Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet66/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   136
Bog'liq


Сейсмик районлаштириш

Зилзилашуносликнинг энг муҳим тармоқларидан бири сейсмик районлаштириш ҳисобланади. Сейсмик районлаштириш деганда қаерда, қандай куч билан зилзила содир бўлишини аниқлаш тушунилади. Катта майдонлар учун қаерда, қандай куч билан Ер қимирлашини аниқлаш учун ер қобиғининг тузилиши, ундаги ҳаракатлар, ернинг физик майдонлари бўлиб ўтган зилзилалар тўғрисидаги маълумотлар чуқур тадқиқ қилинади. Зилзила гипоцентрлари кўпинча ернинг чуқур ва серҳаракат ёриқларида, ҳозирги замон ҳаракатлари ва уларнинг градиентлари, ернинг гравитацион ва магнит майдонларининг катта градиентли жойларида ва шунга ўхшаш Ер қобиғидаги қатор аномал параметрлик жойларида жойлашади. Ҳар бир параметр билан зилзила кучи ўртасидаги боғланишлар қидириб топилади. Кўпинча айрим параметрлар билан зилзила кучи орасидаги богланишлар бир хилда бўлмайди. Улар орасидаги богланиш баъзи параметрлар учун юқори, баъзилари учун кичик қийматга эга. Айрим параметрлар ва зилзила кучи ўртасидаги богланиш доим ҳам тўғри чизиқли боғланишга эга бўлавермайди. Шунинг учун, кўплаб параметрлар ва зилзила кучи орасидаги боғланишни ҳисоблаб топишга асосланган районлаштириш мукаммалроқ бўлади.


Сейсмик районлаштириш учун энг асосий параметр бўлиб ўтган зилзилалар ҳақидаги маълумотдир. Биринчи босқичда йирик майдонларда бўлиб ўтган зилзила эпицентрлари харитага туширилади. Харитадаги Ер ёриқлари, геологик йирик структуралар, улар билан боғлиқ Ер физик майдонларининг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда бир хил кучли зилзила эпицентрлари балл чизиқлари билан туташтирилади. Йирик майдонларда қаерда, қандай куч билан зилзила содир бўлишини график усулда кўрсатиш ёрдамида сейсмик районлаштириш хариталари тузилади. Юқорида келтирилган усул энг оддий ва шу билан бирга анча ноаниқ бўлган харита тузишга имкоиият беради.
Хариталар мукаммалроқ бўлиши учун зилзила кучи ва турли параметрларнинг катталиклари орасидаги боғланиш аниқ математик ҳисоблашлар асосида топилади. Ҳисоблашда 15-20 та параметр кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Зилзила кучи билан турли параметрлар катталиклари ораси-даги энг яхши боғланиш ернинг янги даврдаги ҳаракат катта-ликлари, ҳозирги замон ҳаракатлари, гравитацион майдоннинг градиентлари орасидаги богланишлардир. Ернинг янги давр ўзгаришлари катталиги қанча катта бўлса, ўша Ерлардаги зил-зилалар кучи шунчалик юқори бўлади. Худди шунга ўхшаш Ер гравитация майдони градиенти юқори жойларга ҳам кучли зилзилалар тўғри келади.
Сейсмик районлаштириш қўлланилаётган усулларга, масштабга қараб учга - умумий сейсмик районлаштиришга, мукаммал сейсмик районлаштиришга ва сейсмик микрорайонлаштиришга бўлинади.
Умумий сейсмик районлаштириш собиқ Россиянинг барча сейсмоактив районларн учун яхлит битта харита тузишдан иборат. Харита одатда 1:10000000, 1:8000000, 1:5000000 каби майда масштабларда тахмииан ҳар 10-15 йилда бир мартадан тузилади. Дастлабки сейсмик районлаштириш харитаси Россияда 1930 йилларда тузилганди. Ҳозирги кунда ҳамма фойдаланиши лозим бўлган, Давлат қурилиш бошқармаси томонидан тасдиқланган харита ОСР - 78 (ОСР - обшего сейсмического районирования) умумий сейсмик районлаштириш харитаси ҳисобланади. Бу ерда 78-харита тасдиқланган 1978 йилни билдиради. Харита тузишга асосланган материаллар 1980 йилда Россиянини сейсмик районлаштириш китобида (академик М.А Садовский бош редактор) Москвада чоп этилди. Хаританинг ўзи эса 1983 йилда кўп минг сонли нусхада босилиб чиқди.
Хаританинг тез-тсз қайтадан тузилишига сабаб унда қаерда, қандай куч билан зилзила содир бўлишини ҳамма жой учун ҳам тўғри кўрсатишнинг қийинлигидадир. Харита тузилиб бўлгандан кейин табиатнинг ўзи унга “тузатиш” киритиб хатоларини тузатади. Масалан, 1948 йилги Ашхобод, 1970 йилги Доғистон, 1988 йилги Спитак зилзилаларидан кейин хариталарда 2-3 баллгача хатоликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. 1976 йилги Газлидаги зилзилагача ОСР-78 харитасининг дастлабки нусхасида Газли ҳам 7 баллик зонага киритилганди. Афсуски харита тузишдаги хатоликлар жуда ҳам қимматга тушади. Ашхобод ва Спитак зилзилаларидан кейин жами 150 мингча киши қурбон бўлди. Бўлиб ўтган зилзилалардан ташқари йилдан йилга жойларнинг геологик, тектоник тузилишлари мукаммалроқ ўрганилади.
Ундан ташқари сейсмик районлаштиришнинг аввалгиларига қараганда пухтароқ, аниқроқ усуллари яратилади. Бу нарсаларнинг ҳаммаси ҳар 10-15 йилда сейсмик районлаштириш харитасини янгидан тузишни тақозо этади. Ҳозирги кунга келиб ОСР-78 харитаси анча эскирди. У қурувчиларнинг талабига тўла жавоб беролмаяпти. Шунинг учун, 1991-1995 йилларда янги сейсмик районлаштириш харитасини тузиш режалаштирилган. Бу харита устида ҳозир жуда кўп олимлар иш олиб боришмоқда. Ўйлаймизки, кейинги харита аввалгиларидан анча мукаммал, аниқ тузилиб, илгаригиларининг қўпол хатоларини такрорламайди.
Қўпол хатолар дейишимизга сабаб, масалан биргина Спитакни олсак, харита тузишда 2-3 баллга адашилган, бинолар 9-10 баллга мўлжаллаб эмас, 6-7 баллга мўлжаллаб қурилган. Қурилиш нормалари ҳам қўпол бузилган. Бу хатолар 25-30 минг кишининг қурбон бўлишига, бир неча миллиард сўмлаб моддий зарар кўришга олиб келди. Биз ўйлаймизки, харитада фақат Арманистон майдонида эмас, балки бошқа жойларда ҳам хатоликларга йўл қўйилган. Бундай хатоликларга бизнинг Ўзбскистоннинг айрим майдонлари учун ҳам йўл қўйилган бўлиши мумкин. Айниқса, Ғарбий ва Жанубий Ўзбскистонда бундай Ерларнинг бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки сейсмологик жиҳатдан у Ерлар Шарқий Ўзбскистонга нисбатан камроқ ўрганилган. Зилзилалар тўғрисидаги тарихий маълумотлар ҳам жуда кам аниқланган.
Мукаммал (детал) сейсмик районлаштириш хариталари 1: 1000000, 1:500000 каби ўртача масштаблардда тузилади. Бу хариталар нисбатан кичикроқ майданлар учун, масалан, Тошкент воҳаси, Фаргона водийси ёки Марказий Қизилқум каби майдонлар учун тузилади. Бундай харита тузишда фойдаланиладиган маълумотлар ҳам анча аниқ ва пухта бўлиши керак. Бўлиб ўтган зилзилаларнинг эпицентри, чуқурлиги, кучи ҳақидаги, геологик, тектоник тузилиш, геофизик майдонлар, ернинг хозирги ва янги замон ҳаракатлари ва шунга ўхшаш барча маълумотлар юқорида кўрсатилган масштабдаги аниқликни қаноатлантириши керак. Бундан ташқари мукаммал харита тузишда сейсмоприемниклар ёрдамида Сезиларли ва кучли зилзилаларнинг тебраниш параметрлари аниқ ёзиб олинади ва харита тузишда фойдаланилади. Харитада қаерда, қандай куч билан зилзилалар содир бўлиши кўрсатилади.
Сейсмик микрорайонлаштириш хариталари янада йирикроқ масштабларда (1:10000, 1:5000. 1:25000, 1:50000) айрим шахар, район, сув омборлари, йирик қурилиш объектлари, атом электр станциялари ва бошқа майдонлар учун тузилади. Бу харитада жойнинг геологик тузилиши, ундаги тоғ жинсларининг таркиби, Ер ости сувларининг чуқурлиги каби параметрларнинг зилзила кучига таъсири кўрсатилади. Яъни, сейсмик микрораёнлаштириш деганда зилзила кучи у ёки бу майдонда жойнинг шароитига қараб қандай намоён бўлишини кўрсатади. Зилзила кучи тоғ жинслари қаттиқ яхлит массивлардан иборат жойларда 1-2 баллга қирқилади, аксинча бўшроқ тоғ жинсларидан иборат (тупроқ, қумтупроқ ва ҳ. к.) жойларда эса 1-2 балл ортиқроқ куч билан намоён бўлади. Ер ости сувлари ҳам ер сатҳига қанчалик яқин бўлса, улар зилзила кучини шунчалик кўпроқ орттиради. Демак, жойларнинг шароитига қараб зилзилалар 1-2 баллгача ортиқ куч билан ёки шунча кам куч билан намоён бўлиши мумкин.
Сейсмик микрорайонлаштириш хариталари ҳозиргача жумҳуриятнинг кўпгина йирик шахарлари ва бошқа объектлари учун тузиб бўлинган. Улар Тошкент, Чирчиқ, Янгийўл, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Зарафшон ва бошқа шаҳарлар, Чорвоқ, Тўполон, Хисарак ва бошқа сув омбор-лари, Қибрайдаги ядро физикаси институтининг реактори жойлашган объект ва бошқалардан и6орат.
Юқорида келтирилган хариталарнинг ҳаммаси турли қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотларига татбиқ этилган. Хариталарни халқ хўжалигига татбиқ этиш натижасида кўрилган иқтисодий фойда 100 миллион сўмдан ортиб кетали.
Харита тузиш учун жойларнинг геологик, тектоник, геоморфологик тузилиши, инженерлик геологияси шароити пухта ўрганилади. Кўплаб зилзилаларнинг тебраниш қонуниятлари сейсмоприёмниклар ёрдамида аниқ ёзиб олинади. Яъни, турли кучдаги зилзилалар қандай частотада ва амплитудада намоён бўлиши аниқланади. Бу эса ўз навбатида қурувчиларга қандай типдаги бинолар қуришни лойихалаштириш кераклигини кўрсатувчи омилларлан бири бўлиб хизмат қилали.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish