Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон. Агар географик харитага эътибор 
берадиган бўлсак, Ўрта Осиёни қадимги цивилизациялар ўзаро алоқалар 
тизимининг марказида жойлашганлигини кузатишимиз мумкин. Айнан мана 
шу географик жойлашув туфайли Ўрта Осиёда муҳим этник жараёнлар 
(ҳинд-европа, ҳинд-эроний, туркларнинг кўчиши) бўлиб ўтишига, 
маданиятларнинг ўзаро таъсир доираси фаоллашувига кенг имкониятлар 
яратилди. Буюк ипак йўли бўйлаб кенг миқёсдаги савдо-сотиқ жараёнлари 
бўлиб ўтди, дипломатик шартномалар ҳамда ҳарбий иттифоқлар тузилди. 
Осиёнинг ичкарисига ва Узоқ Шарққа ҳарфий ёзув ва дунё динларининг 
(буддавийлик, христианлик, зардўштийлик, моний, ислом) ёйилишида Ўрта 
Осиё халқлари улкан ҳисса қўшдилар. Буюк Ипак йўли фақат карвон йўли 
бўлибгина қолмасдан, Евросиё халқлари сивилизатсияси тарихида ўчмас из 
қолдирган, унинг ҳар томонлама тараққий этишида улкан омил бўлиб хизмат 
қилган жараёндир.
1987 йилда ЮНЕСКО БМТнинг бутунжаҳон декадаси доирасида 
маданий ривожланиш бўйича “Буюк ипак йўли-мулоқот йўли” дастурини 
қабул қилди. Ушбу дастурда Ўрта Осиё цивилизацияси тарихини ҳар 
томонлама ва чуқур ўрганишга катта эътибор қаратилди. Ундан ташқари, бу 
дастурнинг асосий мақсади - Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий ва иқтисодий 
алоқаларни янада чуқурлаштириб мустаҳкамлаш, бу улкан минтақаларда 
яшаётган кўп сонли халқларнинг ўзаро муносабатларини янада яхшилашдан 
иборат эди. 2000 йилга қадар мўлжалланган ушбу дастур асосида кўпгина 
экспедитсиялар (“Марко Поло изидан”, 1987, Истамбул-Пекин; “Денгиз” 
экспедицияси, 23.Х.90й.-23.II.91; Хивада якунланган “Марказий Осиё 
республикалари бўйлаб”, 1991; “Кўчманчи маданиятлар йўналиши бўйлаб 
экспедиция”, июн-август, 1992; “Европа ипак йўли”, 1995, Истамбул-Леон) 
кўплаб илмий-амалий халқаро анжуманлар (Самарқанд, 1990; Турку, 
Финляндия, 1993; Кипр, 1994; Бухоро,1996; Боку, 1998) ўтказилди.
Буюк ипак йўлини ўрганиш ва қайта тиклашда Ўзбекистон раҳбарияти 
ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунончи, республикамиз ҳудудларида 


170 
уюштирилган экспедицялар натижасида кўпгина тарихий-маданий обидалар 
ўрганилди. Қадимги йўллар ва йўналишлар аниқланди, миллий-маънавий 
бойлигимиз ҳамда анъаналаримиз ўрганилди. Самарқандда Марказий Осиё 
тадқиқотлари Халқаро Институти очилган бўлиб, унинг асосий 
йўналишларидан бири Буюк ипак йўли ва унинг бўйларида жойлашган 
шаҳарларни ўрганишдир.
1997 йилнинг майида Ўзбекистон ҳам ўз ҳиссасини қўшган Машҳад-
Сарахс, Сарахс-Машҳад темир йўли очилди. Бу билан Ўрта Осиё 
мамлакатлари Форс қўлтиғига, Европа халқлари эса Ўрта Осиёга темир йўл 
орқали чиқиш имкониятига эга бўлдилар. 1998 йил Боку шаҳридаги Буюк 
ипак йўлини қуруқликда Европадан Япониягача қайта тиклаш масалаларига 
бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Европа-Кавказ-Осиёни 
боғлайдиган ушбу транспорт йўли (ТРАСЕКА) қурилишида Ўзбекистон ҳам 
иштирок этмоқда ва бу йўл бутун дунё иқтисодиётини юксалтиришига 
хизмат қилиши шубҳасиздир.
Бугунги кунда «Буюк ипак йўли»нинг аҳамияти тобора ортиб 
бормоқда. Бу йўлни тиклаш мақсадида Ўзбекистон давлати билан бир қатор 
мамлакатлар ўртасида кўплаб шартномалар тузилди. Буюк ипак йўлини 
тиклаш мақсадида Ўзбекистон-Туркия-Эрон давлатлари ўзаро иқтисодий, 
маданий, илмий-техникавий ҳамкорликни таъминлаш учун бир неча йўл 
вариантларида иш олиб борилди. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги темир 
йўллардан фойдаланиб Красноводск ва Боку портларидан Жулфа бекатига 
ўтиш, ундан Форс қўлтиғига, сўнгра Туркия орқали Европага чиқиш йўллари 
устида ҳам иш олиб бормоқда. Афғонистонга анъанавий савдо йўлларидан 
фойдаланиб Пешовар (Покистон) орқали Карачи портига ва ундан Шарқ 
бозорига чиқиш устида ҳам самарали иш олиб борилмоқда.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида давлатимиз саъй-ҳаракати 
билан минтақавий иқтисодий ҳамкорлигидаги давлатлар томонидан 1996 
йилнинг декабрида 295 километрли Тажан-Сарахс темир йўли қурилиб ишга 
туширилдики, натижада Ўзбекистондан четга олиб чиқиладиган юклар 
муддати икки ҳафтага қисқарди. 
Буюк ипак йўли анъаналарини тиклаш билан боғлиқ бир қатор 
муаммолар ҳам мавжуд. Булар қуйидагилар: 
1. Ўзбекистон Республикаси қанчалик табиий бойликларга бой, 
геополитик жиҳатдан қулай бўлмасин, денгиз давлати эмас. Ҳозир халқаро 
савдо-сотиқда савдонинг 80% денгиз савдоси салмоғига тўғри келади.
2. Республикамизнинг хориж билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш 
имкониятлари қийиндир. Чунки қўшни Афғонистонда салкам ўттиз йилдан 
ортиқ давом этаётган уруш ва унинг асоратлари ҳанузгача тўхтаган эмас. 
Бу 
муаммоларнинг 
бартараф 
этилиши 
эса мамлакатимизни 
ривожланган давлатлар қаторига чиқиши учун кенг истиқболлар очиб 
беради. 
1998 йил май ойида Брюсселда Европа Комиссияси, Марказий Осиё 
ҳамда Кавказ орти мамлакатлари, шунингдек Европа Иттифоқи 
давлатларининг вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзда 


171 
тутилган мақсад – янги мустақил давлатлар – Марказий Осиё ва Кавказ орти 
мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви имкониятларини 
кўриб чиқиш эди. Бу масала, аввало, транспорт ва коммуникация тизимини 
ривожлантириш билан боғлиқ эди. Хусусан, биргина Ўзбекистон мисолида 
айтадиган бўлсак, Европага чиқиш учун фақат Россия орқали ўтишга тўғри 
келар, бу эса бизга жуда қимматга тушарди. Шу боисдан давлатимиз раҳбари 
И.А.Каримов Ватанимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ
Ўзбекистонни жаҳон бозорига олиб чиқадиган қулай ва қисқа йўллар ҳақида 
қайғурди.
Брюссел учрашувида Европа ва Осиёни бир-бирига боғлайдиган 
“Европа-Кавказ-Осиё” транс йўлагини барпо этиш масаласи кўриб чиқилди 
ва шу бўйича Декларация қабул қилинди. Айтиш мумкинки, айни шу 
учрашув Буюк Ипак йўли анъаналарини тиклаш борасидаги дастлабки қадам 
бўлди. Европа ва Осиёни боғлайдиган ТРАСЕКА йўли дастури ишлаб 
чиқилди.
1998 йил 8 сентябрда Боку шаҳрида халқаро конференция чақирилди. 
Унда ТРАСЕКА дастурини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. 
Конференцияда Президент И.А.Каримов нутқ сўзлади. Мазкур анжуманда 
жаҳоннинг 32 мамлакати ҳамда БМТ, Европа тиклаш ва тараққиёт банки, 
Жаҳон банки каби ўндан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлардан вакиллар 
иштирок этдилар.
ТРАСЕКА лойиҳасини амалга ошириш Ўзбекистонни Европа ва Осиё 
транспорт тармоқларига туташтирибгина қолмасдан, унинг экспорт 
имкониятларини оширди, лойиҳада иштирок этувчи мамлакатлар билан 
савдо алоқаларини янада кенгайтирди. Дастлабки йиллар маълумотларига 
эътибор каратадиган бўлсак, 1996 йил Транскавказ йўлаги бўйича 
Ўзбекистонга келтирилган ва олиб чиқиб кетилган маҳсулот ҳажми салкам 
140 минг тоннани ташкил этган бўлса, 1997 йил бу кўрсатгич 285 минг 
тоннага етди. 1998 йилнинг саккиз ойи ичида эса ташилган юк ҳажми 240 
минг тоннадан зиёд бўлди.
Ҳозирга қадар жаҳоннинг 50та мамлакат ТРАСЕКА йўлаги орқали ўз 
юкларини манзилларига етказмоқда. Мазкур лойиҳага кўшилишни истовчи 
мамлакатлар сони ҳам тобора ошиб боряпти. Ўзбекистон бугун ТРАСЕКА 
дастури бўйича амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этиш билан 
чекланиб қолмай, транспорт коммуникацияси имкониятларини кенгайтириш 
борасида бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Ўзбекистон қўшни 
Қирғистон ҳамда Хитой билан Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом йўлини 
қуриш ва таъмирлаш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаётир. Буюк Ипак 
йўлининг бир қисми ҳисобланмиш бу йўналиш Европа мамлакатларини 
Жанубий Шарқий Осиё давлатлари ва Тинч океани билан боғлайди. 
Боку анжуманида Европа-Кавказ-Осиё транс йўлагини ривожлантириш 
бўйича халқаро транспорт тўғрисидаги кўп томонлама битим имзоланди. 
Мазкур ҳужжат халқаро юк ва йўловчи ташишни ривожлантириш ва 
бошқариш, 
транспорт 
соҳасидаги 
ҳуқуқий 
мезонларни 
ўзаро 
мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Шунингдек, анжуманда Боку 


172 
Декларацияси ҳамда Буюк Ипак йўлини тиклашга бағишланган халқаро 
конференция бўйича якуний Комюнике ҳам қабул қилинди. ТРАСЕКА 
лойиҳасига аъзо давлатлар ҳудудларида ўзаро йўловчи ва товарларни барча 
турдаги транспорт воситаларида эркин айланиши, юкларнинг хавфсизлиги ва 
сақланиши, транспорт соҳасида божхона ишлари ҳамда ҳуқуқий меъёрларни 
ўзаро уйғунлаштиришни кўзда тутувчи мазкур ҳужжатлар транс-миллий 
йўлакни барпо этиш йўлидаги ҳаракатларга янги куч берди.
Бугунги кунда Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш тобора глобал аҳамият 
касб этмоқда. Неча асрлар давомида кўплаб мамлакатларнинг тараққиётига 
хизмат қилган Буюк Ипак йўли бугун яна қайтадан туғилмоқда. Бу йўл 
мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, маданият, иқтисодий равнақ ҳамкорлик, 
бир сўз билан айтганда, тараққиёт йўлидир.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish