83
Биринчи технологик уклад 1970-1830 йилларни ўз ичига олади. Бу
укладда текстиль саноати, машинасозлик, чўян ишлаб чиқариш, сув
двигателининг кашф этилиши бўлган. Ривожланишни ҳаракатга келтирувчи
омил: чўян ишлаб чиқариш ва сув двигателининг кашф қилиниши. Биринчи ТУ
ривожланган жой Англия ҳисобланади.
Иккинчи ТУ ‒ 1830-1880 йиллар
. Буғ двигателининг кашф этилиши,
темир йўл қурилиши, транспорт, машина-параходларни қуриш, кўмир,
дастгоҳсозлик саноати, инструментал саноат ва қора металлургия саноатининг
ривожланиши. Ҳаракатга келтирувчи омил: буғ двигатели, дастгоҳлар, асосан,
АҚШ ва Франция давлатларида етакчи бўлган.
Учинчи ТУ ‒ 1880-1930 йиллар
. Электротехника, оғир машинасозлик,
пўлат эритиш ва қуйиш, электр узатгич линияларининг ривожланиши ва
ноорганик
химиянинг
ривожланиши.
Ҳаракатга
келтирувчи
омил:
электродвигатель, пўлат ишлаб чиқариш. Етакчи давлат: АҚШ.
Тўртинчи ТУ ‒ 1930-1980 йиллар
. Автомобиль ва трактор ишлаб
чиқарилиши, синтетик материаллар, органик химиянинг ривожланиши, нефть
ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш. Ҳаракатга келтирувчи омил: ички ѐниш
двигатели, нефт-кимѐ. Етакчи давлатлар: АҚШ, СССР.
Бешинчи ТУ ‒ 1980-2000 йиллар
. Электроника саноати, ҳисоблаш
техникаси, оптика-волокон техникаси, телекоммуникация, робот техникаси, газ
ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш ва ахборот хизматининг ривожланиши.
Ҳаракатга келтирувчи омил: микроэлектроника компонентлари. Етакчи давлат:
АҚШ, Япония.
Олтинчи ТУ ‒ 2000 йилдан кейинги йиллар
. Робототехникаси, молекуляр
биология
ва
ген
инженерияси
ютуқлари
асосида
биотехнология,
нанотехнология, сунъий интеллект тизими, глобал ахборот тармоқлари,
интеграллашган юқори тезликдаги транспорт тизимларининг ривожланиши.
Ҳаракатга келтирувчи омил: робототехникаси, нанотехнология. Етакчи
давлатлар: АҚШ, Япония.
Ўзбекистон иқтисодиѐти ва саноат ишлаб чиқариши ривожланишини
тўртинчи ва бешинчи технологик укладга киритиш мумкин. Машинасозлик
саноатининг ривожланиши (енгил автомобиль, трактор, автобус, юк
автомобили ва техник ускуналарни ишлаб чиқариш ва бошқалар) саноатда
кооперациянинг ривожланиши, бу соҳада кичик бизнес ривожланишига олиб
келади. Электроника ва кимѐ саноатини ривожланиши бошқа барча
тармоқларнинг инновацион ривожланишига ҳамда газ ва газни қайта ишлаш
саноатининг ривожланишига замин яратади. Газ ва газни қайта ишлаш
саноатининг ривожланиши ҳам бошқа соҳаларнинг ривожланишига олиб
келади. Шу билан бирга, иқтисодиѐтни сифат жиҳатдан юқори поғонага
кўтаради.
Ҳудудларнинг ривожланиш даражасини аниқлашда ижтимоий ва
иқтисодий интеграл индекслар ва умумий интеграл индексдан фойдаланилди.
Уларни ҳисоблашда қуйидаги кўрсаткичлар ажратиб олинди: иқтисодий
кўрсаткичлар ‒ аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ),
Do'stlaringiz bilan baham: