Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

 

Шоҳи – Зинда. XV аср 

Мўғул истибдодидан мерос бўлмиш хонавайрончиликка чек қўйди. 
Унинг ташаббуси ила Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбараси, Тошкентда 
Шайх Зайниддин бобо мақбараси, шаҳар яқинида Занги ота мақбараси, 
Шаҳрисабзда Оқсарой, Самарқандда Гўри Амир мақбараси, Бибихоним 
масжиди, Шоҳи Зиндадаги қатор мақбаралар, шаҳарда сарой ва истеҳком, 
карвонсаройлар, ҳаммомлар, кўприклар, ҳонақолар, кўчалар, шаҳар 
яқинидаги боғлар ва бошқалар барпо этилди. Бу хусусида Соҳибқирон “Агар 
қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг”, дея 
таъкидлаган эди. Амир Темур саъй-ҳаракати билан мамлакатда илм-фан, 
маданият тараққиётига кенг йўл очилди. Бу эса кейинги темурийлар 
ҳукмронлиги даврида яққол ўзини намоён қилди.
Амир Темур барпо этган давлат, ўзинг энг ривожланган даврида жуда 
улкан ҳудудни ўз ичига олган бўлиб, Ўрта Осиёдан ташқари, Эрон, 
Озарбайжон, Ироқ ва Афғонистонни қамраб олган. У бу давлатни ўғиллари, 
набиралари ва хос амирлари ёрдамида идора қилди. Бунинг учун у 
салтанатни суюрғол мулкларга, яъни улусларга бўлди. Масалан, Маҳмуд 
Ғазнавийнинг тожу-тахти, яъни Афғонистонни Темур тўнғич ўғли 
Жаҳонгирга, унинг вафотидан (1376 й.) кейин эса Жаҳонгирнинг ўғли 
Пирмуҳаммадга берди. Хуросонда Шоҳруҳ ҳокимлик қилди. Ҳулокухоннинг 
тожу-тахти, яъни Ироқ ва Озарбайжон Темурнинг бошқа ўғли – Мироншоҳга 
берилди, Фарғона бўлса Умаршайх ва унинг авлодларининг мулки эди. Гарчи 
суюрғол мулкларининг эгалари солиқ тўплаш ва маъмурий бошқарувда 
мустақил бўлсалар-да, Темур ва унинг вазирлари идора қилган марказий 
ҳукуматга бўйсунардилар.


341 
Амир Темур давридаги давлат бошқаруви 
Марказий давлат маъмуриятини еттита вазир бошқарган. Уларнинг 
биринчиси вазири аъзам бўлиб, унинг вазифаси олий ҳукмдорни мамлакат ва 
раият аҳволи ҳақида ўз вақтида хабардор қилиб туришдан иборат бўлди. 
Иккинчиси (вазири тавочи) ҳарбий ишлар, учинчиси турли сабаблар, асосан 
уруш оқибатида эгасиз қолган мол-мулклар, сайёҳлар ва зиёратчилар ишлари 
бўйича мутасаддилик қилган. Тўртинчиси ҳукмдорнинг саройига оид блган 
ишлар билан шуғулланган. Яна уч вазир сарҳад вилоятларига тегишли 
ишларни бошқарган. Етти вазирнинг барчаси девонбегига бўйсунган.


342 
Марказий ҳокимият идораларида, улус ҳокимиятлари девонларидаги 
каби, вазирлардан бошқа турли табақадаги амалдорлар бўлган. Булар, 
масалан, шайхулислом, қози ул-қуззот (олий судья), қозийи аҳдас (одат 
бўйича ҳукм чиқарувчи судья), қози аскар (ҳарбий судья), садри аъзам (олий 
садр, вакф мулклари мутасаддиси), додхоҳ (шикоятларни кўриб чиқувчи), 
эшикоға, сарой вазири, ясовул (ҳукмдорнинг шахсий буйруқларини 
бажарувчи), қалақчи (хирож миқдорини аниқлаш мажбурияти юклатилган 
амалдор), мутаҳассил (солиқ ва ўлпон йиғучи), тавочи (асосан қўшинларни 
тўплаш ишига маъсул олий амалдор), қоровулбеги, кутвол (қалъа 
коменданти), муҳтасиб (шариат қоидалари ижроси ҳамда бозорларда нарх-
наво, тарозилари тўғрилигини текширувчи мансабдор), воқеанавис (кундалик 
воқеаларни ёзиб борувчи), мунший (шахсий котиб) ва бошқалар. 
Карвон йўлларида сардобаси бўлган махсус бекатлар қурилган, уни 
ҳарбий нарозатчи қўриқлаган.
Манбаларда Темур саройида мавжуд бўлган қабул маросими ҳақида 
ҳам маълумот сақланиб қолган. Жумладан, тахтнинг ўнг томонида 
саййидлар, қозилар, уламолар, шайхлар ўтирган. Чап томонда эса амир ул-
умаро, бекларбеги, қўшин амирлари, нўёнлар, улус, туман, қўшин 
бошлиқларининг жойи бўлган. Тахтнинг олд томонида бевонбеги ва вазирлар 
ўтиришган. Тахт орқасида, унинг ўнг томонида ўғлонлар ва баҳодирлар, чап 
томонида эса қорувулбегилар ўтирганлар. Тахнинг қаршисида қоровул 
амирлари, этагида эса ичкилар, ясовули хос турган. Тахтнинг ўнг ва чап 
ёнида додхоҳлар туришган.
Темур ва темурийлар давлати халқаро майдонида ҳам шуҳрат қозонган. 
Темур давлати билан Шарқ (Мўғулистон, Хитой, Миср) ва Европа 
мамлкатлари (Италия, Испания, Франция, Англия ва бошқ.) ўртасидаги 
ёзишмаларга қараганда, дипломатик, сиёсий ва савдо алоқалари ривожлаган. 
Улар, айниқса ХIVасрнинг 80-90 - йиллари ва ХVаср бошида Туркиянинг 
кучайиши муносабати билан бирмунча жонланди. Маълумки, 1389 йил 
Туркия европаликларнинг бирлашган қуролли кучларини Сербиядаги Косово 
майдонида тор-мор қилган ва натижада Сербия мустақилликдан ажраб, 
Туркиянинг вассалига айланган. 1393 йили Туркия Булғория, Васахия, 
Македония, Фессалияни босиб олди. 1396 йили эса турк армияси Никопол 
(Болгария) ва мусулмоларга қарши салб юриши эълон қилган Венгрия 
қироли Сигизмунд бошчилигидаги Ғарбий Европанинг энг сара 
қўшинларини бутунлай тор-мор этди. Боязид армияси ўша пайтда Византия 
пойтахти Константинополни қарам қилди.
Хуллас, Туркия томонидан нафақат Византия учун, балки бутун Европа 
учун ҳам реал хавф-хатар туғилган эди. Шунинг учун Европанинг Византия, 
Италия, Испания ва бошқа давлатларидан Туркияга қарши курашда ёрдам 
сўраб Темур саройига элчи серқатнов бўлиб қолдилар. Буларнинг барчаси 
Темур ва Боязиднинг, яъни икки қудратли турк давлатининг тўқнашувини 
янада тезлаштирди, бу эса Европага қўл келар эди.


343 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish