Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet63/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   136
Bog'liq


Тектоник зилзилалар. Ep қатламларини ўзгартирадиган тоғ ҳосил қилувчи энергия (куч) зарбидан ҳам зилзила ҳосил бўлади. Тектоник жараён натижасида тоғ ҳосил бўлади, Ер пўстида қатламлар букилади, сиқилади, ёрилади, узилади ва бошқа хил структуралар пайдо бўлади.
Тоғли улкаларда, масалан, Альп, Тяншань, Помир, Кавказ, Анд, Кордильера ва бошқа улкаларда ер ҳозирги вақтда ҳам тез-тез тебраниб туради.
Бу улкалардаги зилзила тулқинининг кучи аввалгиларидан анча кучли бўлиб, халқ хужалигига кўп зарар етказади. Текто­ник зилзила ҳаракати Ер пўстини ташкил этувчи массалар тадрижий тараққиётда эканлигини курсатади. Юқорида кўрсатиб ўтилган улкалардаги Ер қатламларининг яхлит-яхлит бўлиб ажралиши тектоник ҳаракат таъсирида вужудга келади. Бу ҳаракат оқибатида вақт-вақти билан атрофга гоҳ кучли, гоҳ кучсиз сейсмик тулқин тарқалади. Тектоник зилзилада Ер шарида айрим участкаларда, яъни Ер пўстининг геосинклинал (эластик, буш-рок.) деб аталадиган жойларида бўлиб туради. Тектоник зил­зила кенг тарқалган ва энг даҳшатли ҳамда вайрон қилувчи зил-зиладир.
Ep шарида бўладиган даҳшатли, вайрон қилувчи зилзилаларнинг 90 фоизига яқинини тектоник зилзила ташкил этади.
Зилзила оқибатлари. Табиатнинг даҳшатли ҳодисалари таъсирида зилзила бўлиб турадиган ўлкаларда фақат Ер пўсти ва Ер қатламлари ўзгартирибгина қолмай, балки аҳолига ва уларнинг уй-жойларига, шаҳарларга катта зарар етади. Зилзила вақтида унинг кучли ҳаракатидан бинолар вайрон бўлади, ёнғин чиқади.
Қаттиқ зилзила вақтида кишилар ўзларини ҳимоя кила олмай қоладилар, тирик қолганлари ҳам қўрқувдан ақлдан озадилар, соқов ва гаранг бўлиб қолишлари мумкин. Кучли зилзила кечаси бўлган жойларда босиб қолган бинолар тагидан кишиларни қутқариб олиш ва уларга тез медицина ёрдами кўрсатиш қийин.
Зилзиладан жуда кўп шаҳарлар, қишлоқлар вайрон бўлган ва одамлар ҳалок бўлган.
Ep шарининг айрим жойларида бўлган фалокатли зилзилаларнинг оқибатлари билан танишиб чиқамиз.
Тарихда энг кучли зилзила Сурия, Паластин, Қичик Осиё Auндистон, Хитой, Япония ва Ўрта Осиёда бўлган.
Сурия ва Фаластинда қадим вақтлардан бери жуда кўп куч­ли зилзилалар бўлган. Бундан баъзиларигина “Вехта завета” номли китобда ёзиб қолдирилган. Бу китобдаги маълумотларга қараганда эрамиздан 1900 йил илгари зилзила Улик денгиз райони жанубидаги Судум, Гумурру, Зебоим ва Адам шаҳарларини вайрон қилган, эрамиздан аввалги 1180 йилдаги зилзилада Ие­рихон шаҳрининг деворлари бузилган.
Эрамиздан аввалги 1100 йилда зилзила зарбасидан Паластин шаҳридаги Ғози мадрасаси бузилган ва кўп одам ўлган. 464-йилларда Спарта шаҳри жуда вайрон бўлган, фақат 5 уй омон қолган, холос, 20 мингга яқин одам ўлган.
Эрамиздан аввалги 222 йилда зилзила натижасида Родос бролида жуда кўп шаҳарлар вайрон бўлгани ва 334 йилда Антихия шаҳрининг бузилиб кетганлиги (40000 одам улган ва яра-.дор бўлган) маълум.
Ҳиндистонда 893 йилги зилзиладан 180 000 киши улган.
Қримда 1293 йилдан 1928 йилгача ёки 635 йил давомида 25 марта жуда кучли зилзила бўлганлиги ҳисобга олинган. Бу зил­зилалар тектоник ҳаракатлар сабабли Қрим тоғларининг кўтарилиши ва Қора денгизнинг чўкиши натижасида рўй берган.
Урта Осиёдаги зилзилалар ҳақида кўпгина тарихий маълумотлар бор. Қадимги тарихшуносларнинг, ҳинд ва араб сайёҳларининг хотираларида, Абу Али ибн Сино ва бошқа узбек олимларининг китобларида зилзила ҳодисалари қайд қилинган. Заҳириддин Муҳаммад Бобир (XVI аср бошида) Қандахор (Афғо-нистон) шаҳридаги бир зилзилани мана бундай тасвирлайди: «Бу дамда андоқ зилзила бўлдики... Шаҳарда ва қишлоқларда кўп уйлар текис бўлиб, уй ва том остида колиб улгани кўп бўлди. Ep андоқ ёрилиб эдиким, баъзи тарафи белча баланд бўлиб эди, баъзи тарафи белча паст ёрилган. Ерга баъзи ерда киши сигар эди. Зилзила бўлган замон тоғларнинг бошидан тўфан кўтарилди. Шу билан бирга Заҳириддин Муҳаммад Бобир бир кунда
33 марта зилзила бўлганини ва у бир йилча давом этганини курсатиб ўтган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида, Тошкентда яшаган Муҳаммад Солиҳ ўзининг тожик-форс тилида ёзилган “Тарихи фжаидидаий Тошкент” (“Тошкентнинг янги тарихи”) асарида қуйидаги сатрларии ёзади: Тошкент шаҳарида кучли зилзила воқе бўлди; мозорларнинг 11 гумбази, ҳазрат Аҳрор валий масжиди, Жомининг (Чорсувдаги) гумбази кунфаякун бўлди, кўп кишилар ғафлатда ётган эди, аҳоли иморатлар тагида қолди. Барақхон мадрасаси гумбази тагида 4 толиби илм муллабачча ҳалокатга етди.
Зилзила ярим соат давом этиб, сўнг қайтди. Кучли силкиниш, 4 дақиқа давом этди. Зилзила тинчигандан кейин ҳам кечалари бедор бўлган кишиларга қарийб бир ой давомида Ер ҳаракати маълум бўлиб турди. Зилзила 1866 йил 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси содир бўлган.
1620 йилда Фаргона водийсида ҳозирги Наманган шаҳридан ғарбда Ахси шахрида кучли (8-9 балл) зилзила бўлган. Бу зилзила кучи туғрисида Муҳаммад Тоҳир узининг “Ажойибул Табокат” номли китобида мана бундай деб ёзади:
“Ахси вилоятида шундай кучли зилзила бўлганки, дарёдан (Сирдарёдан) тошиб чиққан сув дарёга яқин бўлган чулларга тошган ва сув билан чиққан балиқлар питирлаб-питирлаб ўлганлар. Дарахтлар илдизи билан ағдарилган ва бинолар кучли ва тез зилзила зарбидан бузилган ва улар остида жуда кўп одам­лар қолиб кетган”.
1667 йил апрель ойида ҳозирги Адриатика денгизи қирғоғида Дубровник (Қора Рачузу) шаҳарини зилзила вайрон қилган. Пиренейя ярим оролида, Португалиянинг пойтахти Лиссабонда 1755 йил 1 ноябрда дунёда энг кучли зилзила (11-12 балл) бўлган. Бу зилзиладан кўрққан аҳоли денгиз соҳилига қочган, бироқ соҳил одамлар билан бирга бир зумда. 200 м чукиб, унга денгиз босиб келган. Бу зилзила зарбасидан ҳатто денгизда баланд тўлқин кўтарилиб, унинг кучи 7-1027 эргга етган. Лиссабондаги зилзилада 60.000 киши ҳалок бўлган.
1862 йилда Забайкальедаги Селенга дарёсининг қуйилиш жойида 200 км2 майдон чукиб, Байкал кули қўлтиғи ҳосил бул-ган. Чукиш пайтида бу ерда яшовчи чўпонлар, кўчманчи аҳоли подалари билан бирга сув остида қолган.
И. В. Мушкетов 1887 йил 18 майда Верний (Олмаота) шаҳарида бўлган зилзила зарбидан шаҳар бутўнлай вайрон бўлгани ҳақида маълумот ёзиб қолдирган. Унинг ёзишича, Ер остидан кучли буғиқ овоз келган, сунг кетма-кет кучли зарбали зилзила тўлқинлари тарқалган; яна шундай овоз ва кучли зарбалар такрорланиб турганлигидан кишилар саросимага тушганлар. Улар хоҳлаган томонга тумтарақай қочганлар.
1911 йилда Олмаота шаҳари яқинида яна зилзила бўлган, эпицентр аҳоли яшайдиган жойда булмагани сабабли бинолар деярли бузилмаган.
1902 йил 3 декабрь кўпи кечаси соат 12 да Андижон шаҳрида кучли зилзила (9 балл) бўлиб, шахарнинг кўп бинолари бузил­ган ва кўп кишилар (7000) ҳалок бўлган. Зилзиладан кўрилган зарар ўша вақтдаги пул ҳисобида 12 миллион сўмни ташкил этган. Зилзила натижасида шаҳарда ва шаҳар атрофидаги қишлоқларда ер ёрилган, ёрилган жойлардан сув отилиб чиққан, баъзи ерлар чўккан.
1920 йил 16 декабрда Хитойнинг Ганьсу ва 1927 йил 23 майда Наньшань шаҳарларида кучли зилзила бўлиб, шаҳар бино­лари ва иншоотлар бузилган ҳамда 200.000 дан ортиқ аҳоли ўлган, Ер юзасида ҳам анча ўзгариш рўй берган.
1923 йил 1 сентябрда Японияда даҳшатли зилзила бўлиб, кўп шаҳарлар хароб бўлган. Масалан, Токионинг ўзида 170 минг киши ўлган ва 700.000 та китоби бўлган подшо кутубхонаси ёниб кетган. Бундан ташқари, Токио, Иокогама, Иокасуна ва бошқа шаҳарларда ёнғин кўтарилган.
1946 йил 2 ноябрда соат 6.28 минутда Тўқтўғулда 7 балли зилзила бўлган. Ep қимирлаш эпицентри Тўқтўғул (Музтоғ) да бўлиб, зилзила кучи 8-9 баллга етган.
Тўқтўғулдан 18-20 км шимоли-ғарбда Норин дарёсининг қуйи оқимида катта узилма ҳосил бўлган. Бу узилма Норин дарёсини анчагача тўсиб турган, узунлиги 200-250 м, эни 150-200 м, чуқурлиги 10 м ли ёриқ ҳосил бўлган. Тўқтуғул зил-зиласи 5 ой давом этди.
1948 йил 6 октябрда рўй берган Ашхобод зилзиласи кучли зилзилалардан бўлиб, унинг тўсатдан бўлган тўлқин зарбаларини Москва, Тошкент, Самарқанд, Душанба ва бошқа шаҳарлардаги сейсмик станциялар қайд қилган.
Бу зилзиланинг эпицентри Ашхободдан 25 км жануби-шарқида бўлиб, кучи 9-10 баллга етган. Ашхободда эса зилзиланинг кучи 7-8-9 балл атрофида бўлиб, кўп бинолар бузилган ва ки­шилар ҳалок бўлган. Эпицентрга яқин жойларда ер ёрилган, айрим жойлар чўкиб, айрим жойлар кўтарилган, Ер ёриқлари дан иссиқ сув ва қум аралаш лойқа оқиб чиқиб тўпланган. Г. П. Горшковнинг айтишига қараганда Ер ёриқлари Копет-Доғнинг шарқий ва жануби-шарқий ён бағри томонга йўналган.
1966 йил 26 апрель эрталаб маҳаллий вақт билан соат 5 дан 23 минут утганда Тошкентда кучли зилзила содир бўлди. Зил­зила тулқинлари биринчи зарбасининг кучи марказда 7,5 балл (5,5 магнитудадан ортикрок) бўлди. Унинг эпицентри шаҳарнинг марказида, гипоцентри 9-10 км чуқурликда эканлиги аниқланди. Бу зилзила натижасида 7 баллга мўлжаллаб қурилган иморатларда ёрилиш ва ҳатто босиб қолиш ҳодисалари руй берди. Хом ғишт ва пахсадан қурилган иморатлар яроқсиз деб топилди. Биринчи зилзила зарбасидан кейинги 4 ой давомида тошкент сейсмик станцияси 700 марта силкиниш бўлганлигини қайт қилинган.
Ўрта Осиёдаги тоғлар, жумладан Қурама, Фаргона, Чотқол, Пеком ва бошқа тоғ тизмаларининг геологик тузилиши ва тектоникасини текшириш натижасида бу тоғ тизмалари­нинг неоген ва антропоген даврида кучли тоғ бурмаланиши (яхлит, лалахса) кўтарилишларидан қайта хосил бўлганлиги исботланди (С. С. Шульц, В. И. Попов, M. О. Ахмаджонов ва бошқалар). Ep қатламларининг тектоник ҳаракат натижасида бурмаланишини яққол кўрсатувчи зилзила ҳодисаси юқорида кўрсатиб ўтилган тоғларнинг ўтган яқин 2 миллион йил ичида пайдо бўлганлигидан дарак беради. Чотқол, Пском, Қурама, Фарғона тоғ тизмаларида Ер қимирлаш натижасида ҳосил .бўлган ёриқлар юкоридаги сўзимизнинг исботи бўла олади.
Тектоник ҳаракат асосан икки хил йўналувчи кучни ҳосил қилади: 1) ёнлама пликатив босим натижасида катламларнинг бурмаланиши рўй беради: 2) вертикал (тиккасига) ҳаракатланувчи куч таъсирида Ер ёрилиб, қатламларнинг бир қисми ўз ўрнида қолади, иккинчи қисми эса пастга узилиб тушади. Бундай ходисалар ёр багрида кўпинча жуда чуқурда рўй беради баъзан, юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, кучли зилзила нати­жасида Ер юзасида ҳам рўй беради.
Қадимдан маълумки, Ер пўсти ҳеч қачон тинч турмай, доим қимирлаб турган. Ўрта Осиё республикаларида фақат 1929 йилда 600 марта зилзила бўлганлиги ҳисобга олинган. Олимлар Ер шарида 4000 йил давомида 13 млн. кишининг зилзиладан ўлганлигини ҳисобга олганлар.
Умуман айтганда, зилзила Ер пўстини ташкил этган қат-ламлардаги тектоник ҳаракат натижасида келиб чиқади. Текто-кик ҳаракат натижасида зилзила тўлқинлари тарқалади ва Ер қатламлари ларзага келади. Зилзила тўлқинлари Ер қатламла-рининг ички ва ташқи тузилишини бузувчи асосий кучдир.

Р асм 45. Ашхободдаги Аннау мачитининг 1908 йил


зилзиласидан кейинги кўриниши.


Зилзилани текшириш усуллари. Зилзилани ўрганиш ва унинг сабабларини аниқлаш асосан илмий тадқиқот институтларида олиб борилади. Мамлакатимизда ҳозирги вақтда йигирмадан ортиқ махсус сейсмик станция (Москва, Свердловск, Тбилиси, Тошкент, Душанба, Иркутск, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда) бўлиб, уларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу станцияларнинг ҳаммаси академик Б.Б. Голипин ва олимлардан П. M. Никифоров, В. Ф. Бончковский, Д. П. Кирнос, Д. А. Харин ва бошқалар ихтиро этган махсус асбоблар билан таъмин этилган. Б. Б. Голициннинг бундан қарийб ярим аср илгари (1906 йилда) ихтиро этган сейсмографи энг яхши сейсмографлардан биридир. Бу асбоб катта сейсмик станцияларда яхши натижа бермоқда. Б.Б. Голициннинг сейсмографи ҳатто чет элларда ҳам фойда-ланилмоқда.

Расм 46. Голицин сейсмогрофи.


Бу сейсмограф пружинага осилган рэмкага бириктирил-ган оғир металл юкдан иборат. Бу юк юкори кўтарилиши ва паст тушиши мумкин. Раманинг учидаги кучли магнитлар. орасига симли ғалтаклар ўрнатилган. Зилзила бўлмаган вақтда сейс­мограф қимирламайди. Ep ларзага келганда асбобларнинг таглик қисми инерт оғир юкка нисбатан силжийди, раманинг ғалтакли учи магнитлар орасида қимирлай бошлайди за галтакларда электр токи ҳосил бўлади. Бу ток ойнали гальванометрга боради. Ойнага тушаётган ингичка ёрурлик нури ойнада акс этиб, секин ўтаётган фотоқоғозга туптади. Бу сейсмограф Ўрта Осиёдаги регионал сейсмик станцияларга 1929 йилда ўрнатилган эди. У 1929 йилдаёқ 600 зилзилани қайд этган. 1929 йилдан 1940 йилгача 6000 дан ортиқроқ зилзилани қайд этган. Кейинги йилларда шу жойларда янада такомиллашган сейсмографлар ёрдамида йилига 1000 дан ортиқ зилзила ҳисобга олинган.
Зилзила сабабларини ўрганиш мамлакатимизда яхши йўлга қўйилган. Зилзила сабабларини ўрганиш мақсадида сейсмо­логия институтлари ташкил этилган, бу ерда малакали сейсмологлар, геофизик, математик ва геологлар илмий ишлар олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Россия фанлар академияси қошида 1967 йилда ташкил этилган Сейсмология институти шулар жумласидандир.
Зилзила кучини ҳисобга олиш учун сейсмик асбобларнинг берган маълумотлари ва геофизик текшириш усулларидан фойдаланиб 12 балли шкала тузилган. Қабул қилинган олдинги 12 балли шкаладан бу (1952 йил, С.В, Медведев) шкаланинг фарқи шундаки, бунда зилзила кучини ҳисобга олишда иморатларнинг зарарланганлиги, Ер ости ва Ер усти сувидаги ҳамда Ер юзасидаги ўзгаришларга ва бошқа белгиларига эътибор берилади. Бунда ҳар қандай бинонинг пишиқ ва чидамлилиги, зарарланиш даражаси ҳисобга олинади. Печка сувоқларининг дарз кетиши, мўриларнинг ёрилиши, деворларда катта-катта дарз пайдо бўлиши, бинонинг қулаши ва уй ромлари тепасининг бутунлай ёки қисман босиб қолиши эътиборга олинади. Сўнгги йилларда совет сейсмологлари (В.И. Кейлис-Борисо­ва бошқалар) томони-дан зилзила тўлқинини, унинг ўчоғидаги зарбани аниқлаш усули ишлаб чиқилди.
Сейсмик станциялардан олинган сейсмограммалар ва Ер пўстининг неотектоник ҳаракатлар натижасида рўй берадиган силжишларига ва бошқаларга қараб зилзила учогининг динамик параметрини аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, тектоник харакатлар натижасида Ер пўстида бирданига ёрилиш рўй беради ва Ер пўсти уз мувозанатини йўқотади. Бунинг натижасида зилзила ўчоғида ҳосил бўлган таранг тўлқинлар у ердан атрофга тарқалади ва Ер юзасига тўлқин тарзида чиқар ькан, кучи камая боради. Зил­зила тўлқинлари асосан 3 хил бўлади, чунончи, бўйлама тўлқин - Ер массасининг ҳажми сиқилиши (деформация) дан келиб чиқади ва қаттиқ, суюқ ҳамда газ ҳолдаги моддалардан ўтади, кўндаланг тўлқин - Ер қатламлари. шаклининг ўзгариши реакциясидан ҳосил бўлади. Бу тўлқин суюқ ва газ ҳолатдаги моддалардан ўтмайди. Юза тўлқин қаттиқ ҳамда суюқ модда орасида ҳосил бўлиб, жуда секин ҳаракатланади.
Бизга маълум бўлган Ер юзидаги энг кучли зилзилаларидан бири XVII асрда Хитой­да бўлиб у 850000 кишини ёстиғини қуритган. 1957 йилда Монголияда бўлган кучли зилзила натижасида (11 балл) ёруғ пайдо бўлган ундан Ер юзига сувлар (Ер ости) чиққан. Ёриқнинг узунлиги бир неча юз км. га тенг бўлган. Мехико зилзиласи 1986 йилда бўлган. Бунинг на­тижасида ботқоқликда жойлашган эски Мехико шахри вайрон бўлган. Охирги 3000 йил ичида Ер юзида рўй берган зилзилалар натижасида 20 млн. киши вафот этган.
Ер шаридаги зилзиланинг маркази, яъни зилзила ўчоғини гипо­центр деб аташади. Ана шу гипоцентрни Ер юзасидаги проекцияси эпицентр деб аталади. Эпицентр билан гипоцентр орасидаги масофа қанча катта бўлса у шунча катта майдонга тарқалади ва аксинча улар орасидаги масофа кичик бўлса зилзиланинг тарқалиш майдони ҳам кичик бўлади.
Зилзиланинг кучини аниқлашдаги маълумотлар эрамизнинг II асрига бориб тақалади. Уни сейсмограф деб аташади. Буни ихтиро қилган Жан Чун дир. Бу сейсмографнинг асоси унинг ташкил қилган маятникни тебранишига боғлиқ.
Ер юзасида рўй бераётган ҳар 110 та зилзиладан 40 таси денгиз ёки океан тубида рўй беради. Зилзила ҳосил бўлишига 3 хил сабаб бор.
1. Тектоник ҳаракатлар натижасида рўй берадиган зилзилалар.
2. Вулқон отилиши натижасида рўй берадиган зилзилалар.
3. Кўчки (ўпирилиш) натижасида рўй берадиган зилзилалар. Бу уч хил зилзиланинг энг кучлиси тектоник ҳаракатлар натижасида рўй беради. Зилзиланинг узоқ масофага тарқалишига қатламлар ҳам таъсир қилади. Агар қатламлар қанчалик қаттиқ жинслардан ташкил топса зилзиланинг тарқалиш майдони кичик бўлади. Агарда қатлам ғовакли жинслардан иборат бўлса зилзиланинг тарқалиш майдони шунчалик катта бўлади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish