21
«Авесто» дунѐни инсон учун синов майдони деб тушунтиради. «Авесто» да
одамларни иймонли бўлишга, доимо пок-тоза юришга, танани озода тутишга,
ҳар қандай ѐмон ният ва сўзлардан юз угиришга даъват этадиган ахлоқий
қоидалар диний ўгитлар, фалсафий ғоялар ниҳоятда кўп. «Авесто» да қайд
этилган энг муҳим фалсафий фикрлардан бири – инсонларни меҳнат
қилишга, ўз қўллари билан моддий бойликлар яратиб тўқ фаровон ҳаѐт
кечиришга даъват этилганлигидадир. Зардуштийлик дини ва унинг «Авесто»
китобида дунѐнинг моддий асоси деб ҳисоблаган ер, тупроқ, ҳаво
муқаддаслаштирилади. Ер ва ҳаво шундай эъзозланганки, ҳавони булғаш
ифлослаштириш, ҳайвонлар ўлиги у ѐқда турсин, одамлар жасадини ҳам ерга
кўмиш, сувга оқизиш, оловда ѐқиш гуноҳи азим бўлган. Марҳумлар ерни,
сувни, ҳавони заҳарлаб қўймасликлари учун уларнинг жасадларини махсус
сопол идишларда кўмиш расм бўлган. Шундай қилиб, «Авесто» дунѐда энг
қадимги дин бўлган Зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлиши билан
бирга, аждодларимизнинг узоқ ўтмиш тарихи ва тафаккур тараққиѐтининг
қомусий йиғиндиси, тили, ѐзуви, маданияти, фалсафаси адабий-бадиий
манбаи ҳамдир. Шаклланган ва ривож топган қадимги шарқ жамияти
асослари милоднинг 2-3 – асрларига келиб аста-секин емирила бошлайди.
Унинг заминида феодал муносабатлар ривож топади. Бу жараѐннинг
мураккаб ва зиддиятли кечиши ўша даврдаги фалсафий қарашларда ҳам акс
этади. Шунинг оқибатида зардуштийликдан янги оқим-монийчилик келиб
чиқади. Бу таълимотнинг асосчиси Моний деган киши бўлиб, унинг
таълимотича, оламда нур дунѐсини – яхшилик ва зулмат дунѐси – ѐвузлик
мавжуд. Улар ўртасида абадий кураш боради. Лекин пировард натижада
яхшилик тантана қилиши, инсон ўз хулқи ва бутун ҳаѐти билан ѐруғликнинг
зулмат билан курашига ѐрдам бериши ва яхшиликнинг тантанаси учун
хизмат қилиши керак. Моний таълимоти қулдорлик давлатига, шунингдек,
ҳукмрон динга қарши қаратилганлиги учун унинг тарафдорлари қаттиқ
қувғинга дучор бўлдилар. 5-6 – асрга келиб Марказий Осиѐ ва Эронда
кучайиб бораѐтган зулмга қарши Маздак бошчилигида халқ қўзғолони
кўтарилди. Маздак таълимоти деҳқонлар, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиб,
тенглик, адолат ўрнатишга хизмат қилди. Тарихдан маълумки 5-6 – асрларда
шимолда Турк хоқонлиги вужудга келиб, у Эрондаги Сосонийлар билан узоқ
кураш олиб борди ва Марказий Осиѐ халқларини ўзига қаратди. Бу ерда
қадимги турк тили тарқала бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: