Литорал фация
Литорал худуди денгиз билан қуруқлик орасидаги жой бўлиб, вақти-вақти билан денгиз сувлари бостириб келади (сувларни кўтарилиш-қайтиш вақтида). Юқори даражада кўтарилиш-қайтиш бўладиган худудларда ва қирғоқ олди жойини қиялиги оз бўлса литроал зонани кенглиги 10 киломертга етиши мумкин. Масалан Шимолий Францияни Мон-Сан-Мишель кўрфази атрофида бу худудни кенглиги 10 километрни ташкил қилади. Сувни кўтарилиш-қайтиши кўп бўлмаган денгиз ҳавзаларида литорал зонани кенглиги тўлқин урилиш зонасига тўғри келади. Литорал худудларга сув массасини юқори даражада гидродинамик харакатчанглиги хосдир. Қирғоқ олди катта бўлмаган жойда чўкиндиларни ҳар хил турлилиги ва тез ўзгариши хосдир. Қиялиги ката бўлган қирғоқ олдида йирик бўлакли жинслар, қиялиги кам бўлагн жойларда қумлар ва алевритлар ҳосил бўлади.
Литорал зонани ўзига хослиги сув тубининг рельефини мураккаблиги – ёнма ён нураш (буралиб, бирикиб ва ёпишиб ўсувчи ўсимликлар ва ҳайвонларни изи бўлган, юзаси текис бўлмаган қаттиқ жинсларни борлиги) ва аккумулятив (ҳар хил бўлакли чўкиндилар билан тузилган сув ости валлари ва грядалари) формалрни бўлиши хосдир.
Ҳайвонот дунёси ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Улар харакатчан гидродинамик ҳаётга, вақти вақти билан бўлиб турадиган қурғоқчиликка мослашган қалин деворли раковиналар, сувни остки қисмига бирикиб яшайдиган, чўкиндига ёриб кириб кетувчилар ва бошқалар. Улардан ташқари денгиз организмлари ҳам учрайди. Улар литорал зонага тасодифан вақти вақти билан сувни кўтарилиш-қайтиш вақтида олиб келинади. Литорал худудда водоросллар ва мангровий тўқайзарлар кенг ривожланган. Ботқоқлашган ва вақти вақти билан сув босадиган денгиз олди пасттекисликларида ва мангровий тўқайзорларда ўсимлик қолдиқларини тўпламлари ҳисобига торфяниклар ҳосил бўлади.
Литорал зона ётқизиқларига қия қатламли текстура хосдир, кўтарилиш – қайтиш билан боғланган оқимлар чўкинди-ларда желобалар ҳосил қилади. Чўкиндиларга судралиб юрувчи ва ўйиб кирувчи ҳайвонларни излари, тўлқинларни урилиш белгилари, чўкиндиларни қуришидан ҳосил бўлган дарзлар, ёмғир томчиларни излари хосдир.
Литорал ётқизиқлар билан боғланган фойдали қазилмалар.
Сочилма конлар харакатчан тўлқинланиш зонаси билан боғланган. Нисбатан тинч худудларни ётқизиқлари билан алюминий (бокситлар), темир (лимонитли) ва бошқа металларни конлари боғланган.
Литорал конгломерат ва шағаллар, қўм ва қумтошлар, яна биоген карбонат жинслари қурилиш материаллари сифатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |