2.6. Аудитор назорат органлари томонидан хўжалик субъекти фаолиятини ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувига мутахассис сифатида жалб этилиши мумкинми? а) ҳа;
б) йўқ;
в) агар улар орасида тегишли шартнома тузилган бўлса;
г) агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида бўлса.
2.7. Аудиторлик ташкилоти тижорат банкларида аудиторлик текширувини ўтказиши учун қандай талабларга жавоб бериши лозим? а) тўғри жавоб йўқ;
б) банк аудитини олиб бориш бўйича лицензияга;
в) штатида банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берадиган аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган 2 нафар аудитор бўлса ва аудиторлик ташкилоти лицензияга эга бўлса;
г) Жаҳон банкининг энг яхши аудиторлик ташкилотлари қисқа рўйхатига киритилган бўлса.
2.8. Январь ойида ўтган йил бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлик ташкилоти хўжалик субъектидан жорий йилнинг аналитик ва синтетик ҳисоби бўйича қўшимча маълумот сўради. Лекин хўжалик субъекти бундай маълумотни беришдан бош тортди. Хўжалик субъекти ҳақми? а) ҳа, чунки аудиторлик ташкилоти шартнома шартларини бузяпти;
б) ҳа, ҳисобот давридан кейинги операцияларни текширишга аудиторнинг ҳеч эҳтиёжи йўқ, чунки текширув даврида ҳисоботда ва бухгалтерия ҳисобида аудитор ҳеч қандай хатоликларни аниқламади;
в) йўқ, чунки бу ҳолатни аудиторлик текширувини чеклаш деб ҳисоблаш мумкин;
г) йўқ, чунки аудиторлик ташкилоти хўжалик субъекти эгаларига батафсил ахборот бериши лозим.
2.9. Аудиторлик текширувидан сўнг хўжалик субъекти аудиторлик ҳисоботида келтириб ўтилган норматив ҳужжатларни тақдим этишни сўраб аудиторлик ташкилотига мурожаат этди. Лекин аудиторлик ташкилоти бундан бош тортди ва шартномада бундай мажбурияти йўқлигини сабаб деб кўрсатди. Ушбу ҳолатга баҳо беринг. а) аудиторлик ташкилоти ўз мижозига ушбу ахборотни беришга мажбур;
б) мижознинг юристини айби билан шартномага ушбу шарт киритилмаган;
в) Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан мижознинг бундай шарт қўйиши ўринсиз;
г) тегишли норматив базалардан корхона юристи ушбу ҳужжатларни олиши мумкин.
2.10. Акциядорлик жамияти шаклидаги хўжалик субъекти 2019 йилнинг октябрь ойида таъсис этилган бўлиб, 2020 йил натижалари бўйича аудиторлик текширувига шартнома тузди. Аудиторлик текшируви вақтида жамиятда 2019 йил бўйича аудиторлик текшируви ўтказилмагани маълум бўлди. Аудиторлик ташкилоти қандай йўл тутиши лозим: а) хўжалик субъекти акционерларига қонунчилик нормалари бузилгани ҳақида хабар бериши;
б) шартнома шартлари ва суммасини қайта кўриб чиқиши;
в) аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши;
г) фақат 2020 йил бўйича аудиторлик текширувини ўтказиши.