Гидросфера
Сув қобиғи Ер шари юзасини тўлиқ қоплаган эмас. Гидросфера умумий ҳажмининг 94% океан ва денгизлардир; 4% и Ер ости сувларига, 2 % муз ва қорларга (асосан; Арктика, Антарктика ва Греландияда), 0,4% қуруқликдаги сувларга (дарёлар, кўллар, ботқоқликларга) тўғри келади.
Планетамизнинг бутун юзаси 510 млн км2 бўлиб бундан 71%, яъни 361 млн. км2 юзаси сув билан қопланган.
Шундай қилиб, денгиз майдонининг қуруқлик майдонига нисбати тахминан 2,5:1, демак сув жуда кўп экан. Лекин шуни назарда тутиш керакки, литосферанинг қалинлиги ва шу билан бирга бутун планетанинг ҳажмига нисбатан океан сувининг умумий қалинлиги жуда камдир. Океаннинг ўртача чуқурлиги атиги 3,7 км, яьни Ер радиусининг ўртача узунлигига тахминий нисбати 1:1600 дир, океандаги сувнинг ҳажми бутун планета ҳажмига нисбати тахминан 1:8000.
Қуруқлик асосан шимолий ярим шарда жойлашган: бу ярим шар майдонининг 39 проценти қуруқликдир, жанубий ярим шарда эса қуруқлик фақат 19 процентни ташкил этади. Қуруқликнинг бундай тақсимланиши бир қанча энг муҳим оқибатларга олиб келади, булардан бири қитъаларнинг иқлим хусусиятидир.
Планетанинг океан деб аталувчи сув юзаси одатда бир бутун юза деб қаралади. Ю.М. Шокальский бу сув юзасини “дунё океани” деб атаган. Лекин, бу сув майдонининг айрим қисмлари сувининг температураси ва шўрлиги, денгиз оқимларининг хусусиятлари ва музлаш шароити билан бир-биридан оз бўлса-да фарқ қилади. Буларни назоратга олиб, одатда дунё океанини уч океанга бўладилар:
Атлантика океанини бутун денгизлари билан 93,4 млн. км2 ни эгаллайди. У шарқда Европа ва Африка қиоғоқлари, Ғарбда Америка қирғоқлари, жанубда эса Антарктида қиғоқлари орасидадир. Ғарбда Горн бурни ва шарқда Игольний бурни мередианлари Атлантика океанининг сувдаги чегараларидир.
Тинчлик ёки Улуғ океан юзаси 197,7 млн. км2 га тенг. Уни шарқда Америка қирғоқлари ва Горн бурни меридиани, жанубда Антарктида ва ғарбда Осиё қирғоқлари ўраб туради. Суматра ороли ва жануброқда жойлашган ороллар чизиқлари бўйлаб Тинч океан билан Ҳинд океанининг чегараси ўтади.
Ҳинд океани юзаси 74,9 млн. км2 дир. У шимолда Осиё билан, ғарбда Африка ва Игольний бурни меридиани билан, шарқда Суматра, Ява, Австралия, Тасмания қирғоқлари ва Жанубий бурун меридиани билан, жанубда эса Антарктида қирғоқлари билан чегараланган.
Атиги юзаси 13,1 км2 га тенг бўлса, Шимолий Қутб океанни ҳам баъзан алоҳида ажратадилар. Бу кичик океаннинг кўп масофагача табиий чегаралари бор: Европа, Осиё ва Американинг шимолий қирғоқлари ана шундай чегаралардир. Шимолий қутб доирасини одатда Атлантика ва Қутб океанларининг чегараси деб ҳисоблайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |