сизнинг молиявий келажагингиз нимага ёки кимга боғлиқ
эканини аниқлаб олишингизга ёрдам бермоқчиман.
Тентакликлар рўйхати
Бу ҳолат менга жуда салбий таъсир қилди, биз аёллар
чиндан ҳам агар иш бориб пулга тақалса, кўп тентакликлар
қилишга қодирмиз. Ўйлашимча, ақлли бўлиш пайти келди.
Аёллар тентак бўладилар, демоқчи бўляпманми? Албат-
та, йўқ! Шунчаки биз айнан пул масаласида баъзан охирини
ўйламай иш қилиб қўямиз.
Қуйида улардан баъзилари:
*Турмушга пул учун чиқамиз.
♦Никоҳимиз бахтсиз бўлса ҳам, яшайверамиз ёки
омад-
сиз муносабатларни қўллаб юраверамиз, чунки ўзимиз ўз
кучимиз билан ҳаётий эҳтиёжларимиз учун пул
ишлаб топа
олмаймиз, деб қўрқамиз.
*Биз молиявий масалаларда қарор чиқаришни эркакларга
бериб қўйганмиз.
*Биз молиявий ишларни эркаклар яхши бажаради,
деган
афсонага ишонамиз.
*Биз сармоялашни эркаклар яхши тушунишади, деган
фикрдамиз.
*Пул борасида
эркаклар билан тортишмаймиз, чунки
уларнинг ўзларини яхши кўриш ҳиссиётларига тегингимиз
келмайди.
*Биз маслаҳатни ўнг келган
экспертлардан олаверамиз,
чунки ўзимизни ақллимиз деб ҳисобламаймиз.
*Биз гапирмаймиз, чунки тинчликни хохдаймиз.
*Биз эркакларка узоқ эргашамиз (айниқса, молиявий то-
мондан), чунки шу биз учун қулай деб ўйлаймиз.
*Биз уларга кўп ишониб эргашганимиз учун улар ёш аёл-
ларга кетиб қолишади ва ёлғиз қоламиз.
*Биз уларнинг ўзгаришларига ишонамиз ва умид қиламиз.
*Биз ҳаммаси “яхши”га кўнамиз, аслида эса ҳаммаси
“аъло” бўлиши керак.
11
*Агар эркак киши нотўғри йўлдан кетаётган бўлса хам,
унинг ортидан эргашаверамиз.
*Биз ўзимизни ўзимиз алдаймиз.
*Биз ишдаги ноҳақликларга ҳам маош туфайли чидаймиз.
*Биз болаларимиз билан вақтимизни ўтказиш 5фнига
ишда керагидан ортиқ ишлайверамиз ва бунда ўзимизни гу-
ноҳкор ҳам сезиб қўямиз.
*Биз кўтарилишимиз керак бўлган лавозимга бошқа
киши ўтирса ҳам, ишлашни давом эттираверамиз.
*Болаларимиз ҳаётидаги зарурий вазиятларни ўтказиб
юборишимиз мумкин, чунки биз ишлаймиз.
*Биз аёллар кўпинча келажакка боқиб “Қачондир...” деб
ўйлаб ҳам қўямиз.
Кўпчилигимиз бундай хатоларни қилганмиз (ёки қилиш-
ни давом эттиряпмиз). Бу бир нарсадан дарак беради: биз
пулга кўнглимизни сотамиз. Бу хатолар ўзимизга бўлган
ишончга, ўзимизнинг қийматимизга ва ғуруримизга
салбий
таъсир кўрсатади. Китоб “Сармоялашда аёллар бошқаруви”
номли сарлавҳа билан чиққан бўлса-да, у чуқур маънодаги
муаммоларга жим қараб кетмайди. Гап аёл ўз ҳаётини ўзи
бошқара олиши, ўзини ҳурмат қилиши ва ғурури ҳақида бо-
ради.
Do'stlaringiz bilan baham: