Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаѐти.
Инсоннинг моддий
эҳтиѐжлари озиқ- овқатлар, кийим- кечак, уй- жой, транспорт воситалари,
ўзини ҳимоялаш, зурриѐт қолдириш кабилардан иборат. Маънавий
эҳтиѐжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунѐқараш, донишмандликка
интилиш, билим, санъат, ғоя, мафкура, таълим-тарбия, маънавий камолот
йўлидаги интилишлар киради.
Иқтисодий кичик тизим
.
Ижтимоий ишлаб чиқариш тушунчаси.
Ҳозирги кўринишда жамият такрор ишлаб чиқариш, ўзини ўзи бошқариш ва
ўзини ўзи ташкил этиш ички механизмларига эга бўлган тарихан муайян,
яхлит ва барқарор тизим сифатида намоѐн бўлади.
Жамият – бу одамларнинг
шундай бир бирлашмасики, унинг яхлитлиги ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни
одамларнинг умуман ишлаб чиқариш, ўз ҳаѐтини қувватлаш ва такрор
ишлаб чиқаришга қаратилган биргаликдаги фаолияти билан таъминланади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш – вақтда давом этадиган ва вақти-вақти
билан такрорланадиган жараѐн (такрорий ишлаб чиқариш).
Айни вақтда у
ўзгарувчанликни, муайян ижтимоий динамикани (яъни соф ишлаб
чиқаришни) ўз ичига олади. Кўрсатилган омилларнинг бирлиги, бир
томондан, анъана, ижтимоий меросга, бошқа томондан эса, амалий ва
маънавий тажрибанинг ошиши ва тўпланишига асосланади. Ижтимоий
динамика, жамиятнинг ривожланиши ишлаб чиқаришда ва одамлар хулқ-
100
атворини бошқаришда тўпланган тажрибани сақлаш ва келгуси авлодларга
қолдириш усулларини такомиллаштириш билан таъминланади. Тажрибани
баҳам кўришнинг муҳим воситалари – тил, намойиш этиш, ўрнак кўрсатиш
ва энг муҳими – тажрибани ўзлаштираѐтган одам қайси халқ вориси бўлса,
шу халқнинг ижтимоий бойлиги ва маданий мулки ҳисобланади.
Кенг маънода ижтимоий ишлаб чиқариш – ижтимоий ҳаѐтнинг барча
элементларини ўз ичига олувчи серқирра жараѐн. Унга одамларнинг
кўпайиши; моддий ишлаб чиқариш, яъни одамлар ҳаѐтини сақлаш ва
қувватлашнинг моддий омилларини яратиш; маънавий ишлаб чиқариш, яъни
билим, тажриба, қадриятларни яратиш; одамларни бошқариш, улар
фаолиятининг мувофиқлигини, жамиятнинг яхлитлиги ва уюшқоқлигини
таъминлаш кабилар киради. Ижтимоий ишлаб чиқариш –жамоанинг иши.
Айни шу сабабли у ижтимоий ҳаѐтнинг ҳар бир элементига хос бўлган
муносабатлар тизимини ўз ичига олади. Уларнинг асосийлари – оила-рўзғор,
ишлаб чиқариш муносабатлари, ижтимоий, маънавий (мафкуравий), сиѐсий
муносабатлардир. Ижтимоий ҳаѐт мураккаблашувига қараб жамиятда
табақаланиш ва меҳнат тақсимоти кучайиб боради. Натижада жамиятнинг
нисбатан мустақил бўлган алоҳида муҳим кичик тизимлари вужудга келади.
Бу кичик тизимларнинг ҳар бири бутун ижтимоий организм учун муҳим
бўлган функцияларни бажаради. Жамиятнинг муҳим кичик тизимлари:
иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий, маънавий кичик тизимлардир.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |