Бадиий таҳлил асослари


Менга Навоий, Бобур, Нодира, Ғафур



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet186/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Менга Навоий, Бобур, Нодира, Ғафур 
Ғулом асарлари нега ёқади ёки ёқмайди?”
- деганга ўхшаш саволлар 
“Бадиий таҳлил асослари” фани жавоб бера оладиган саволлар сирасига 
кирмайди. Илм муайян методикага таяниб иш кўргани учун ҳам дуч келган 
саволга жавоб беравермайди. Юқоридагига ўхшаш саволлар илмнинг 
предмети бўлиши учун олдин улар шахс психологияси, ижтимоий 
психология ёхуд адабий дидлар тарихи нуқтаи назаридан берилаётганлиги 
сингари жиҳатлар аниқлаштирилиши керак бўлади. Ундан кейин қўйилган 
саволларни шу илмларда қўлланиладиган тушунчалар ҳолатига келтириб, 
улар воситасида жавоб излаш лозимдир. Эҳтимол, бундай йўл билан 
олинган жавоблар кимларгадир ўта тор ва мутахассисларгагина тушунарли 
туюлар, лекин фан шу йўсиндаги илмий ҳақиқатдан бошқа нарсани таклиф 
этолмайди. 
Қўлингиздаги китобда бадиий матнни адабиёттанув илмининг бугунги 
имкониятлари даражасида текшириш йўллари тадқиқ этилди. Шунинг учун 
ҳам кўркам матннинг адабиётшунослик фани доирасидан ташқаридаги 
ижтимоий вазифаси, унинг ўқирман томонидан идрок этилиши 
психологияси сингари бир кўп жиҳатларга атрофлича тўхталинмаган. 
Бадиий матннинг яратилиши ва тарихий вазифаси масалалари ҳам деярли 
текширилмаган. Асосий эътибор муайян тугаллик ва ички мустақилликка 
эга бадиий матннинг ўзини тадқиқ этишга қаратилди. 
Бадиий матнни тушунишнинг муқаррар равишда турфа бўлишидан 
келиб чиқиб, айрим мутахассисларда асар таҳлилида кўпинча қўл келадиган 
усулларни яратишга уриниш керакми ўзи, адабий матн таҳлилининг 
универсал йўсинини ишлаб чиқиш унга ижодий ва хилма-хил ёндашишга 
тўсиқ бўлади-ку, деган савол пайдо қилиши мумкин. Бизнингча, ҳар қандай 
ҳодисани англаш ва изоҳлаш учун унга доир қонуниятни билиш керак. 
Бинобарин, бадиий матнга ёндашишнинг универсал усулларини ўрганиш 
унга 
теранроқ 
англашга 
ҳалақит 
бермайди, 
аксинча, 
таҳлил 


300 
самарадорлигини оширади. Чунки таҳлилчини аллақачон кашф этилган 
ҳақиқатларни қайта кашф этиш заруриятидан қутқаради. 
Бугунги миллий адабиёттанув илми янгиланиш босқичига кирди. Бу 
ҳол унинг олдингидай муҳокамага ўрин қолдирмайдиган қатъий жавоблар 
беришга эмас, балки масалани тўғри қўйишга уринаётганида, ўз 
қарашларини ҳукму хулоса йўсинидан кўра мулоҳаза ва таклиф шаклида 
билдираётганида кўзга ташланади. Ҳозирги адабиётшунослик савол 
қўйишга ҳаракат қиляпти, олдинлари у жавоб беришга ихтисослашган эди. 
Бугун у ёки бу тадқиқотчи тажрибасидаги бетакрор индивидуал жиҳатларни 
намоён этишдан кўра, матнни таҳлил қилишнинг универсал қиррасини 
тайин этишга эътибор қаратилмоқда. Танишиб чиққанингиз китобда ҳар 
қандай асарни текширишда қўл келиши мумкин бўлган усуллар тизимини 
беришга уринилди. 
Маълумки, бадиий матнни турли нуқтаи назардан тадқиқ этиш мумкин. 
Кўркам матндан тарихий, фалсафий, ижтимоий муаммоларни текширишда 
қўл келадиган хомашё тарзида ёки бирор даврдаги маиший, ҳуқуқий, 
ахлоқий, диний қарашларни тадқиқ этишга манба сифатида фойдаланиш 
имкони бор. Ушбу китобда матнга асосан кўркам эстетик ҳодиса тарзида 
ёндашилиб, битикнинг ўзига хослиги, унинг бадиий жозибаси қандай 
унсурлардан ташкил топганини аниқлашга диққат қаратилди.
Деярли барча кўркам матнлар табиий равишда кўпвазифалилик 
(полифункционал) хусусиятига эга. Яъни битта матн кўпинча бирваракайига 
бир қанча вазифани бажаради. Чунончи, қадим боболаримиз қолдирган 
тошбитиклар уни ёзган туркий боболар учун келажак авлодга битилган 
ёдномалар бўлса, бугунги кунда ўрганувчиларнинг мақсадидан келиб чиқиб, 
ҳам тарих, ҳам тил, ҳам адабиёт, ҳам дин, ҳам маънавият нуқтаи назаридан 
муайян вазифаларни бажаради. Бундай полифункционаллик матн учун 
тасодифий ҳодиса бўлмай, қонуниятдир дейиш мумкин. Негаки, бадиий 
матн ўзининг бош эстетик вазифасини бажара олиши учун қўшимча 
вазифаларни ҳам бажарадиган даражада яратилиши керак бўлади. Агар 
тошбитиклар шунча кўп вазифалар бажариш қудратига эга бўлмаганда, 
ўзининг асл ёдномалик вазифасини ҳам тўла бажаролмас эди.
Кўринадики, матн бадиий вазифасининг тарихий, лингвистик, ахлоқий, 
ҳарбий ва бқ. функциялар билан бақамти келиши унинг қимматини тайин 
этади. Бунда бир-бирини тақозо этадиган икки жиҳат кўзга ташланади: яъни 
муайян бадиий вазифани бажариш учун матн ижтимоий, тарихий, маиший, 
ахлоқий, фалсафий ва бқ. функцияларни бажариши керак ва аксинча, матн 
ижтимоий, тарихий, маиший, ахлоқий, фалсафий сингари вазифаларни 
бажара олиши учун эстетик функцияни ҳам уддалаши зарур. Албатта, фақат 
биргина вазифани бажарадиган матнлар ҳам учраб туради. Китобдаги 
тегишли мақолаларда кўркам матнни тадқиқ қилмоқчи бўлган киши кўп 
вазифали матннинг ўзи аниқламоқчи бўлган қиррасини аниқ белгилаб 
олиши лозимлиги кўрсатилди. 
Айтилганидек, ушбу китобда кўркам матнни фақат эстетик ҳодиса 
сифатида текшириш йўллари тадқиқ этилган. Қизиғи шундаки, адабий 


301 
ҳодисага эстетик ракурсдан қарашнинг ўзи ҳам ғоят кўп қиррали бўладики, 
тадқиқотчи ўз йўналишини аниқ белгилаб олмаса, кўзлаган натижага эриша 
олмайди. Чунончи, Чўлпоннинг биргина “Бузилган ўлкага” шеърини 
тадқиқотчининг илмий мақсадидан келиб чиқиб тамомила турли 
йўналишларда текшириш мумкин. Ушбу шеърни “жадид ижтимоий 
лирикасининг намунаси”, “миллий озодлик туйғуларининг лирик ифодаси”, 
“ХХ аср бошларидаги ўзбек лирикасида шаклий ўзига хосликлар”, “Чўлпон 
шеъриятида ижтимоий оҳанглар”, “Мағжон Жумабойнинг “Туркистон” ва 
Чўлпоннинг “Бузилган ўлкага” шеърларида миллий озодлик ғояларини 
ифодалашдаги ўртоқ ва фарқли жиҳатлар” ва бқ. кўплаб йўналишларда 
текшириш мумкин. Бундай ёндашувларнинг ҳар бири ўзига хос илмий 
тадқиқот тарзини ҳам тақозо этади: бир ўринда шеър матни монографик 
ўрганилади; бошқасида шу битик миллий адабиёт тарихи фонида 
текширилади; ўзга ҳолатда шеър компаративистик усулда қиёсий тадқиқ 
этилади ва бқ.
Қўлингиздаги китобда бадиий асарларни умумтаълим мактаблари, ўрта 
махсус ўқув юртлари ва олий филологик таълимда ўқув таҳлилига тортиш 
ҳамда матнни соф илмий таҳлил қилишнинг йўл ва усуллари, ўзига 
хосликлари, бу кечимда синчи шахсияти ва унинг профессионал 
тайёргарлик даражасининг ўрни сингари муаммолар тадқиқ этилганлиги 
бадиий таҳлил кечимининг назарий асослари мустаҳкам бўлишини 
таъминлайди. Бу асосларга таянган ҳолда иш кўрилса, адабиёт ўқитишга 
доир тадбирлар самарали ва қизиқарли бўлади. Шунингдек, универсал 
қарашлар тизимига суяниш илмий-филологик таҳлилнинг савияси 
кўтарилишига хизмат қилади. бадиий асар юзасидан билдирладиган 
фикрларнинг мантиқий асосли, келинадиган тўхтамларнинг холис бўлишига 
олиб келади. 
Бадиий асарни таҳлил этиш бўйича очун миқёсида юзага келган илмий 
мактаблар, айниқса, модернизм ва постмодернизм йўналишидаги асарларга 
ёндашув йўсинлари борасидаги қарашлар адабий матнни умумжаҳон 
мезонларига таянган ҳолда текшириш ва баҳолаш имконини беради. 
Умид қиламизки, “Бадиий таҳлил асослари” китоби борган сари 
инжалашиб, 
нозиклашиб, 
турфалашиб 
бораётган 
нафис 
адабиёт 
намуналарини тўла, аниқ ва чуқур тадқиқ этиб, холис ҳамда ҳаққоний 
тўхтамларга келишда мутахассисларга ёрдам беради. 


302 
АДАБИЁТЛАР: 
1.
Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маъно таржималари. (Шайх 
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси). –Т.: “Шарқ”, 2008. 
2.
Абдураҳмонов М., Раҳмонов Н. Маданиятшунослик. Тўлдирилган ва 
қайта ишланган иккинчи нашри. Ўқув қўлланмаси. –Т.: Алишер Навоий 
номидаги Миллий кутубхона нашриёти, 2015. 
3.
Абрамович Г.Л. Введение в литературоведение. -Москва: 1970. 
4.
Адабиёт назарияси. Икки жилдлик. 2- жилд. —Т.: «Фан», 1979. 
5.
Азизов Д., Усова Г. Теория и практика литературоведческого 
анализа. -Т.: «РУМЦ». 1992. 
6.
Асмус В.Ф. Вопросы теории и истории эстетики. -М., 1968.
7.
Бадаев А.Ф. Поэтическая графика как категория текста: постановка 
проблемы // Художественный текст: структура, семантика, прагматика. 
Екатеринбург, 1997. 
8.
Барт Р. Семиотика, Поэтика (Избранные работы). –Москва: “Наука”, 
1989. 
9.
Бахтин М.М. К методологии литературоведения // Литературно-
теоретические исследования. -Москва: 1975. 
10.
Бахтин М.М. Эстетика словесного творчества. -Москва: 1979. 
11.
БартР. Семиотика, Поэтика (Избранные работы). –Москва: 
“Художественная литература”, 1991.
12.
Бахтин М.М. К методологии литературоведения // Литературно-
теоретические исследования. -Москва: 1975. 
13.
Белинский В.Г. Полн. собр. соч.: В 13 т. -Москва: 1955. Т. 7. 
14.
Белинский В. Г. Танланган асарлар. –Т.: “Ўздавнашр”, 1955. 
15.
Белинский В. Г. Адабий орзулар. –Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва 
санъат нашриёти, 1977. 
16.
Белинский В.Г

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish