Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Хулосалар.
Ғарб ва Шарқда ўз тафаккур услубида билимларни 
ифодалаш ва ўзлаштиришнинг ўз механизмлари ва шакллари, билим ва 
ҳақиқатга элтувчи йўлни ѐритувчи ўз мўлжаллари мавжуд. Шарқ 
таълимотлари ва тафаккур услубини Шарқ амалиѐти ва тажрибасидан 
олинган ўзига хос усуллар ва методлар ѐрдамида тушуниш ва ичдан англаб 
етиш мумкин.
Таянч тушунчалар: 
―Авесто‖, зардуштийлик дини, Моний, Маздак
таълимоти, ―Веда‖, Чорвака, Конфуций таълимоти, Даосизм, Милет мактаби, 
Элей мактаби, ―ғоялар дунѐси ва соялар дунѐси‖. 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Зардуштийлик ва «Авесто»да акс этган фалсафий ғояларни гапириб 
беринг 
2. Моний ва Маздак таълимотларининг моҳияти нимада? 
3. Қадимги Миср, Ҳиндистон ва Хитой фалсафасига хос хусусиятларни 
гапириб беринг. 
4. Милет ва Элей фалсафий мактаблари вакиллари тўғрисида нималарни 
биласиз. 
5. Афлотуннинг «ғоялар дунѐси» ҳақидаги таълимотининг моҳияти
нимадан иборат? 
6. Демокрит, Гераклит, Сократ, Арасту, Эпикурларнинг таълимотлари 
моҳияти нимадан иборат. 
7. Марказий Осиѐ мутаффакирлари Форобий, Беруний, Ибн Синолар 
таълимотлари тўғрисида нималарни биласиз? 
8. Сўфизм фалсафасининг моҳияти нимадан иборат?
 


36 
3- МАВЗУ. ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ: 
ҒАРБ ФАЛСАФАСИ 
 
Режа: 
1. Ғарбий Европада Уйғониш даври фалсафаси. 
2. Янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. 
3. ХХ – ХХI аср Ғарб фалсафаси 
 
Ўрта асрнинг асосий хусусияти шундан 
иборатки, бу даврда Ғарбий Оврўпада 
христиан 
дини 
аста-секин 
ҳукумрон 
мафкурага, дунѐқарашга айланиб боради. Дин билимнинг барча соҳаларини, 
шу жумладан, фалсафани ҳам ўзига бўйсундиради. Петр Домиани ибораси 
билан айтганда, фалсафа ―илоҳиѐт хизматчиси»га айланиб қолади. У бутун 
кучини христиан динининг ақидалари тўғри эканлигини исботлашга сарф 
қилиши лозим эди. Бу фалсафа — «схоластик
1
фалсафа», деган номни олди. 
Схоластик таълимотни бир яхлит тизимга келтирган файласуф Фома 
Аквинский ҳисобланади. У кейинчалик католик черковининг пири, деб 
расмий равишда эълон қилинган эди. Фома Аквинскийнинг фикрича, 
дунѐнинг мавжудлиги худога боғлиқ. У — биринчи сабаб ҳисобланади. 
Фома Аквинский худонинг мавжудлигини нарсаларнинг мавжудлигидан 
келтириб чиқаришга ҳаракат қилади. Бу борада Фома Аквинский Арасту 
фалсафасидан, унинг мазмун ва шаклнинг ўзаро муносабати ҳақидаги 
таълимотидан усталик билан фойдаланади. Аквинский фикрича, материя 
шаклга боғлиқ бўлмаган ҳолда, алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бироқ 
шакл материядан алоҳида яшаши мумкин. Бу билан Аквинский моддий 
нарсалар олий шакл — худога боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиши 
мумкин эмас, деган ғояни исботлашга уринади. Фома Аквинский моҳият ва 
мавжудлик категорияларига суяниб, худонинг мавжудлигини сабабият 
категорияси ѐрдамида асослашга ҳаракат қилади. Ҳамма нарса ва ҳодиса ўз 
сабабига эга, сабабларнинг сабаби эса худодир.Фома Аквинский ғояларнинг 
нарсаларга нисбатан бирламчи эканлигини ҳам эътироф этди. 
Схолистик — 
лотинча сўз бўлиб «мактаб» деган маънони англатади. 
Номиналистлар бунга қарама - қарши мавқеда тура дилар. Улар умумий 
тушунчалар (универсалийлар) якка нарсаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
мавжуд бўлиши мумкин эмас деб уқдирадилар. Уларнинг фикрича, умумий 
тушунчалар якка нарсаларнинг номларидир.(Лотинча ―номина‖ сўзининг 
маъноси ҳам ―ном‖ демакдир). Масалан, номиналист Росцелин (1050—1112) 
фикрича, умумий тушунчалар ҳиссий нарсаларни бел гилаши у ѐқда турсин, 
балки умуман мавжуд эмасдир.Умумий тушунчалар одамлар томонидан 
якка, алоҳида нарсаларга бериладиган номлардир. Фақат якка алоҳида 
нарсалар мавжуддир. 
XIV ва XVI асрлар Ғарбий Оврўпада Уйғониш даври ҳисобланади. Бу 
даврда, дастлаб Италияда, сўнгра Оврўпадаги бошқа мамлакатларда 

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish