Кимёвий оҳактошлар. Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган оҳактошлар, органогенларга қараганда пўпроқ учрайди. Булар орасида микродонали ва оолит оҳактошлар, оҳакли туфлар ва бошқалар ҳаммадан кўп аҳамиятга эгадир.
Майда кальцит доналаридан ташкил топган микродонали оҳактошлар айниқса қадимги қатламларда жуда кенг тарқалган. Уларни қандай қилиб ва нимадан ҳосил бўлганлиги ҳанузгача баҳс туғдириб келмоқда. Эҳтимол уларнинг бир қисми органик йўл билан ҳосил бўлиб, ўзгариб кетган оҳактошлардир.
Оолит оҳактошлар шарсимон оҳак доналари - оолитлардан иборат бўлиб, улар қобиққа ўхшаш ёки радиал шуъласимон тузилишда бўлади. Оолитларнинг катталиги одатда сўк донасидан (икратоши) наҳотдекгача бўлади. Баъзан оолит доналар эриб уларнинг жинсдаги ўрни думалоқ бўшлиқ бўлиб қолади. Бундай жинслар “Манфий оолитлар” номини олган.
Оҳакли туф одатда кавакли ёки катакли оҳакли жинс кўринишида бўлиб, эриган бикарбонатли оҳакка бой сувлардан кальцит чўкиб тушиши натижасида пайдо бўлади. Унда кўпинча шохлар, барглар ва бошқа ўсимлик қолдиқларининг, шунингдек оҳак манбаидан чиққан юпқа қобиқ билан ўралган ҳайвон организмлари қолдиқларининг излари учрайди. Туфлар қуруқликда пайдо бўлганлигидан унча қалин булмайди. Бу жинслар баъзан қайноқ булоқлар чиққан жойларда каттагина масса бўлиб тўпланади. Кристалл тузилишга эга бўлган қаттиқ туфлар травертинлар дейилади. Гилли аралашманинг миқдорига қараб оҳактошлар гилли оҳактош (20% дан кўп) ва мергелга (30-50%) бўлинади.
Мергеллар жуда кенг тарқалган бўлиб, цемент саноати учун хомашё сифатида катта аҳамиятга эгадир. Ташқи кўринишидан мергел одатда зич, қаттиқ ёки юмшоқжинс бўлиб, баъзан чиганоқсимон, кўпинча нотекис ёки тупроқсимон синишга эга бўлиб жуда турли-туман рангда (оқ, кулранг, пушти, қизил ва яшил) учрайди. Хлорид кислотасида мергеллар кучли қайнайди. НС1 кислотасининг ҳар бир томчиси жинс юзасида хира (кир) доғ қолдиради (мана шу билан мергеллар оҳактошлардан кескин фарқ қилади). Доломит аралашган жинсларни доломитли оҳактошлар деб юритилади. Кучсиз доломитлашган оҳактошларни НС1 ёрдамида қайнаш даражасига, яъни тоза оҳактошларга қараганда анча кучсиз кузатилишига қараб аниқлаш мумкин. Оҳактош ва мергеллар орасида кўпинча кремнийли турлар учрайди. Бундай жинсларни кремнийли оҳактош ва кремнийли мергеллар деб юритилади. Улар жуда қаттиқ бўлиб, чиғаноқсимон ва ўткир қиррали синишга эга, НС1 кислотаси кучсиз таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |