Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Геологиянинг изланиш усуллари



Download 11,24 Mb.
bet6/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136
Bog'liq


Геологиянинг изланиш усуллари. Минераллар ва тоғ жинслари узоқ давр мобайнида ва мураккаб жараёнлар натижасида вужудга келади.
Масалан, вулқон ёки маржон оролларининг, кўмир, нефт-газ қатламининг, руда ёки сочма олтин конларининг ҳосил бўлиши бунга мисол бўла олади. Ҳозирги табиий жараёнларни - дарёлар, музликлар, денгизлар ва шамолларнинг геологик ишини ўрганиш, ҳамда тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини билиш қадимий тоғ жинсларининг пайдо бўлишини аниқлашда катта рол ўйнайди.
Ўз-ўзидан маълумки, геология фани Ер қобиғининг тузилишини ва унинг ривожланиш тарихи масалаларини қандай усул билан ўрганади деган савол туғилади. Ҳамма табиий-тарихий фанлар каби, геология фани ҳам кузатиш, тажриба (эксперимент) ва тасвирлаш, хулоса ёки логик фикрлаш усулларига эга. Геологиянинг текширадиган объекти Ер бўлиб, у узоқ ривожланиш тарихига эгадир. Бинобарин, эксперимент геологик усуллар ичида иккинчи ўринни эгаллайди. Чунки тоғларнинг ҳосил бўлиши устидан тажриба ўтказиш ҳозирча бизнинг қўлимиздан келмайди. Шундай қилиб, геологияда қўлланадиган энг қулай усул - кузатиш усули бўлиб, у тўла ва аниқ олиб борилиши лозим. Яхши ва аниқ кузатилган табиат ҳодисаларидан ҳар тарафлама муфассал илмий хулосалар чиқариш мумкин.
Геологиядаги кузатиш усули Ер қатламларининг стратиграфияси, петрографияси, палеонтологияси, фацияси ва тектоникасини ўрганишга асосланган. Стратиграфик текшириш усули деганда, Ер қобиғи қатламларинишг қандай тартиб билан ётишини ва уларнинг тарихий, хронологик даврларда кетма-кет мунтазам равишда ҳосил бўлганини текшириш тушунилади. Стратиграфик асосий қонуниятга кўра, энг пастдаги қатлам (агар қатламлар ҳаммаси бурмаланмаган ва горизонтал ётган бўлсалар) энг қадимги қатлам ҳисобланади.
Петрографик кузатиш эса (петрос - тош, графо - чизиш) Ер қобиғи таркибидаги тоғ жинсларининг нимадан тузилганлигини аниқлайди. Петрограф ўз олдида қандай жинслар қум, гил, оҳактош, сланец ёки гранит турганлигини билиши керак.
Палеонтологик кузатиш эса Ер пўстидаги тоғ жинсларида учрайдиган ҳайвон, ўсимликларнинг тошга айланган қолдиқларини ўрганади, тоғ жинсларида ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларининг тошга айланган ҳолда топилиши геолог учун шу жинснинг нисбий ёшини аниқлашга имкон беради. Палеонтологик кузатиш пайтида биологиянинг Ерда органик дунёнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши ҳақидаги қонуниятларидан фойдаланиб хулосалар чиқарилади.
Бир хил таркибли ва бир хил фауна ҳамда флорадан иборат бўлган қатлам ёки бир неча қатлам йиғиндиси геологияда фация деб аталади. Фация - тур деган маънони билдиради. Қумнинг қизил рангда бўлиши унинг илиқ, ҳатто иссиқ иқлимда вужудга келганлигини кўрсатса, қора ёки кул ранг эканлиги совуқ иқлимда вужудга келганлигидан далолат беради. Қум, умуман, шамол, сув ва иссиқ-совуқ таъсирида тошларнинг майдаланиши натижасида ҳосил бўлади, сувдаги лойқа сув тагига чўкиб гил ҳосил бўлади.
Фация ўзига хос петрографик ва органик таркибга эга бўл-ган қатламлар комплексидир. Фацияни ўрганиш учун жинслар орасидаги ҳайвон қолдиқларини топиш ва аниқлаш жуда муҳимдир. Масалан, қобиғи юпқа чиғаноқлар тинч ва чуқур сувларда, оғир, қобиғи дағал чиғаноқлар тўлкинли, нотинч сувда яшайди. Жинснинг фациал хусусиятларига қараб геолог унинг қандай табиий географик шароитда пайдо бўлганлигини, яъни шу жинс ҳосил бўлган даврнинг палеографиясини билиб олиши мумкин.
Ниҳоят тектоник кузатишлар натижасида тоғ жинсларининг ётиш характерини ўрганиш мумкин. Жинслар горизонтал ҳолда ҳам, қия ҳолда ҳам ётади. Тектоника Ер пўстининг тузилиши, ҳаракатлари, ўзгариши ва ривожланишини ўрганади. Тоғ жинслари қатламлари тектоник ҳаракатлар натижасида кўтарилиб, бурмалар ҳосил қилади. Бурмаланиш тоғ ҳосил бўлиш жараёни билан боғлиқдир. Тектоник ҳаракатлар натижасида Ер пўстининг бирон ерида тоғ ҳосил бўлади.
Кейинги йилларда фан ва техниканинг ўсиши табиатни янада чуқурроқ ўрганиш учун кенг йўл очиб берди. XIX асрнинг иккинчи ярмида Плейфер, Добре ва бошқалар геология фанига тажриба усулини киритишга уриндилар. Добре тоғ жинсларининг қатламланиши сабабларини тушунтирмоқ учун, қатламларнинг сунъий шароитда ҳосил бўлган шаклларини ўрганган. Кейинчалик вулқоник жинсларнинг айрим хусусиятларини билмоқчи бўлиб, у вулқон жинсларини юқори ҳароратда эритган ва уларни қотгунча совитган. XX асрда ўтказилган бу хил тажрибалар геологиянинг назарий масалалари - отқинди жинсларнинг ҳосил бўлишини ҳал қилиш билангина чекланмай, балки хўжалик масалаларини ҳам ҳал қилди. Назарий аҳамиятга эга бўлган бу тажрибалар аввало саноат тармоқларига кириб бормоқда.
Геологияда геофизик ва геохимик усуллар кенг қўлланилади. Ернинг оғирлик кучи аниқ ва сезгир асбоблар билан ўлчанади. Ер юзасида оғирлик кучининг тарқалишини гравиметрия текширади. Оғирлик кучининг тарқалишини аниқланиши Ернинг физик ҳолатини - изостазия, яъни мувозанат ҳолатини тушунтиради. Ернинг магнит ва электрик хоссаларини ўрганиш эса геология қидириш ишининг энг муҳим усули бўлган магнитометрия разведкасида жуда аҳамиятлидир. Қазилма бойликларни қидиришда бу усул кўп ишлатилади.
Ерни геофизик жиҳатдан текширишда унинг энг чуқур қисмини текширувчи сейсмометрик усулдан фойдаланилади. Бу усул Ер қатламларидаги сейсмик (зилзила) тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги, ютилиш ва қайтиш қонуниятларини, Ернинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўрганади.
Шунингдек, геологияда геохимиянинг ютуқлари ҳам катта ўрин тутади. Геохимия тоғ жинсларини ташкил этган кимёвий моддаларни аниқлайди, металлогения ва вулқон отилиши жараёнларида вужудга келган кимёвий элементларнинг тарқалиш қонуниятларини ўрганади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish