, турли хилдаги бирикма ва атамалар;
2.Сўз усталари ижод жараёнида кашф этган тимсолли бирикмалар.
Буларнинг ҳар икки тури ҳам публицистик мақолада ўртага қўйилган мақсад ифодаси учун хизмат қилади. Публицистик услубда сифатлаш, ўхшатиш, истиора,муболаға каби воситалардан кенг фойдаланилади.Шаклдош, маънодош,зид маъноли сўзлар,такрорий сўроқ гаплар фикрнинг тасдиғи ёки инкорини кучайтириш учун кенг қўлланади.Айни чоғда халқ тилидан олинган воситалар Билан бирга матний лексик ва грамматик воситалар ҳам публицистик услубни жозибали қилади. Масалан:Ғ. Ғуломнинг биргина «қуёшни қутлаб» мақоласида бир ўринда эркак вааёл деганини ўқисак,2-ўринда икки жуфт, яна бир ўринда икки жинс бирикмаларига кўзимиз тушади. Тавсифнинг бундай хусусияти асарга публицистик руҳ киритади,сайқал бағишлайди.Мана шуларга кўра публицистик услубда шевачиликка ўрин қолдирилмайди.Чунки бир шева вакиллари учун тушунарли сўзлар иккинчи шева вакилларига ноаниқ бўлиши мумкин.Публицистик асар эса омма учун мўлжалланган бўлади.
Айни вақтда адабий тилда муқобили бўлмаган, халқ сўзлашув нутқида қўлланадиган воситаларни тасвирга киритиш мумкин. Мисол учун «қирқим», «тўл» сўзларини олиб кўрайлик. Ҳут кириши билан тўл тушади-совлиқЛар қўзилайди. Рўзномаларимиз «қўзилатиш мавсуми», «қўзилатиш кампанияси» деб тавсифлайдиган жараённи чорвадорларимиз учта товушдан иборат «тўл» сўзи билан ифодалайди.қайси маъқул? Албатта, «тўл» - аниқ, ихчам, халқ нутқида минг йиллар давомида қўлланиб келаётган сўз. «қўй қирқиш», «жун қирқиш» каби атамалар ҳам қўлланади. Лекин «қирқим» сўзи бу жараённи аниқ ифодалайди. Негаки, «жун қирқиш» бирикмаси замирида бошқа ҳолат ҳам бор:одатда ўлик жун ва тирик жун бўлади.қиши билан қўйнинг устида туриб, жавзода қирқиладиган жун ўлик жун дейилади.Кигиз- намат қилиш пайтида ўлик жун қирқилади.Жун қирқиш деганда кўпроқ шу ҳолат тушунилади. қирқим эса аниқ бир жараённи тўлиқ анг латади. Мана шу жиҳатдан тўл ва қирқим атамаларини рўзномаларда қўллаш ўзини оқлайди.

Download 70,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish