Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Материализм – 
оламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар 
ѐтишини эътироф этадиган, моддийликни устувор, деб биладиган таълимот. 
Идеализм
– оламнинг асосида руҳ ва ғоялар (идеялар ) ѐтади, дунѐ 
воқелиги ва ривожида идеяларни устувор, деб таълим берадиган фалсафий
таълимот. 
Фалсафада дунѐни англаш, унинг умумий қонуниятларини билиш билан 
боғлиқ мавзулар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу масалалар билан 
фалсафанинг гносеология (гносис билиш, логос – таълимот) деган соҳаси 
шуғулланади. Дунѐни билиш мумкин деб ҳисоблайдиган файласуфларни – 
гностиклар; 
оламни билиш мумкин эмас, билимларимиз тўғри ва аниқ 
ҳақиқат даражасига кўтарила олмайди деювчиларни эса - 
агностиклар 
(юнонча – билиб бўлмайди деган маънони англатади) деб юритилади.
Фалсафанинг янги соҳалари.
Фалсафий билимнинг тузилиши 
ўзгармас, узил-кесил шаклланган эмас. Фалсафанинг ривожланиши ва у ҳал 
қилаѐтган муаммолар доираси кенгайишига қараб фалсафий билим 
тузилишида ҳам ўзгаришлар юз беради. Илмий назариялар ѐки фалсафий 
ғоялар инқирозга учраган ѐки ўзининг асоссизлигини намойиш этган 
тақдирда, уларнинг билим тизимидаги ўрни ва ролини қайта баҳолаш амалга 
оширилади, бу эса баъзан уларнинг назарий ва амалий аҳамияти йўқолишига 
олиб келади. Масалан, флогистон назарияси, «фалсафа тоши»ни излаш, 
эмпириокритицизм фалсафаси ва ўз аҳамиятини йўқотиб, тарих мулкига 


10 
айланган бошқа кўпгина ғоялар билан шундай бўлган. Бугунги кунда 
фалсафа билан ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз беряпти, деган фикр мавжуд. 
Ҳатто фалсафа ўляпти деб ҳисоблайдиганлар ҳам йўқ эмас.
Дарҳақиқат, ўзини оқламаган ғоялар, йўналишлар ва концепциялар 
бисѐр, уларнинг аксарияти ҳозир жуда оғир аҳволда, айримлари эса кучли 
инқироз ҳолатини бошдан кечирмоқда. Аммо 
фалсафа ўзининг биринчи 
маъносида – «доноликни севиш» сифатида, ҳақиқатнинг тагига етиш усули 
сифатида, жон ҳолати сифатида ва ниҳоят, дунѐқарашнинг алоҳида
шакли сифатида инсоният тургунча мавжуд бўлади.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish