Б. Сапаров ф а л с а ф а


Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни. 
Ҳодисаларга макон-вақт мезони нуқтаи назаридан тавсиф бериш жараѐнида 
«қаерда?» ва «қачон?» саволлари биринчи ўринга чиқади. Уларни билишга 
нисбатан бошқа бир ѐндашув «нима?» саволи билан боғлиқ. Маълум жойда 
ва маълум вақтда мавжуд бўлган мазкур ҳодиса нимадан иборат? У қандай 
хоссалар билан тавсифланади? Бошқа ҳодисалардан унинг фарқи нимада ва 
қай жиҳатдан уларга ўхшаш? Бундай саволларга жавоб ҳодисаларни сифат ва 
миқдоржиҳатидан тавсифлаш орқали берилади. 


71 
Мазкур тавсиф предмети сифат ва миқдор категориялари билан 
ифодаланади. Энг синчков таҳлил ҳам ҳодисада сифат ѐки миқдор жиҳатидан 
тавсифлаш мумкин бўлмаган нарсани аниқлаш имконини бермайди. 
Бинобарин, сифат ва миқдор – ҳодисанинг қолдиқсиз «парчаланувчи» икки 
томонидир.
Миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни 
ривожланиш жараѐнининг механизмини ѐритади, у қай тарзда ва қандай 
шаклларда амалга оширилишини кўрсатади. Бу қонуннинг хусусиятини, у 
қандай намоѐн бўлиши ва амал қилишини аниқлаш учун унинг асосий 
тушунчалари: сифат, миқдор, меъѐр, сакрашнинг мазмунини ѐритиш талаб 
этилади. 
Сифат 
нарсаларга хос ва уларнинг борлиғи билан айний бўлган ҳамда 
уларни муайян алоқалар тизимидаги бошқа нарсалардан фарқлаш имконини 
берадиган ўзига хос хусусиятни акс эттиради
. Нарсаларнинг сифати 
уларнинг чеклилиги билан уйғун боғлиқ, зеро мазкур сифат йўқ бўлиши 
билан нарсанинг ўзи ҳам йўқ бўлади, у бошқа нарсага айланади. Сифат – 
нарсанинг ички хусусияти, предметни мазкур жиҳатдан фарқлаш учун зарур 
ва етарли бўлган хоссалар мажмуи. Аммо ҳар қандай нарса бир жиҳатдан 
битта сифатга ва турли жиҳатлардан кўплаб сифатларга эга бўлади 
Хосса - 
предметнинг жиҳати бўлиб, унинг бошқа предметлардан фарқи 
ѐки улар билан ўхшашлигини белгилайди ва улар билан ўзаро алоқада намоѐн 
бўлади.
Хоссалар муҳим ва иккинчи даражали бўлиши мумкин. Муҳим 


72 
хоссалар предметнинг сифатини белгилайди. Уларнинг йўқолиши моҳиятини 
мазкур хоссалар ташкил этган предметнинг ҳам йўқолишини англатади. 
Иккинчи даражали хоссалар ўзлаштирилиши ѐки предметнинг сифатини 
ўзгартирмасдан йўқолиши мумкин. Ҳар қандай хосса (температура, ҳажм, 
энергия ва ш.к.) муайян миқдор ва сифатга эга бўлади. Ҳар қандай предмет 
ўзининг мавжудлигини белгиловчи барча хоссалар мажмуидир. 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish